Home / Қурони Карим / Қуръон ҳикматлари / Миср аҳромлари (пирамидалари)нинг сир-асрори

Миср аҳромлари (пирамидалари)нинг сир-асрори

 Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

 Инсониятни ҳайратга солган Миср аҳромлари (пирамидалари)да ишлатилган улкан тошлар Франция ва Америкалик олимларнинг фикрича, аввалига лойдан ясалиб, юқори ҳароратли оловда пиширилган.
  Аммо Қуръони Каримда олимларнинг бу кашфиёти бундан 14 аср илгари аниқ-равшан ҳолда баён қилинган:

وَقَالَ فِرْعَوْنُ يَا أَيُّهَا الْمَلَأُ مَا عَلِمْتُ لَكُم مِّنْ إِلَـٰهٍ غَيْرِي فَأَوْقِدْ لِي يَا هَامَانُ عَلَى الطِّينِ فَاجْعَل لِّي صَرْحًا لَّعَلِّي أَطَّلِعُ إِلَىٰ إِلَـٰهِ مُوسَىٰ وَإِنِّي لَأَظُنُّهُ مِنَ الْكَاذِبِينَ

  Ва Фиръавн: «Эй халойиқ, мен сизлар учун ўзимдан бошқа бирор илоҳ борлигини билмасман.

Демак, эй Ҳомон, лойга ўт ёқиб (лойни ғишт ёки тош шаклида пишириб) мен учун бир баланд қаср қур, шоядки (унинг устига чиқиб) Мусонинг илоҳидан хабар топсам. Албатта, мен уни ёлғончилардан деб ўйлайман», деди. (Қасас сураси, 38-оят)

  Олимларнинг Миср аҳромларида ишлатилган тошларни электрон микроскоп орқали тадқиқ қилишлари натижасида бу тошларнинг лойдан ясалганлиги исботланди. Лойни пишириш усулини эса Мисрнинг ҳукмдорлари бўлган Фиръавнлар қаттиқ сир тутишган. Аммо Аллоҳ таоло учун барча сир-асрорлар ошкордир ва шу сабабли, бизни Ўзининг ҳикматли китоби бўлмиш Қуръони Каримда улардан огоҳ қилмоқда.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Қуръон Ғояси

  Бу мақолани яхши тушуниш учун аввало Қуръон нозил бўлган даврдаги муҳитнинг фикрий ва маданий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.