Home / Қурони Карим / Қуръон ҳикматлари / Қуръоннинг саёҳат ҳақидаги нуқтаи назари

Қуръоннинг саёҳат ҳақидаги нуқтаи назари

  Қуръони Карим ва Аҳли-Байт (а) тавсияларида саёҳатга чиқиш ибрат олмоқлик сифатида бу ишга тарғиб қилинган.

  Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай буюрилади:

«أَفَلَمْ يَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَيَنْظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ كَانُوا أَكْثَرَ مِنْهُمْ وَ أَشَدَّ قُوَّةً وَ آثَاراً فِي الْأَرْضِ»

   Мўъминлар амири Али (а)га мансуб деб аталган шеърда эса саёҳат қилиш қуйидагича тасвирланган:

تَغَرَّبْ عَنِ الْأَوْطَانِ فِي طَلَبِ الْعُلَى

وَ سَــافِرْ فَفِي الْأَسْفَارِ خَمْسُ فَوَائِدَ

تَفَـــرُّجُ هَمٍّ وَ اكْتِــــسَابُ مَعِيشَةٍ

وَ عِـــلْمٌ وَ آدَابٌ وَ صُحْبَــةُ مَاجِدٍ

 «Юксакликни талаб қилиш йўлида ўз ватанингдан узоқлаш

Сафар қил, зеро, сафарга чиқишларда беш фойда бор;

Ғам-андуҳнинг бартараф бўлиши ва яшаш манбаини касб этиш

Илм-маърифат ва одоб-ахлоқни қўлга киритиш ҳамда улуғворлар билан ҳамсуҳбат бўлмоқлир бордир.»

  Сафар қилиш нафсни тарбиялаш, ўтганлар тажрибасидан ибрат олиш ва янги фазилатларни кашф этиш учун жуда муҳимдир. Аммо афсуски, бугунги кунда айрим кишилар ғайриахлоқий ишлар билан шуғулланиш, ғайридинларнинг нотўғри хулқ-атвор ва маданиятларини ўрганиш, кийим-кечак ва пойафзалнинг энг сўнгги модасини харид қилиш каби гуноҳни орттирадиган мақсадларда бошқа юртларга сафар қилишади.

  Мўъмин киши шуни билиши шартки, ана шу гуноҳ амалларни бажариш учун сафарга чиққан кишининг сафари маъсиятли ҳисобланиб, мабода тавба қилмасдан ажали етса, шайтонга эргашганлардан ҳисобланади

Share

Check Also

Қуръон Ғояси

  Бу мақолани яхши тушуниш учун аввало Қуръон нозил бўлган даврдаги муҳитнинг фикрий ва маданий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.