Home / Аҳли-Байт / Расулуллоҳ (с.а.о) / Ҳиро ғорида нурнинг порлаши

Ҳиро ғорида нурнинг порлаши

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг беъсатлари, инсонлар учун ҳаёт ва турмушнинг янги саҳифасини очиб берди. Шундан сўнг, каромат ва адолатга ўхшаган сўзлар маъно топди ва инсоният ривожланиш ҳамда юксалишга қурби етишини тушунди.

  Сарвари коинот Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг мабъас кунлари барчангизга қутлуғ бўлсин!

  Ҳиро ғори энг буюк тарихий воқеага гувоҳ бўлган. Ҳиро ғори учбурчак шаклида бўлиб, учи Масжидул-ҳаром томонига қараган. Бу ғорнинг ичида фақат бир кишини ибодат қилиши учун жой бор. Ғорда Каъба томонга қараб турсангиз, Каъба кўриниб туради. Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) тижорат учун Шомга бориб қайтганларидан сўнг, Аллоҳ тижорат йўлида ул ҳазратга бағишлаган даромадни бева бечораларга тақсимлаб бердилар. Ҳар куни Ҳиро тоғига борганларида баландликдан Аллоҳ раҳматининг намуналарини томоша қилардилар. Каъбага қараб, Аллоҳ раҳмати ва ҳикматининг сирлари тўғрисида ўйга чўмардилар.

  Кўкка кўз тикардилар ва ер, денгизлар, водийлар, саҳролар ва чўллар уфқларини назора қилардилар. Ул ҳазрат Парвардигорнинг раҳмати ва ҳикмати намуналаридан ибрат сабоғини олардилар.

  Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) кўрган нарсаларида Яратгувчининг буюклигини сезардилар. Шундан сўнг ўзларига хос бўлган услубда ибодатга киришардилар. Кеч тушган пайтда ул ҳазрат Ҳиро ғорида ўтиргандилар. Узоқ уфқларга тикилиб ўйга толгандилар. Чўл қуёшдан куйган танасини кечки шабадада совутаётгандек эди.

  Ражаб ойининг 27 кечаси эди. Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) қирқ ёшда эдилар. Ўша тунда ўзгача ҳолатда эдилар. Осмон эшиклари юзларига очилганлигини сездилар. Ғор туйнугидан бепоён осмонга боқдилар. Ерга тушаётган фаришталарни кўрдилар. Парвардигори карим пок ва илосли Муҳаммадга ўзининг алоҳида мараҳамтини кўрсатаётган эди. Ўша онда Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нур ичидаги Жабраилни кўрдилар. Жабраил ул ҳазратнинг олдларига келди. Ул ҳазратнинг билакларидан тутиб қаттиқ силкитди ва деди:

  Эй Муҳаммад! Ўқи.

  Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) чўчиб, ҳайрат билан осмонга қарадилар. Ўша товуш яна такрорланди:

  Ўқи! Бу гал Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) дедилар:

  Мен ўқишни билмайман.

  Ўша товуш жавоб берди:

  «Яратган Парвардигор номи билан ўқи! Бир парча қондан инсон яратган Зот ҳаққи! Ўқи! Сенинг Эганг барчадан буюкроқдир, қалам билан таълим берган Зот ҳаққи! Инсонга билмаган нарсаларини ўргатди.»

  Ул Ҳазрат ваҳий фариштаси айтган барча сўзларни такрорлаб турдилар ва шу тартибда Алақ сурасидан айрим оятлар ул ҳазратга нозил бўлди.

  Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ғордан чиқдилар. Таналари ҳаяжон ва ҳайратдан қалтирарди. Ташқарида юлдуз тўла осмон тун сокинлика чўмганди. Ой осмонда сузиб борарди ва Макка шаҳри маст уйқуда эди. Аммо Нур тоғи ўзининг барча азамати билан Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) оёқлари остида кичик ва ночиздек туюларди. Осмон шу даражада яқинлашган эдики, қўл узатса юлдузларга етгудек эди. Ул ҳазрат хавотир билан шошиб тоғдан пастга тушдилар. Шу вақтда Парвардигор ул ҳазратнинг кўнгилларига куч бағишлади. Бунинг учун, тоғлар, тошлар ва толиклар сўзга кирдилар. Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) қайси бирига яқинлашса, у ул ҳазратга ҳурмат-эҳтиром кўрсатарди ва: Ассалому Алайка ё Ҳабибаллоҳ! Ассалому Алайка ё Расулаллоҳ! Эй Аллоҳнинг ҳабиби, Парвардигор сизни сиздан олдин ўтган ва сиздан кейин келадиган барча махлуқотлардан устунроқ қилди! Шундай экан, хавотирланманг! Зеро ҳақиқатдан Буюк киши; Аллоҳ уни азиз айлаган ва буюк қилган шахсдир!

  Тошлар, йўл четида ўсган тиканлар шу йўсинда сарвари оламга салом берардилар!

  Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) тоғдан тушдилар….Хадичанинг уйига етиб келдилар. Юзларидан нур тараларди. Хадича онамиз сўрадилар: Нима бўлди Муҳаммад? Мени бирон нарса билан ёпинг! Ўзимни чарчаган ва совуқ қотгандек сезаяпман!-деб жавоб бердилар.

  Хадича ул ҳазратдан сабабини сўраганларида шундай жавоб бердилар:   Бу кеча бошдан кечирганларим оғир ва чидаб бўлмас эди. Кейин бўлган воқеани унга айтиб бердилар. Хадича ҳайратда қолдилар. Буюк бир ҳодиса юз берганлигини пайқадилар. Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) устларига жунли ёпинчиқни ташлаб, ўзлари уйдан чиқиб кетдилар.

  Варқа ибн Навфал эшикни Хадичанинг юзига очди ва Хадича эрлари бошдан кечирган воқеани билимдон амаки ўғлига айтиб бердилар. Варқа ибн Навфал деди: Сен айтаётган нарсалар рост бўлса, Муҳаммад бу умматнинг пайғамбаридир! Унга айт ўз йўлида қатъий турсин! Хадича қувонч билан уйга қайтдилар. Ўзларини жуда қатъий ва кучли сезардилар. У Аллоҳнинг буюк элчиси Муҳаммад эри эканлиги билан ўзини табриклади. Уйига етиб борганида, эшикни очиб қувонч билан деди: -Ассалому Алайка Ё Расуллалоҳ! …Сизга саломлар бўлсин Эй Аллоҳнинг элчиси!

  Ражаб ойининг 27-куни оламлар сарвари, азиз ва севикли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг беъсат кунлари (пайғамбарликка танланган кунлари) муносибати билан барча мусулмонларга муборакбод айтамиз. Бу азиз айём барчангизга қутлуқ бўлсин.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.о) Сиёсий Раҳбар Сифатида (1-қисм)

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан КИРИШ «Тарих қаҳрамонлар яратадими, ёки қаҳрамонлар тарихни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.