Home / Аҳли-Байт / Имом Жавод (а.с) / Имом Муҳаммад Тақий (Имом Жавод) алайҳис саломнинг таваллуд кунлари

Имом Муҳаммад Тақий (Имом Жавод) алайҳис саломнинг таваллуд кунлари

Милодий 810-йили Парвардигори карим ўз ҳабиби Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг пок зурриётларидан бўлган Имом Ризо (алайҳис салом) га солиҳ фарзанд ато этди. Фарзандга Муҳаммад деб ном бердилар.

Кейинчалик ўта саховатли бўлганлиги учун уни «Жавод» лақаби билан атай бошлашди.
  Имом Жавод (алайҳис салом) жуда қисқа, яъни 25 йил умр кўрган бўлсалар-да, аммо илмий юксакликлари ва маънавий жозибалари шу даражада улуғ эдиким, бошқа дин ва мазҳаб вакилларининг ҳам таҳсинига сазовор бўлдилар.
  Имом Жавод (алайҳис салом) нинг асосий хусусиятларидан бири шундаки, чуқур билим, юксак ақл-заковат ва олий инсоний фазилатларга эга бўлганликлари сабабли жуда ёшлик чоғларидан мусулмонларга пешволик қилиш масъулиятини ўз зиммаларига олдилар.
  Қуръони Каримнинг машҳур муфассирларидан бири оятуллоҳ Табарсий ёзади: «Имом Жавод (алайҳис салом) ёшликлариданоқ илму ҳикмат ва инсоний фазилатларда шу даражага етдиларки, замонанинг энг улуғ донишмандлари ҳам ул ҳазратга тенглашолмасди.»

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.