Home / Шариат қонунлари / Намоз / Таҳорат / Ғусл / Ғуслнинг қандай олиниши ва унинг аҳкоми. (Суратли холда)

Ғуслнинг қандай олиниши ва унинг аҳкоми. (Суратли холда)

Инсон ҳаётда қуйидаги нарсадан бирига учраса у учун ғусл қилишлик фарз бўлади.

Аёллар учун

1. Ҳайз
2. Истеҳоза
3. Нифоз
4. Жанобат(жинсий алоқа)

Эркаклар учун

 1. Жанобат (мани {сперма} чиқиши)
 2. Умумий
 3 .Масси майит
 4. Маййит (ўликка ғусл берилади)
 5. Қасам ё назр туфайли вожиб бўлган ғусл. Масалан: инсон ният қилганки, агар ишим юришса ҳудо учун ғусл қиламан.

Ғусл қандай бажарилади

Ғусл  икки тартибдан иборат:
 1. Тартибий
 2. Иртимосий

Тартибий

 1- Ният қиламан (масалан: жанобат ғуслини) қурбатан илаллоҳ
 2- Бош ва бўйинга бутунлай сув етказиш.
 3-Ўнг тарафни, бутунлай ювиш. Киндик ва шармгоҳ билан биргаликда ювиш афзалроқ.
 4- Чап  тарафни, бутунлай ювиш. Киндик ва шармгоҳ билан биргаликда ювиш афзалроқ.

Иртимосий:

 Тадрижий ё бир дафьалик бўлади.
Дафьий иртимосий ғуслни шарти шундайки, ният килгандан кейин бир сувга киришда бутун бадан бирданига сув ичида бўлиши керак,
Тадрижий иртимосий ғуслни шарти шундайки ният килгандан кейин аста секинлик билан бутун бадан сувга киради.
Шу сабабдан иртимосий ғуслни ҳовузда, дарёда ва ё бошқа сув ҳавзасида олса бўлади.
Қандай олинади:
Ҳамма мужтаҳидларни фатвосига биноан бадан бутунлай сувга кириши шарт. Аммо баьзи бир иртимосий ғуслни қисмларида
мужтаҳидларни фатволари фарқ килади ва буларни куйидиагича айтиб ўтамиз:
Ният тўғрисидаги фатволар:
1- Оятулло Имом Хумайни, Оятулло Хоминаи (Раҳбар), Оятулло Фозил Ланкарони.
Агар инсонни бутунлай бадани сув остида бўлиб ғусл ниятини қилгандан кейин баданини қимирлатса ғусли саҳиҳ ҳисобланади.
2- Оятулло Макорим Ширози, Оятулло Табризи, Оятулло Софи Гулпойгони.
Ғусл вақтида бир миқдор инсонни бадани сувдан ташқарида бўлса кейин ният қилиб сувга бутунлай кирса ғусли саҳиҳ ҳисобланади.
3- Оятулло Вахид Хуросони
 Инсонни бадани ният килганда бутунлай сувдан ташқарида бўлиши шарт.
4- Оятулло Систони
Дафьий иртимосий ғуслда бир миқдор инсонни бадани сувдан ташқарида булса ҳам булади, аммо Тадрижий иртимосий ғуслда бутун бадани сувдан ташқарида бўлиши шарт.
Қандай бажариш тўғрисида фатволар:
1- Оятулло Имом Хумайни, Оятулло Хоминаи (Раҳбар), Оятулло Фозил Ланкарони, Оятулло Макорим Ширози, Оятулло Табризи, Оятулло Софи Гулпойгони, Оятулло Систони.
Ният килгандан кейин бирданига ё аста секинлик билан сувга кирсин токи бутун баданини сув қамраб олсин.
2- Оятулло Вахид Хуросони
Ғусли иртимосида факат дафьи ғуслни кабул қиладилар, яьни бир сувга киришда бутун баданни бирданига сув қамраб олишни шарт деб биладилар ва тадрижий яьни аста секинлик билан сувга кириб боришликда иртимосий ғуслни мушкили бор деб айтадилар.

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.