Home / Аҳли-Байт / Имом Зайнул-обидин (а.с) / Имом Сажжод (а.с) ва ҳақсизликка қарши курашиш услублари

Имом Сажжод (а.с) ва ҳақсизликка қарши курашиш услублари

Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг Аҳли-Байтиларининг ҳаёт тарихига назар ташласак, ойдин тарзда маълум бўладики, Аллоҳ динининг қайта жонлантирилиши ва илоҳий билимнинг ривожланиши учун ул ҳазратларнинг кўп саъй-ҳаракатларига боғлиқдир. Аммо ушбу ҳаракатларни амалга ошириш ҳар даврда турли тарзда бўлган.

  Муҳаррам ойининг ҳижрий қамарий 61-йили содир бўлган даҳшатли воқеалар ва қон тукишларда илоҳий тақдир асосида белгиланишига биноан, имом Ҳусейн (алайҳиc салом) нинг фарзандлари имом Сажжод (алайҳиc салом) тирик қолдилар, чунки, Ҳазрат касалликлари туфайли уруш майдонига чиқолмаган эдилар.
  Бир инқилобни амалга ошириш ва уни вужудга келтиришдан кўра, гоҳида уни эъзозлаб сақлаб қолиш жуда қийин, қалтис ва масъулиятлидир. Бундай инқилобларни амалга ошириш учун устувор руҳия, имон ва огоҳлик-маърифатга эҳтиёж туғилади. Ушбу заруратни эътиборга олган ҳолда имом Сажжод (алайҳиc салом) ўзларининг 34 йил давомида имоматни зиммаларига олган даврларида ҳушёрлик ва сергаклик билан ўз оталари имом Ҳусейн (алайҳиc салом) юзага келтирган инқилобларини бошқариш ва раҳбарлигини олий даражада бажардилар. Имом Сажжод (алайҳиc салом) имоматни зиммаларига олган вақтда жамият ўзининг мушкул ва оғир даврини бошидан ўтказарди ва барча диний қадриятлар Умавийлар ташаббуси билан йўққа чиқарилган эди. Пайт пойлаш, адолатсизлик ва дунё бойлигига берилиш ушбу даврнинг машҳур хусусиятлари ҳисобланарди.
  Имом Сажжод (алайҳиc салом) нинг имомат даврларида исломий жамият фикрий ва ақидавий залворга дуч келган эди. Халқ Аҳли-Байт (алайҳимус салом) нинг мактабларидан узоқлашган эдилар. Имом Сажжод имомат даврлари Ислом динининг энг жиддий ва оғир даврлари ҳисобланади, чунки, Язид ва унинг ўринбосарларига ўхшаган ҳукмдорлар исломий жамият ҳукуматини бошқарар эдилар. Уларнинг ҳеч бири фазилат ва инсонийликдан баҳра олмаган эдилар. Имом Сажжод (алайҳи салом) ўз умрларининг иккинчи яримини шундай бир муҳитда ўтказдилар. Бундай муҳитда агар кимда-ким Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалам) нинг Аҳли-Байтининг номини тилга олса, унга қарши жиддий ва оғир муомала қилинарди ва халқ эса Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалам) нинг фарзандларидан ўзоқлашишга саъй-ҳаракат қилардилар.
  Бошқа томондан исломий футуҳот (ғалаба қозонишлар)нинг кенгайиши, турли маданиятга эга бўлган қабила ва миллатларнинг исломий жамиятга қўшилишига боис бўлди. Ушбу масалалар оқибатида имом Сажжод (алайҳиc салом) ўта оғир бир шароитда ўзларининг ҳидоятга чорлайдиган фикрлари билан, ислом дини ҳаётини янгилаш ва унинг фикрий тизимини ўзгартириш учун саъй-ҳаракат қилишга мажбур бўлдилар. Имом Сажжод (алайҳиc салом) мусулмонларга диннинг ҳақиқий мафҳумини тушунтириш ва ислом динининг асл ғоя ва ақидаларини халқнинг жон ва юракларида жой беришга ҳаракат қилдилар. Шу тартибда имом Сажжод (алайҳиc салом) нинг Умавий золим ҳукуматига қарши курашиш услублари Аҳли-Байт (алайҳимус салом) нинг илм ва билимларини тарқатиш орқали эди. Тарих гувоҳ беришича, имом Сажжод (алайҳиc салом) Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) масжидини мадрасага айлантириб, у ерда фиқҳ, тафсир, ҳадис, калом (ақоид), ирфон ва ахлоқнинг турли мавзулари атрофида илмий баҳсларни ташкил этардилар. Мана шу тарзда Аҳли-Байт (алайҳимус салом) ёронлари ва дўстларининг миқдори кўпайди ва кейинги йилларда имом Боқир ва имом Содиқ (алайҳимас салом) лар фаолиятларига замин яратди.
  Шу тартибда имом Сажжод (алайҳиc салом) ўз имомат даврларида устуворлик ва қатиятлик билан Ошуро ҳодисаси вужудга келган кунларидан бошлаб то кейинги йилларгача турли равиш ва услублар билан Умавийлар ҳукуматига қарши курашдилар. Ул ҳазрат Карбало воқеасидан сўнг таъсирчан хутба ўқишлари орқали фикрий ва маданий фаолиятларини бошладилар ва ўзларининг оғир ва мушкул масъулиятларини амалга оширдилар. Ушбу йиллар давомида имом Сажжод (алайҳиc салом) ҳазратлари ҳақиқатнинг жоҳиллик устидан ғалаба қилиши учун жиддий тарзда кураш олиб бордилар. Имом Сажжод (алайҳис салом) ҳазратларининг давомли фаолиятлари натижасида фикрий ва маданий соҳаларда халқнинг огоҳлиги ортиб борарди ва Умавийларнинг ҳақиқий моҳиятлари жамоатчилик фикр олдида ойдинлашарди.

Share

Check Also

Имом Сажжоднинг ўзлари билан аҳмоқона муомалада бўлганларга муносабатлари

Диний раҳнамоларнинг ҳаётлари  биз учун шараф, эзгулик, олижаноблик ва инсонийлик дарсидир. Уларнинг маънавий сифатлари улар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.