Home / Аҳли-Байт / Расулуллоҳ (с.а.о) / Расулуллоҳнинг жозибали каломлари

Расулуллоҳнинг жозибали каломлари

   Қирқ ёшли Амор Ёсир дейди:
   “Амр Ҳишом кеча туннинг қоқ ўртасида, ярим кечада саройидан чиқди. У қалбларни тахсир айлаётган Қуръон сураларини одамлардан яширинча ўз қулоғи билан эшитмоқчи бўлганди. Эшитишича, пайғамбар кечанинг қоқ ўртасида кўча томонидаги ўз ҳужрасида намоз ўқиб, Қуръонни баланд овозда қироат қиларкан.

  Ўша кеча Абу Суфён, Ҳарб, Аҳнас ва Шариқ ҳам ўз саройларидан чиқиб, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳужралари томон йўл олишди. Улар одамларга кўринмаслик учун девор орқасида, қоронғулик қаърида туришарди.
  Ҳазрат Муҳаммад намозларини ўқиб тугатгунларича ўша ерда туришди, сўнгра ўз саройлари томон йўл олишди. Шунда тўқнашиб қолишиб, синчиковлик билан бир-бирларига қарашди. Уларнинг бу қарашларидан, Муҳаммаднинг Қуръон ўқишини тинглаш биз учун раво ҳам эмас. Агар бизни бу ерда одамлар кўриб қолишса, улар, дарҳақиқат, Муҳаммаднинг сўзлари рост экан, дейишиб, унга эргашишлари турган гап, деган маъно аксланарди. Аммо шундай бўлса-да, яна бир кеча худди шу пайт- ярим кечада келишиб, Расулуллоҳ (с)нинг Қуръон тиловатларини тинглашди.
  Ўшанда яна бир-бирлари билан рўпарў бўлишди. Хаёлларига яна ўша фикр келди. Улар бир-бирларига “Бу ҳол яна такрорланса, Муҳаммад бизни ҳам ўзига сеҳрлаб олади. Яна бир маротаба Қуръонни тингласак, унинг сўзларига ишониб, маҳлиё бўлиб қолишимиз мумкин, дейишиб, энди бу жозибадор каломни эшитсак, ҳам унга эътибор бермай, тезда бу ердан кетиш керак, деган қарорга келишдилар
Аҳнас шундай деганди: Эй Абу Ҳанзала! Муҳаммад ўқиган Қуръон ҳақида нима дейсан?”
Абу Суфён деди:
-Худонинг уч қизи –Лот, Манот ва Уззо номлари билан қасам ичиб айтаманки, унинг сўзларидан некбинликни кўрдик. Шунчалик синчиклаб тингласак ҳам ундан некбинликдан бошқа ҳеч нарсани англамадик.
  Аҳнас Амр Ҳишомга ҳам шундай савол берганди, аммо у “Мен ҳеч қандай таъсирли сўзни эшитмадим”, деб жавоб берганди.
  Сўнгра уларнинг тажжубланганларини кўрган Абу Жаҳл деди:
  Муҳаммад ўқиган каломнинг ҳақиқатини сизга ошкор айлайми?! Огоҳ бўлинг! Унинг уруғи бизнинг уруғимиз билан доимо улуғлик ва шон-шараф талашишада, лекин улар нимага эришган бўлса, биз ҳам етиб олдик. Натижада улар биздан ҳеч бир соҳада афзалликка эриша олмадилар. Улар мискинларга таом беришса, биз ҳам бердик, одамларга бирор нарса ҳадя қилишса, биз ҳам ҳадя қилдик. Улар бенаволарга паноҳ беришди, биз ҳам шундай қилдик. Йўқсилларни қўллаб-қувватлаган бўлишса, биз ҳам шундай қилдик. Энди нима қилишларини билмай, бу Муҳаммадни пайғамбарлик давоси билан чиқишга ундашди. Янги дин келтирмоқчи бўлишди. У эса ҳар лаҳза осмондан туриб, мен билан сўзлашади, дея иддао қилади. Бу ишда биз унга тенглаша олмаймиз, деб ўйлайман. Биздан кўра афзалликлари ошкора намоён бўлишини истайди. Аммо, сизларга айтиб қўяй, худоларга қачам ичиб айтаманки, мен ҳеч қачон Муҳаммаднинг динига имон келтирмайман. Ҳатто бу йўлда бошимни танимдан жудо қилишса ҳам!”
  Ахнас ва Абу Суфён унинг барча сўзлари рашк ва ҳасаддан эканлигини сезишди. Аммо уларнинг ўзи бу ҳайратланарли Каломнинг сиру асрори ва жозибасидан худди сеҳрлангандек. Улар қандай қилиб бошқаларни бу жозибали таъсирдан халос этишсин?!
  Улар бу жозибадор каломнинг таъсири ҳақида ошкор гапиришга уялишар ёки қўрқишар эди. Аммо ўзлари истамаган ҳолда бу оҳанрабодек ўзига тортувчи сураларни эшитган пайти бутун ўжарлик ва қатъиятлари дарз кетарди. Руҳу жонларига мусаффо бир ёруғлик кириб борарди. Кўкрак қафаслари нурга тўларди, кўнгиллари мулойим тортиб, вужудларида тўғрилик ва эзгуликка нисбатан майл ўйғонарди. Ҳаётларининг ором-осудаликдан узоқ, қуп-қуруқ ва аччиқ эканлигини англаб етишарди.

Share

Check Also

Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.о) Сиёсий Раҳбар Сифатида (1-қисм)

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан КИРИШ «Тарих қаҳрамонлар яратадими, ёки қаҳрамонлар тарихни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.