Home / Ақоид ва Калом / Имомат / Имом мавжудлигининг ҳикмати

Имом мавжудлигининг ҳикмати

 Пайғамбарларнинг юборилиши зарурлиги хусусида қилган суҳбатларимиздан имомга бўлган эҳтиёжимизни ҳам тушунишимиз мумкин. Чунки, айнан ўша суҳбатимиздаги далилларни имомат масаласида ҳам келтиришимиз мумкин.

Негаки, кўп ўринларда уларнинг кўрсатадиган йўл-йўриқлари ва дастуриламаллари айнан бир хил бўлади.

  Бироқ имомат масаласида бошқа суҳбатлар ҳам бор бўлиб, улар борасида сўз юритишимиз лозим бўлади:

1. Илоҳий раҳбарлар етакчилигида маънавий камолотга эришиш

  Аввало борлиқ оламнинг гавҳари бўлмиш инсоннинг яратилишидан мақсад нима эканлиги ҳақида сўз юритамиз.   У чексиз камолот бўлмиш ягона Аллоҳ сари ва маънавий камол сари томон паст-баланд ва узоқ йўлни босиб ўтиши керак.

  Шубҳасиз, бу йўлни маъсум раҳбар ва йўлбошчининг раҳнамолигисиз амалга ошириб, самовий ва илоҳий муаллимнинг пешволигисиз бу босқични босиб ўтиб кўзланган мақсадга етиб бориш мумкин эмас. Негаки, «дунё қоронғиликдир, йўлдан озиш хатаридан қўрқиш керак.»

  Тўғри Аллоҳ инсонни ақл ва идрок қудрати билан жиҳозлантирган ва унга кучли ва мустаҳкам виждон берган ҳамда унинг ҳидояти учун самовий китоблар йўллаган. Аммо ушбу таквиний ва ташриъий имконият-ларга эга бўлишга қарамай, тўғри йўлни аниқлаб олишда иккиланиб қайси томонга йўл олишини билмай саҳв-хатога йўл қўяди. Бешак илоҳий ва маъсум раҳбарнинг бўлиши йўлдан оғиш ва гумроҳлик хатарини бартараф этади.

  Шунга биноан «имомнинг мавжудлигини инсоннинг яратилишидан кўзланган мақсадни такомиллаштириб унга яқинлаштирувчи ва адашишлардан сақловчи» деб билмоқ лозим.

  Ақоид китобларида ҳидоятчи имомлар билан таъмин-лаш қоидасига «Қоидаи лутф» дейилади. «Қоидаи лутф»нинг маъноси шундан иборатки Ҳикматли Аллоҳ инсоннинг яратилишдан кўзланган мақсадга эришиши учун керакли бўлган барча имкониятларни унинг ихтиёрида қўйган, жумладан пайғамбарларни йўлламоқ, маъсум имомни тайин этмоқлик лутф қоидаси асосидадир. Акс ҳолда мақсадга хилоф иш кўрган бўлади.

2. Самовий шариатни муҳофазат этиш вазифаси

  Илоҳий динлар анбиёлар (пайғамбарлар) қалбига нозил бўлган вақтда ёмғирнинг қатралари каби тиниқ, шаффоф, зилол, ҳаётбахш ва руҳни парваришловчи бўлади. Аммо булғанган қалбларга, кучсиз ёки нопок онгларга кириб боргач, тадрижан вақт ўтиши билан ўзгариб хурофот ва бидъатлар билан аралашиб кетади. Шунинг учун ўзининг аввалги жозибаси ва таъсир кучини қўлдан бой беради ва оқибат, на тарбиявий таъсири бўлади, на ҳақиқатга интилувчиларнинг ташналигини қондиради, на инсоний фазилат уруғини ундиради.   Шунга биноан, бу ўринда маъсум ва раҳбар йўлбошчи-нинг роли беқиёс бўлиб, у ҳамиша дин таълимотларининг қўриқловчиси сифатида диннинг дастуриламалларининг холис ва мусаффолигини сақлаб қолишда хизмат қилади ҳамда йўлдан оғишлар, адашишлар, ёт ва ноўрин қарашлар , асоссиз ва хурофот ақидаларнинг олдини олади. Агар дин мана шундай раҳбар ва пешвога эга бўлмаса қисқа муддат ичида ўзининг асл ва холислигини қўлдан бериб қўяди. Ҳазрат Али (алайҳис салом) ўзининг Наҳжул Балоға китобида бу ҳақда қуйидагича айтганлар:

اللَّهُمَّ بَلَى لَا تَخْلُو الْأَرْضُ مِنْ قَائِمٍ لِلَّهِ بِحُجَّةٍ – إِمَّا ظَاهِراً مَشْهُوراً وَ إِمَّا خَائِفاً مَغْمُوراً – لِئَلَّا تَبْطُلَ حُجَجُ اللَّهِ وَ بَيِّنَاتُهُ:

  «Ҳа шубҳасиз, Аллоҳнинг ҳужжатлари ва очиқ-ойдин белгилари пучга чиқмасин учун ҳеч вақт ер юзи Аллоҳнинг ҳужжатини барпо этувчи шахсдан; хоҳ ошкор ва зоҳир ҳолда кўзга кўринадими ёки қўрққан ҳолда пинҳон бўладими, холи бўлмайди.» (Наҳжул Балоға; 147-Ҳикмат).

  Дарҳақиқат, бу жиҳатдан имомнинг қалби қимматли ҳужжатларни сақловчи ишончли сандуққа ўхшаш бўлиб, унинг ичидаги қимматли ашёлар ўғриларнинг ҳужумидан ва турли ҳодисалардан сақлаб қолинади. Ва бу эса имом мавжудлигининг ҳикматларидан бири ҳисобланади.

3. Умматга сиёсий ва ижтимоий раҳбарлик қилмоқ

  Шак – шубҳасиз, ҳеч бир жамият ва ҳеч бир гуруҳ ижтимоий тузимсиз ва уни бошқарадиган раҳбарсиз ва йўлбошчисиз яшай олмайди. Шунинг учун қадим замонлардан барча қавм-қабилалар, миллат ва элатлар ўзларига бирор шахсни раҳбар ва бошлиқ қилиб тайинлашар эди. Гоҳида ушбу раҳбарлар солиҳ инсонлар бўлсалар, аксари ҳолларда эса носолиҳ одамлар бўлишган. Кўпинча инсонларнинг раҳбар ва йўлбошчига бўлган эҳтиёжларидан фойдаланиб амалпараст ҳукдорлар зўравонлик ва макр-ҳийла йўли билан ўз ҳокимиятларини одамларга мажбуран сингдиришар ва ҳукуматни қўлга киритиш ва салтанатга эришиш учун турли хил зулм – зўравонлик қилишдан ҳам қайтмас эдилар… Бу бир тарафдан.

  Бошқа томондан эса инсон маънавий камолотга етиши учун ёлғиз эмас, балки жамият билан бирга ҳаракат қилмоғи лозим, чунки, ҳар бир шахснинг кучи танҳоликда фикрий, жисмоний, моддий ва маънавий нуқтаи назардан жуда оз ва ожиздир ва жамиятнинг кучи эса юқори даражададир.

  Шундай экан, бутун жамият биргаликда камолот сари йўналиши керак ва бу йўлда тўғри тузим ва қонунчиликка асосланган жамият қурилмоғи лозим. Мазкур жамиятда инсонларнинг истеъдоди гуллаб-яшнамоғи, бузғунчилик ва оғишларга қарши кураш олиб борилмоғи, ҳамманинг ҳақ-ҳуқуқи ҳимоя қилинмоғи ва улкан мақсадларга эришиш учун режалар ва дастуриламаллар тузилмоғи ҳамда ҳаракатланиш ва тараққийлашишни озод ва эркин муҳитда ҳамма одамларга сингдирилмоғи лозим.

  Бироқ хатокор одамзот бундай буюк вазифани амалга ошириш қудратига эга бўлмагани учун – ўз кўзимиз билан доимо дунёнинг сиёсий раҳбарлари ва ҳукмдорларининг тўғри йўлдан оғиб катта хатоларга йўл қўйганларининг шоҳиди бўлганмиздек – Аллоҳ тарафидан вакил қилиб танланган маъсум ва бегуноҳ раҳбар ва йўлбошчининг бу муҳим ишларга назорат қилмоғи даркордир ва у инсонлар кучидан ва донишмандларнинг илму фикридан фойда-ланиш билан бирга бузғунликлар ва адашишларнинг олдини олмоғи лозим бўлади.

  Бу ҳам имом мавжудлигининг ҳикматларидан бири бўлиб, «Қоидаи лутф»нинг ҳиссаларидан бири ҳисобланади. Яна бир бора айтиб ўтамизки, маълум бир сабабларга кўра, маъсум имом кўздан ғойиб бўлган махсус замонларда инсонларнинг вазифаси маълум бўлиб, биз Аллоҳнинг иродаси ва мадади билан Ислом ҳукуматига доир масалаларда бу борада муфассал сўз юритгаймиз.

4. Ҳужжатни якунлаш (етказиб қўйиш) зарурлиги ҳақида

  Нафақат тўғри йўлга интилувчи ва ҳидоят бўлишга тайёр инсонлар имом вужудининг ёғдусида ҳидоят йўлини топиб чексиз камолот сари ҳаракатланишлари керак, балки тўғри йўлдан адашган ва қасддан ҳидоят йўлидан бўйин товлайдиганларга ҳам етказиб қўйиб ҳужжат ўз ниҳоясига етказилиши лозим бўлади. Шунга асосан, агар уларга жазолаш ваъдаси берилса далил ва ҳужжатсиз бўлмай, улардан бирор кимса қиёматда: «Агар қўлимиздан тутиб бизни ҳақ йўлга бошловчи илоҳий раҳбар ва йўлбошчи бўлганида эди, ҳаргиз биз йўлдан озмаган бўлур эдик» – деган узр-баҳона келтира олмасинлар.

  Хулоса қилиб айтганда; узр-баҳона келтиришга йўл қолмаслик учун ҳаммага ҳақ йўл далиллари аниқ ва етарли миқдорда кўрсатилиши ва баён этилиши керак бўлади. Билувчиларнинг ирода ва имонлари комилроқ бўлиши учун ва билмаганлар билиб қўйишлари учун ҳужжат бўлмиш имомнинг ўрни беқиёсдир.

5. Имом- Аллоҳнинг буюк файзи воситаси

  Аксари уламолар – исломий ҳадисларга тобе ўлароқ – пайғамбар ва имомнинг вужудини инсонлар жамиятида ёки бутун борлиқ оламда инсон организмдаги юракка ўхшатадилар.   Биламизки, агар юрак урса бутун баданга қон етказиб беради ва баданнинг бутун ҳужайраларини озиқлантиради. Маъсум раҳбар инсоният карвонининг бошида кетаётган комил инсон бўлиб, Аллоҳ тарафидан файз-раҳмат нозил бўлишига сабаб бўлади ва ҳар бир шахс нақадар пайғамбар ёки имом бўлмиш илоҳий йўлбошчи билан яқин алоқада бўлса бу файздан ҳам кўпроқ баҳраманд бўлади. Айтганимиздек, инсон учун юрак зарур бўлгани каби инсоният оламининг танида ҳам бу илоҳий файз воситаси бўлмиш маъсум раҳбар ва йўлбошчининг мавжуд бўлиши зарурдир. (диққат қилинг!)

  Албатта шуни билиб қўйиш керакки, на имом ва на пайғамбар бошқаларга ато этиш учун ўз ёнидан бирор нарсага эга бўлмай ҳаммаси ёлғиз Тангри таоло тарафидан уларга ато этилган. Инсон юраги унинг бадани учун илоҳий файз воситаси бўлганидек, пайғамбар ва имом ҳам инсониятнинг ҳар бир гуруҳи, табақаси ва қатлами учун Аллоҳнинг файз воситаси бўлиб, улар сув ва ҳаводек зарур ҳисобланадилар.

Муаллиф: Оятуллоҳ Макорим Шерозий

Share

Check Also

Qayta tirilishning fitratdagi o`rni

 O`tgan darslarda aytib o`tganimizdek, хudоshunоslik insоnning fitrati va tabiatida jоy оlgan. Agar insоnning ichki dunyosidagi …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.