Home / Шариат қонунлари / Намоз / Ижтиҳод ва мужтаҳидлик / Тақлид ва Эҳтиётга оид масалалар

Тақлид ва Эҳтиётга оид масалалар

 Тақлидсиз равишда шариат аҳкомларига амал қилган ёки қилган тақлиди тўғри бўлмаган шахснинг вазифасини айтиб ўтмоқчимиз:

 

  1.  1- Бир муддат тақлидсиз амал қилган шахс, тушуниб етсаки:
  2. Ўз васифасига амал қилган; Масалан: кейинчалик мужтаҳид бўлса ва ўз вазифасини тушуниб етса.
  • Ёки қилган амаллари тақлид қилиши лозим бўлган мужтаҳиднинг фатвосига мувофиқ бўлган бўлса.
  •  Ёки амаллари энди тақлид қилиши зарур бўлган мужтаҳид фатвосига мувофиқ бўладиган бўлса.

  Айтиб ўтилган ўринларда ўтмишдаги амаллари тўғри ҳисобланади.[1]

  1.  2- Агар инсон бутун шартларга эга бўлмаган мужтаҳидга тақлид қилган бўлса, тақлидсиз амал қилган шахс кабидир.[2]
  2.  3- Агар инсон бир муддат тақлидсиз амал қилганини тушуниб етса ва қанчалик тақлидсиз амал қилганини билмаса, лекин қандай ҳолда амал қилганини билади, 1-масалада баён қилинган шартларга кўра олдинги амаллари тўғри бўлади. Акс ҳолда ботил эканлигига ишонч ҳосил қилган миқдорини қазо қилиши лозим.[3]
  3.  4- Агар ўтмишдаги қилган тақлиди тўғри эканлиги борасида иккиланса (шак қилса), тўғри бажарганман деб қабул қилади.[4]
  4.  5- Агар тирик мужтаҳиднинг рухсатисиз вафот этган мужтаҳид тақлидида қолган бўлса, тақлидсиз амал қилган шахс ҳукмидадир.[5]

Эҳтиёт

  Шариат аҳкомларига амал қилишдан иборат бўлган ўз вазифасини аниқ бажарганлигига ишонч ҳосил қилмоқ фиқҳ илмида «эҳтиёт», деб номланади.

  1.  1- Эҳтиёт юзасидан шариат аҳкомини бажариш ҳар инсон учун (мужтаҳид ёки оддий инсон бўлишидан қатъий назар) жоиздир, лекин эҳтиёт қилиш ўринларини таний олиш лозим ва жуда оз инсонлар эҳтиёт тариқасини биладилар, зероки эҳтиёт қилиш ўринларини билмоқ осон иш бўлмай, унинг қандай бажарилишини тўлиқ била олиши лозим.[6]
  2.  2- Эҳтиётга амал қилиш гоҳида қилинадиган амал такрорланишига олиб келади ва баъзан эса такрорланмай бажарилади.[7]

  Биринчи мисол: Намозини тўлиқ ёки шикаста ўқишни билмаган шахс, агар эҳтиётга кўра амал қилишни истаса, намозини тўлиқ ва ҳам шикаста ўқиши лозим.

  Иккинчи мисол: Намоз учун азон ва иқома айтиш вожиб ёки мустаҳаб эканлигини билмаган шахс, агар эҳтиёт юзасидан амал қилмоқчи бўлса, уни бажармоғи лозим.

  1.  3- Агар инсон бир амал ҳаром эканлигини билса, лекин ўша амал қўйидагилар (вожиб, мустаҳаб, макруҳ ё мубоҳ)дан қайси бири эканлигини билмайди, лекин Аллоҳ томонидан ўша амал исталганлигини умид қилган ҳолда уни бажара олади, зероки унинг исталганлигининг эҳтимоли мавжуд.[8]
  2.  4- Агар инсон бир амал вожиб эмаслигини билса, лекин қўйидагилар (ҳаром, макруҳ, мустаҳаб ёки мубоҳ)дан қайси бири эканлигини билмайди, шунда ўша амални тарк этиши яхшироқ. Зеро мазкур амални бажаришда Аллоҳнинг ғазабга келиши эҳтимол тутилади.[9]

Эҳтиёт вожиб ва эҳтиёт мустаҳаб ўртасидаги фарқ

  Рисолаларда айтилган эҳтиётларнинг барчаси вожиб ёки мустаҳабга оид бўлиб, уларнинг ўртасидаги фарқ икки нарсада хулоса қилинади:

  1.  1- Эҳтиёт қайси бири эканини таниб аниқламоқ;
  2.  2- Амал қилишга оид бўлиб, инсоннинг бу икки эҳтиётга нисбатан бўлган вазифасини белгиламоқдир.

  Биринчи фарқ: Эҳтиёт вожиб фатвосиз келтирилган эҳтиётдир. Эҳтиёт мустаҳаб эса, фатво билан биргаликда баён қилинадиган эҳтиёт ҳисобланади.

  Агар мужтаҳид бир масалага оид бўлган фатвосини айтганда, эҳтиётни ҳам келтирса, ушбу эҳтиёт эҳтиёт мустаҳаб бўлади.

  Агар мужтаҳид масала баён қилганда фатво бермай туриб, аввалдан эҳтиёт келтирган бўлса, эҳтиёт вожиб бўлиб, бунга эҳтиёт мутлақ ҳам дейилади.[10]

  Эҳтиёт мустаҳабга мисол: «Иртимосий ғусл олиш ниятида аста-секинлик билан сувнинг остига кирса ва баданнинг бутун қисми сувнинг остида қарор тобса, олинган ғусл саҳиҳдир. Лекин дабдурусдан сувга кириш эҳтиёт саналади».[11]

  Эҳтиёт вожибга мисол: «Агар аниқ бир мўҳтож шахсга назр беришни ният қилса, ўша назрни бошқа бир камбағалга бера олмайди ва агар назр беришни назарда тутган фақир вафот этса, эҳтиётга кўра қилган назрини унинг меросхўрларига бермоғи лозим».[12]

  Иккинчи фарқ: Эҳтиёт мустаҳаб келганда тақлид қилувчи шахс, ўша эҳтиётга ёки у билан келтирилган фатвога амал қилмоғи лозим ва ушбу масалада бошқа мужтаҳидга мурожаат қила олмайди.

  Вожиб эҳтиётда эса тақлид қилувчи ўша эҳтиётга амал қила олади ёки тақлид қиладиган мужтаҳидидан сўнг, аълам деб танилган бошқа мужтаҳиднинг фатвосига мурожаат қила олади.[13]

Ҳукм ва фатво ўртасидаги фарқ

  Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.дан сўнг, маъсум Имомларимиз инсонлар орасида кўзга кўринган ҳолда ҳаёт кечирган чоғларида, раҳнамоликка оид бўлган муҳим икки вазифа зиммаларида бўлган?! Ушбу икки вазифа қўйидагилардан иборат:

  1.  1- Аллоҳнинг юборган аҳкомини инсонларга етказиш;
  2.  2- Инсонлар жамиятига раҳбарлик қилиб, шариат аҳкомларини жорий этиш.

  Мужтаҳидлар томонидан турли хил фатволар баён қилиниши жамият орасида зиддият яратмайди, шунингдек, шиалик тарихининг турли хил даврларида ўн иккинчи Имомимиз кўздан ғойиб бўлганларидан сўнг ушбу масала юзага келган. Лекин аҳкомни ижро қилишдаги ихтилоф ва келишмаслик махсусан алоқа кенг ва осон бўлган даврда шубҳасиз инсонлар орасида тартибсизлик ва қарама-қаршиликка олиб келади. Шу ерда савол туғилиши мумкин: Бу иккаласи ўртасидаги фарқ нимада ва ҳар бирининг чегараси қанча ва маржаъ тақлиднинг фатвоси шариат ҳокими (валий фақиҳнинг)нинг ҳукмига зид келган ўринда, инсонларнинг вазифаси нимадир?

  «Фатво» мужтаҳидлар иборасида, фақиҳ орқали баён қилинадиган  Аллоҳнинг ҳукмига дейилади. Ва фиқҳий манбалардан қўлга киритган ҳукмга нисбатан ўз назарини билдира оладиган шахс фақиҳ деб номланади. Масалан қўйидагича:

  • Намознинг ўчинчи ва тўртинчи ракъатларида тасбиҳотни бир марта ўқишлик етарлидир.
  • Агар рўза тутмоқ баданга зарар етказадиган бўлса, рўза тутиш саҳиҳи эмас.
  • Харидор қилган муомаласида алданиб қолган бўлса, муомалани бекор қила олади.

  «Шариат ҳокимининг ҳукми» бир шаръий ҳукмни ижро қилишга фармон бермоқ ва ушбу шаръий ҳукмни ижро этиш ўрни ва мавзусини ёки вақтини ё маконини таъйин этмоқ ва маълум бир маслаҳатга кўра бир ишни тарк этмоқ ёки бажаришни зарур деб билмоқдир.

  • Фалон кун ойнинг биринчи куни эканлигига ҳукм чиқариш;
  • Махсус шароитлар билан (замон ё макон ёки махсус ўринларда) закот ёки хумсни олишга буйруқ бермоқ;
  • Мўҳтакир (инсонлар истеъмолида зарурий бўлган молларни сақлаб қўйиб, мавсуми келганда қимматга сотадиган шахс)нинг рухсатисиз молларни қийматлаб уни сотиш;
  • Анфол ва умумий молларни сарфламоқ, тақсимламоқ ва тайинламоқ;
  • Ҳудуд ва таъзиротни жорий қилиш;

Фатво билан ҳукмнинг фарқи

  Маржаъ тақлид (кўпчилик мусулмонлар унга тақлид қиладиган мужтаҳид)нинг фатвоси шариат ҳокимининг ҳукмига зид бўлган ўринда, шўбҳасиз валий фақиҳнинг ҳукми муқаддам бўлиб, унга қарши чиқишлик ҳаромдир. Масалан: мужтаҳид, озиқ-овқат бўлмаган ҳолларда эҳтикор қилиш (жамлаб қўйиш) жойиздир, деб фатво берса лекин шариат ҳокими жамиятнинг иқтисодий оғир вазиятини этиборга олиб, эҳтиёжли бўлган ҳар қандай молни эҳтикор қилмоқ ҳаром деб ҳукм чиқарса, шунда валий фақиҳнинг фармони ижро қилинади ва мазкур мужтаҳиднинг муқаллидлари ҳам ушбу фармонга тобе бўлмоқлари лозим.

  Буюк мужтаҳидларнинг фатвосида келган:

  «Бутун шароитларга эга бўлган шариат ҳокимининг ҳукмини бекор қилмоқ ҳеч кимга жоиз эмас, ҳатто бошқа мужтаҳидларга ҳам. Фақат янглишганлиги маълум бўлган ўриндагина итоат қилмаслиги жоиз»[14]



[1]. Тазиҳул масоил, 4-масала.

[2] . Ал-урватул фусқо. Тақ, 1-жилд, 25-масала.

[3] . Ўша, 40-масала.

[4]. Ўша, 41-масала.

[5]. Ўша, 52-масала.

[6].  Тавзиҳул масоил, 1-жилд, 5-бет, Ал-урватул вусқо, 1-жилд, 3-бет, 2-масала.

[7] . Ал-фатовол возиҳа, 1-жилд, 118-бет, Тавзиҳул масоил, 1-жилд, 5-бет, 1-масала.

[8]. Ал-урватул вусқо, 1-жилд, 11-бет, 30-масала.

[9] . Ўша.

[10] . Ал-урватул вусқо, 1-жилд, 64-масала.

[11]. Тавзиҳул масоил, 367-масала.

[12]. Тавзиҳул масоил, 2659-масала.

[13] . Тавзиҳул масоил, 7-масала.

[14] . Ал-урватул вусқо, 1-жилд, 57-бет.

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.