Home / Аҳли-Байт / Имом Ҳусайн (а.с) / Имом Ҳусайн ибн Али (а.с)нинг бизга кўрсатган йўллари

Имом Ҳусайн ибн Али (а.с)нинг бизга кўрсатган йўллари

Ҳазрат Ҳусайн ибн Али (алайҳис салом) билардиларки, инсонга ҳаво қанчалик керак бўлса, жамиятга адолат ва эркинлик шунчалик керак ва жамиятни адолат учун ҳаракатлантирувчи кишилар башариятни ўзларининг буюк хизматлари учун қарздор қиладилар.

Ҳазрат Ҳусайн (алайҳис салом) ўзлари шу хусусиятга эга эдилар.  Пайғамбар (саллалоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) га хабар бердилар ки, бир замон ул зотнинг энагаси бўлган аёл, Умму Айман, кечаю кундуз кўз ёш тўкади. Уни Расулуллоҳ (саллалоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳузурларига келтирадилар. Пайғамбар (саллалоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) сўрайдилар:

  Нечун кўзларингиз гирён?
 Деди: – Бир қайғули туш кўрдим.
 Расули Акрам: – Қандай туш кўрдингиз деб марҳамат қиладилар.
 Умму Айман айтади: – Бу тушни сизга айтишга тилим бормайди.
 Буюрдилар: – Хавотирланманг, тушингизни сизга таъбирлаб бераман.
 Деди: – Эй Расулуллоҳ! Бир кеча тушимда жисмингизнинг бир қисми ажралиб, менинг уйимга тушганини кўрдим.
  Пайғамбар (саллалоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) буюрдилар: – Тинчланинг Умму Айман, қизим Фотима бир ўғил дунёга келтиради, сиз эса унга энагалик қиласиз. Ва шу тариқа жисмимнинг бир қисми сизнинг уйингизда қолади.
  Ибн Асокир тарихида келтирилишича, Расулуллоҳ (саллалоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) масжидга кирдилар. Имом Ҳусайнни елкаларига олгандилар ва муборак қўллари билан имом Ҳусайннинг оёқларини ўзларининг кўкракларига босардилар ва шу ҳолда марҳамат қилардилар: «Халоиқ! Бу Ҳусайн ибн Али, энг яхши ота-бобога эга бўлган кишидир. Буваси Муҳаммад Расулуллоҳ (саллалоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) пайғамбарларнинг буюги, бувиси Хадижа Хувайлид қизи; Аллоҳ ва Унинг Расулига имон келтирган биринчи аёлдир. Онаси Фотима Муҳаммад қизи жаҳон аёлларининг саййидаси ва сарваридир.»
  Сўнг ҳазрат Пайғамбаримиз имом Ҳусайнни елкаларидан туширдилар ва буюрдилар: «Халоиқ! Бу Ҳусайндир. Унинг буваси ва бувиси жаннатдадир, тоға ва холаси жаннатдадир, ўзи ва оғайниси ҳам жаннатдадирлар.»
  Шундай қилиб, ҳазрат Ҳусайн (алайҳис салом) бу олий мақомлари билан Карбалода ором топганлар. Карбало тарихдаги энг буюк ва қайғули воқеалардан бири бўлиб ўтган макондир. Карбало юракни куйдирадиган ва қайғуси кўз ёшни оқизадиган, инсонда орият ва шижоат, жасорат ва зулмга қарши курашиш ҳиссини ўйғотадиган хотиралар дунёсидир. Карбало руҳ, ишқ ва ўзни қурбон қилиш азаматида инсоният шоҳи бўлган буюк шахсни ўзида дафн этган макондир.
  Имом Ҳусайн ҳарамларига кирган чоғи ул зот мақомининг ҳашамати кишини сеҳрлайди. Зиёратчилар одоб ва эҳтиром билан «Ислом ва мусулмонларнинг ҳамиша ғолиб қаҳрамонига саломлар бўлсин. Эй мавлоим! Гувоҳлик бераманки, сиз бир нурсиз ва тарихдаги жоҳиллик асло сизнинг шарафингизни булғамади. Гувоҳлик бераманки, сиз диннинг мустаҳкам қалъаларидан ва имонли инсонлардансиз. Гувоҳлик бераманки, сиз яхши рафторли ва тақволи имомдирсиз, тўғрилик нишонаси, илоҳий ҳидоятнинг арқони ва дунё аҳлига Аллоҳнинг ҳужжатидирсиз» – дея хитоб қиладилар.
Ҳазрат Ҳусайн қабрларидан бироз нарироқда бир ҳужрага этадиган йўлакча бор. Бу ҳужрада ҳам бир кичик панжара бор ва унда қизил чироғ ёқилган. Бу ер ҳазрат Пайғамбаримизнинг суюкли набиралари имом Ҳусайн (алайҳис салом) ваҳший золимлар томонидан шаҳид этилган макондир. Имом Ҳусайн (алайҳис салом) шаҳид бўлган макон майдоннинг бошқа ерларига кўра, чуқурроқ жойлашган жойдир. Уни «Қатлгоҳ чуқурлиги» деб аташади.
  Имом Ҳусайн (алайҳис салом) қабрларининг панжараси олти бурчаклидир. Ҳазрат Ҳусайннинг оёқлари томонида ул зотнинг диловар фарзандлари Али Акбар имом Ҳусайндан қолган ягона фарзандалари Имом Сажжод (алайҳис салом) томонидан дафн этилган. Имом Ҳусайн (алайҳис салом) қабрларининг панжараси ҳазрат Али Акбар қабрларининг жойлашувини ажратиш мақсадида олти бурчакли килинган.
  Имом Ҳусайн (алайҳис салом) қабрлари атрофида катта темир панжара билан ажратилган ва Карбалонинг бошқа шаҳидларининг исми ёзилган яна бир макон бор. Бу маконда имом Сажжод (алайҳис салом) имом Ҳусайн (алайҳис салом) ёрларининг пок жисмларини тупроққа топширганлар.
Карбало зиёратига бориш имом Ҳусайн (алайҳис салом) билан аҳд боғлашнинг бир кўринишидир. Мақсад ва йўли асло эсдан чиқмайди. Зиёратчилар пичирлашиб, дейдилар: – Эй Расулуллоҳнинг фарзанди! Гувоҳлик берамизки, сизнинг олдингизда қарзимиз бор. Сиз жуда тўғри сўзли ва тўғри рафторли кишисиз ва у ерда халқни тўғри сўзли ва тўғри рафторли бўлишга чақирдингиз, садоқат ва ихлос билан амал қилдингиз… Гувоҳлик берамизки, сиз барча билан ниҳоятда хайрхоҳ бўлдингиз ва Худо йўлида жиҳод қилдингиз ва Унга комил ихлос билан ибодат қилдингиз. Аллоҳ сизга энг хайрли ажрни иноят қилсин.
  Имом Ҳусайнни улуғлаш ва ул зотга нисбатан ҳурмат-эҳтиром ва садоқат ҳисси тарихда ҳамиша мушоҳада этилган. Аббосий халифа Мутаваккил Пайғамбар (саллалоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) пок хонадонига қарши шиддатли равишда хусуматли ва адоватли бўлган кишилардан эди. У шаҳидлар сарвари ҳазрат Ҳусайн мазорлари зиёратига йиғилган халқни кўриб, жуда ғазабланарди. Шу сабабли, Мутаваккил ҳазрат Ҳусайн мазорларини хароб қилиш, халқни тарқатиш ва у ерга зиёратчиларни қўймасликка буюруқ берди. Лекин бир муддатдан сўнг Имомни севувчи кишилар ул зотнинг манзилларини обод қилдилар ва зиёратга бордилар ва бу макон янгидан озода кишиларнинг зиёратгоҳига айланди. Шу билан, Карбало Ҳусайн (алайҳис салом) йўлларини давом эттирувчи кишилар билан тўла маконга айланди.
  Имом Ҳусайн (алайҳис салом) ҳарамларида олимлардан бири зиёратчилар гуруҳига имом ҳазратлари ҳақида шундай дейди: – Ҳақиқатдан ҳам, Ҳусайн (алайҳис салом) ким эдилар? Ҳазрат Ҳусайн (алайҳис салом) ҳазрат Али (алайҳис салом) ва Фотиманинг фарзанди эди. Имом Ҳусайн (алайҳис салом) қиссасида ул зотнинг шижоат ва буюклиги кишини лол қолдирмасдан қўймайди. Имом Ҳусайн (алайҳис салом) нинг ҳаёт муаммолари ва шахсий манфаатлари йўқ эди. Ул зот инсонларнинг руҳлари ва жисмлари билан қўшилган бир умумий руҳдирлар. Имом Ҳусайн (алайҳис салом) нинг хоксорлиги, буюклиги, адолат, тақво ва ихлослари ул зотнинг гўзаллик ва азаматини намоён қиларди. Ул ҳазрат имон, адолат ва озодликни қайта тиклаш учун ўз жонларини қурбон қилдилар. Шу сабабли, ул зот шахсиятининг фасоҳати алоҳида бир инсон шахсияти фасоҳатидан кенгайиб, бой бир маданият сифатида инсониятга ҳадя этилган.
   Бироз узоқроқда руҳоний бир киши имом Ҳусайн (алайҳис салом)нинг адолат ва озодликлари ҳақида суҳбат қилмоқда: – Ҳазрат Ҳусайн ибн Али (алайҳис салом) билардиларки, инсонга ҳаво қанчалик зарур бўлса, жамиятга адолат ва эркинлик шунчалик зарур ва жамиятни адолат билан ҳаракатлантирувчи кишилар башариятни ўзларининг буюк хизматлари учун қарздор қиладилар. Ҳазрат Ҳусайн (алайҳис салом) ўзлари шу хусусиятга эга эдилар. Имом Ҳусайн (алайҳис салом) Иброҳим (алайҳис салом), Мусо (алайҳис салом), Исо (алайҳис салом) ва Муҳаммад (саллалоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) каби буюк инсонларнинг вориси эдилар. Яхши хулқ-атвор эгалари, илм, огоҳлик ва басиратда тенги бўлмаган ва ўзларининг саъй-ҳаракатлари билан Аллоҳ номини ёд этиш сабабли осойишталик ва хавфсизлик келтирган буюк пайғамбарлар вориси эдилар. Имом Ҳусайн (алайҳис салом) золим қудратларга қарши курашиш рамзи бўлдилар. Ул зот ҳақиқат ҳақида фикр юритиб ҳақ тарафдори бўлиш, юксаклик ва азиз бўлишга асосланган буюк илоҳий ҳаракатни бошладилар. Ул зот буюк инсоний руҳ ифодаланишининг намунасидирлар.
   Шаҳид Оятуллоҳ Муттаҳарийнинг фикрича, имом Ҳусайн (алайҳис салом) қаҳрамонлиги яратилишининг сабаби ул зот руҳининг буюклигидадир. У айтади: «Ҳусайн ибн Али (алайҳис салом) буюк муқаддас руҳдир. Асосан, руҳнинг буюклигидан жисм машаққат чекади, лекин кичик руҳ жисм истаклари кетидан боради ва жисм буюрган буйруқларни бажаради. Ҳазрат Али (алайҳис салом) фарзандлари имом Ҳасан Мужтабо (алайҳис салом) га буюрадилар: «Ўғлим! Руҳингни (ҳар қандай пастликлардан) юқори ва буюк тут». Карбало воқеаси буюк инсон ва бузруквор инсоннинг қиёсланишини кўрсатади. Ошуро асрида бузруквор инсонлар кўринишидаги кишилар ғоиб бўлдилар ва Умар ибн Саъд, Ибн Зиёд каби кўринишидан буюк кишилар Карбалода …???? лекин бузруквор инсон, яъни имом Ҳусайн (алайҳис салом) мазкур жараённинг кечишига сабаб бўлдилар. Ул зот бузруквор руҳга эга бўлганлари туфайли жамиятдаги иллатларни йўқ қилиш учун кураш олиб бордилар. Имом Ҳусайн (алайҳис салом) буюрдилар: «Мен ўлимни саодат ва золимлар билан ҳаёт кечиришни эса хорлик деб биламан.»
   Карбало заминида ҳар бир зиёратчини бир савол қизиқтиради: Расулуллоҳ унинг ҳақида «Ҳусайн мендан ва мен Ҳусайндандирман» деганлари шу Ҳусайнми? Ҳазрат Пайғамбар (саллалоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) риҳлатларидан 50 йил ўтмасдан ул зотнинг имом Ҳусайн (алайҳис салом) ҳақидаги мазкур сўзлари унитилди ва жаннат йигитларининг саййиди ва сарвари ҳамда ул зот билан ёнма-ён туриб бир сафда курашган кишилар шаҳид қилиндилар ва тарихда фожиали воқеа юз берди. Ҳадисчи олим Бухорий ўзининг «Саҳиҳ»ида келтиришича, Аним ибн Молик айтади: «Абайдуллоҳ ибн Зиёднинг ёнида эдим, Ҳусайн ибн Алининг бошини келтирдилар. Ибн Зиёд ул ҳазратнинг бурун ва юзларига бир чўп билан ишора қилиб, деди: «Мен бундай эзгу чеҳрани кўрмаганман.» Шунда Аним ибн Молик деди: «Эй Ибн Зиёд Расулуллоҳга энг кўп ўхшаган киши  Ҳусайн ибн Али эканлигини билмасмидинг?»
Ошуро шаҳидларига ва шаҳидлар саййиди ва сарвари Ҳусайн ибн Али (алайҳис салом)га салавот ва саломлар бўлсин.

Share

Check Also

Турли халқларда Ошуро ва Муҳаррам ойида мотам мажлисларининг ўтказилиши

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Муҳаррам ойи ҳижрий-қамарий йилнинг биринчи ойи бўлиб, «Шаҳрул-Ҳаром» ёки «Муҳаррамул-Ҳаром» деб аталади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.