Ҳаддан ташқари семизлик ва бўкиб овқатланиш бугунги кунда инсонлар юзма-юз бўлган муҳим муаммолардан бири ҳисобланади.
Қуръони Каримнинг озиш ва келишган қад-қомат соҳиби бўлиш ҳақидаги илк тавсияси бўкиб ейишдан парҳез қилишдир.
Бу ҳақда Имом Ризо (а) ҳазратлари буюрадилар:
«Нонушта қил, кечки овқатингни-да егин, буларнинг ўртасида ҳеч нарса тановул қилма, зеро жисмингни бузади.
Аллоҳ таолонинг «وَلَهُمْ رِزْقُهُمْ فِیهَا بُكْرَةً وَعَشِیًّا» Каломини эшитмаганмисан?:
«Ҳар тонг ва оқшом пайти уларнинг ризқи жаннатда муқаррардир.»