Home / Ақоид ва Калом / Маод / Маодга ишонмоқ ҳаётга маъно бағишлайди (2)

Маодга ишонмоқ ҳаётга маъно бағишлайди (2)

Охиратга имон- тарбияланишнинг муҳим омили

  Охиратда улкан ҳисоб-китоб ва муҳокама борлигига эътиқод қилиш, айниқса бугунги кунда инсонлар ҳаётига кучли ва фавқулодда таъсирга эга.

  Фараз қилинг, бирор давлатда янги қонун чиқарилиб, йилнинг маълум кунидан бошлаб, ҳар ким истаганини қилиши мумкин,

ҳеч ким жиноий иш учун жазога тортилмайди, жиноий ишлар учун қидирув олиб борилмайди ва халқ жазоланмасликка ишонч ҳосил қилган ҳолда бемалол кун кечира оладилар, ҳарбий кучлар ва миршаблар истеъфога чиқадилар, суд ва адлия органлари бутунлай таътилга чиқишади ва эртадан бошланган ҳаётда юз берган жиноятлар судда муҳокама қилинмайди, деб эълон қилинса. Бундай жамият қандай аҳволга тушиши мумкинлигини кўз олдимизга келтиришимиз билан даҳшатга тушамиз.

  Қайта тирилиш ва қиёмат кунига имон буюк бир суд ҳайъатига ишонмоқ демакдир. Аммо қиёмат кунидаги судловни бу дунёнинг суд ҳайъати билан таққослаб бўлмайди.

  Бундай судловнинг қуйидаги хусусиятлари бордир.

  1.   1. Бу суд муҳокамасида на таниш–билиш қонундан устун туради ва на тавсиялар қабул қилинади ва ундаги қозиларнинг фикрини ёлғон-яшин ва сохта ҳужжатлар билан ўзгартириб бўлмайди.
  2.   2. Бу суд муҳокамасида дунёнинг судидаги ортиқча дабдаба йўқдир, шунинг учун ҳукм қилиш чўзилмасдан ҳар кимнинг иши тезлик, осонлик ва аниқлик билан кўриб чиқилади ва аниқ ҳукм қилинади.
  3.   3. Шундай бир суд муҳокамасики, инсонларнинг айблов ҳужжатлари уларнинг амаллари бўлиб, шоҳидликка бошқа бирор кимсани чақирмасдан ҳар кимнинг қилган амали тўғридан тўғри гувоҳлик беради ва ўзи билан бажарувсининг боғлиқлигини аниқ ҳолда баён қилади. Шунинг учун судланувчи қилган ишини инкор қилишининг ҳеч иложи йўқ.
  4.   4. Шунингдек, бу суд муҳокамасининг шоҳидлари инсоннинг бадан аъзолари; қўл, оёқ, кўз, тил ва бадан териси ҳамда гуноҳ ёки савоб қилган макони, яъни ер, эшик ва уйнинг деворларидан иборат. Ушбу шоҳидларни инсон амалининг табиий таъсири сингари инкор этиб бўлмас.
  5.   5. Бу судловнинг раиси ҳар нарсадан огоҳ, ҳеч кимга муҳтож бўлмаган ва ҳаммадан кўра адолатлироқ зот бўлмиш Аллоҳнинг Ўзидир.
  6.   6. Бериладиган жазолар ва мукофотлар шартлашув асосида эмас, балки ҳар кимнинг қилган амали маълум бир шакл ва тусга кириб, инсоннинг ёнида туради. Ё инсонга азият-озор етказади ёки уни осудалик ва турли неъматларга ғарқ қилади.

  Шундай суд муҳокамасига ишониб имон келтириш эса инсонни юқори даражаларга кўтариб, ҳазрат Али (алайҳис салом) сингари ушбу сўзларни айтишга ундайди:

«وَاللهِ لَأَنْ أَبِيتَ عَلَي حَسَکِ السَّعْدَانِ مُسَهَّداً، أَوْ أُجَرَّ فِي الْأَغْلاَلِ مُصَفَّداً، أَحَبُّ إِلَيَّ مِنْ أَنْ أَلْقَي اللهَ وَرَسُولَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ظَالِماً لِبَعْضِ الْعِبَادِ، وَغَاصِباً لِشَيْءٍ مِنَ الْحُطَامِ»

  «Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, Кечалари тонгга қадар мулойим жой ўрнига ботувчи тиканнинг устида ухлаб, кундузлари эса қўл-оёғим занжирбанд ҳолда мени кўча ва бозорларда судраб юрсалар ҳам мен учун Қиёматдаги буюк суд муҳокамасида Парвардигорим ҳузурида Унинг бирор бир бандасига зулм қилганим ҳолда ёки бирор кимсанинг ҳаққини тортиб олганим ҳолда (қора юзли бўлиб) ҳозир бўлишдан кўра яхшироқ ва севимлироқдир.[1]»

  Охират кунидаги суд муҳокамасига бўлган имон ва ишонч инсонни ҳатто ўз биродарининг қўлига қизиган ва иссиқ темирни яқинлаштириб, уни қўрқитиб истагидан қайтаришга мажбур қилади. Ҳазрат Али (алайҳис салом) нинг ҳузурларига акалари Ақил келиб, бошқа мусулмонлардан фарқли равишда байтулмолдан бир оз кўпроқ мол-мулк беришларини талаб қилди. Шунда ҳазрат Али (алайҳис салом) қизиб ётган темирни Ақилнинг қўлига тутдилар. Ақил қизиган темирнинг иссиқлигига чида олмай фарёд этиб юборди. Шу пайт мўминларнинг амири Али унга ўгит ва насиҳат бериб:

«يَا عَقِيلُ! أَتَئِنُّ مِنْ حَدِيدَةٍ أَحْمَاهَا إِنْسَانُهَا لِلَعِبِهِ، وَتَجُرُّنِي إِلَي نَارٍ سَجَرَهَا جَبَّارُهَا لِغَضَبِهِ!»

  «Эй Ақил сен инсон қўлида оддий ва ўйинчоқ бўлган бу оловнинг шуъласида қўлинг куйишидан қўрқиб фарёд қиласан, аммо ўз биродарингни Аллоҳнинг қаҳру ғазабидан алангалана-диган хавфли олов ва ўт сари йўллайсанми?[2]» – деб марҳамат қилган эдилар.

  •   – Шундай имон эгаси бўлган инсонни алдаш мумкинми?
  •   – Пора бериш йўли билан бундай инсонларни сотиб олиш мумкинми?
  •   – Қўрқитиш ва таҳдид қилиш йўли билан бундай инсонларни ҳақ йўлдан оғдириб, зулму зўравонлик томон йўналтириш мумкинми?!

  Қуръони Каримда айтилишича: Қиёмат куни гуноҳкор-лар ва жинояткорлар ўзларининг номаи амалларини кўрганларида фарёд этиб дейдилар:

< يَا وَيْلَتَنَا مَالِ هَذَا الْكِتَابِ لَا يُغَادِرُ صَغِيرَةً وَلَا كَبِيرَةً إِلَّا أَحْصَاهَا>

  «Ҳолимизгавой! Бу қандоқ китобки, на кичик ва на катта (гуноҳни) қолдирмай, барчасини ҳисоблаб қўйибди» (Каҳф сураси; 49-оят).

  Шундай қилиб, қайта тирилиш ва охират кунига бўлган имон ва ишонч инсон руҳининг тубида ҳар бир иш баробарида чуқур масъулият ва жавобгарлик ҳис қила олиш имконини яратади ва уни турли оғиш ва адашишлар, зулму зўравонликлар қаршисида назорат қилиб туради.


[1]. Наҳжул балоға, 215-хутба.

[2]. Наҳжул балоға, 215-хутба.

Share

Check Also

Ruhning bоqiyligi охirat bоrligidan dalоlatdir

  Оdamzоt qachоndan beri ruh haqida fikr yuritishni bоshlaganini hech kim bilmaydi. Faqat shuni ayta …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.