Home / Аҳли-Байт / Фотимаи Заҳро (с.а) / Мўъминларнинг онаси Хадичаи Кубро (с.а) вафот кунлари ҳақида

Мўъминларнинг онаси Хадичаи Кубро (с.а) вафот кунлари ҳақида

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

 Ислом тарихи эркак ва аёлларнинг фидокорликларига тўла бўлиб, улар ҳаётларининг охирги лаҳзаларигача ушбу олий динни ҳимоя қилиш учун саъй-ҳаракат қилганлар.

 Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг умр йўлдошлари ва ҳаётлари давомида ул зотнинг ёру ёварлари бўлган уммулмуъминин (мўминларнинг онаси) ҳазрат Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо)нинг вафот этган кунларида қарор топганмиз.

  Ҳазрат Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) Аллоҳнинг сўнгги Расули ва Пайғамбарига биринчилардан бўлиб имон келтирдилар ва Исломни мудофаа этишнинг биринчи сафларида туриб уни ҳимоя қилдилар.

  Муборак Рамазон ойининг ўнинчи куни Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг вафоли турмуш уртоғлари вафот этган кунларидир. Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ул ҳазратнинг риҳлатларидан бир неча йиллар ўтгандан сўнг ҳам ҳаяжон билан эслаб шундай дердилар:

  «Хадичага ўхшаш аёл қаерда бор? У шундай бир аёл эдики, ҳамма мендан юз ўгурганида у менга ишонди. Ва менинг даъватимни ёлғонга чиқарганларида у менинг пайғамбарлигимга имон келтирди. Ҳаётимда рўй берган қийинчиликларда менга ёрдам берди ва ўз молу пули билан менга кўмаклашди, дилимда бўлган ғамни бартараф айлаш учун ёрдам берди».

   Уммулмуъминин Хадичаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) вафот этган кунлари муносабати билан барча мусулмонларга ҳамдардлик билдирамиз.

  Ҳазрат Хадичаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) мусулмон аёлининг камолот, поклиги ва яхшиликларининг олий намунаси эдилар. Ул ҳазрат биринчи бўлиб, Аллоҳ ва Унинг Расули (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га имон келтирдилар ва Расули Акрам келтирган динни тасдиқлади. Ул зот ҳатто жоҳиллик даврида ва ёмон муҳитда ҳам покиза ҳаёт кечиришни кўрсатиб бердилар ва хурофот ва жоҳилликка зарба етказдилар. Саодат ва хушбахтликка эришиш учун Хадича (саломуллоҳу алайҳо)нинг фикрлари шундан иборат эдики, муҳим мақсадлар атрофида фикр юритиш ва ушбу йўлда вужудга келган қийинчиликларни бартараф этиш учун саъй-ҳаракат қилиш керакдир.

 Ул вофодор зот Расули Акрам (салаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳаётларида ёрдам берувчи аёл эдилар ва Сарвари оламга барча қийинчилик ва мусибатларда ҳамроҳлик қилдилар. Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо)нинг иймон ва Ислом равнақи йўлида қўшган ҳиссаси шу даражада эдики, Расули Акрам Хадича (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратларини оламнинг тўрт машҳур аёлларидан бири, деб биладилар ва Аллоҳ таоло Ўзининг махсус саломини Жабраил орқали ҳазрат Хадичага етказди.

  Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) буюрадилар:

 Меърожда бўлганим кечаси, қайтиб келиш чоғимда Жаброил мени олдимга келди. Жаброилга дедим: Эй Жабраил, бирор бир ҳожатинг борми? Жавоб бердилар: Менинг ҳожатим шуки, Аллоҳ таоло тарафидан ва менинг номимдан Хадича (саломуллоҳу алайҳо)га салом етказсангиз.

  Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Жабраилнинг каломини ҳазрат Хадича (саломуллоҳу алайҳо)га етказганларида, ул ҳазрат жавоб бердилар: Аллоҳ саломдир! Салом ва саломатлик Ундандир. Ва салом ҳам Унга тегишлидир. Жабраил (алайҳиc салом)га саломлар бўлсин!

  Хадичаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо) Мадинага ҳижрат қилишдан уч йил олдин бемор бўлдилар. Расулуллоҳ (саллалоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Хадича (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратларига хибот айлаб шундай дедилар:

  Эй Хадича, Аллоҳ таоло жаннатда ҳам сени менинг турмуш ўртоғим қилиб қўйганини биласанми?

 Сарвари коинот Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратларига меҳрибонлик изҳор этиб, ул ҳазратга жаннатни ва унинг хизматларидан шукроналар қилиш учун ул ҳазратга жаннатнинг олий даражасини ваъда бердилар. Хадича (саломуллоҳи алайҳо) хасталиклари янада шиддат олди. Хадича (саломуллоҳи алайҳо) Расули Акрам (саллаллоҳи алайҳи ва олиҳи ва саллам)га хитоб айлаб ўз васиятларини шундай баён этдилар:

  Эй Расулуллоҳ, бир нечта васиятим бор. Мен сиз ҳаққингизда сустлик қилдим. Мени авф айлагайсиз.

   Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) унга жавобан дедилар:

«Мен сендан ҳeч қандай камчиликни сезганим йўқ ва барча имкониятларингни ишга солиб менга ёрдам бериш учун саъй-ҳаракат қилдинг. Уй-рўзғор ишлари билан жуда чарчадинг ва мол-мулкингни Худо йўлида сарфладинг».

  Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) жавоб бердилар:

 «Эй Расулуллоҳ, иккинчи васиятим Фотима (саломуллоҳи алайҳо)дан эҳтиёт бўлинг. Чунки, у мен ўтганимдан сўнг етим ва ғариб қолур. Қурайш аёллари мабодо унга азият-озор етказмасинлар! Мабодо бирор киши унга қараб бақирмасин ва мабодо бирор бир киши унинг билан жанжаллашмасин».

  Мўъминларнинг онаси Хадича (саломуллоҳи алайҳо) 65 ёшга кирганларида Рамазон ойининг ўнинчи куни ва биъсатнинг ўнинчи йилида вафот этдилар.

  Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллалоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг энг мусибатли кунлари бу – вафоли умр йўлдошлари ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳу алайҳо)нинг вафот этган кунлари эди. Ва ўша йилни мусибат ва ғам-андуҳ йили, деб эълон қилдилар.

  Ундан сўнг ҳам ҳар гоҳ Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо) номини тилга олиб, эслаганларида Сарвари коинотнинг кўзлари ёшга тўлиб кетар ва ҳазрати Хадичаи Кубро (саломуллоҳи алайҳо)га салому дуруд йўллаб дуо қилардилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳар доим шундай марҳамат қилардилар:

«ما أبدلني اللّه خيرا منها، لقد آمنت بي حين كفر بي‌ الناس، و صدّقتني حين كذّبني الناس و أشركتني في مالها حين حرمني الناس، و رزقني اللّه ولدها، و حرمني ولد غيرها الحديث …»

«Аллоҳ таоло менга Хадичадан яхшисини бермади, одамлар менга куфр келтиришганида, у менга имон келтирди. Одамлар мени ёлғончига чиқаришганида, у мени тасдиқлади. Одамлар мендан ёрдамини дариғ тутганида, у мени ўз молига шерик қилди. Аллоҳ таоло менга бошқа аёллардан эмас, фақат ундан фарзанд ато қилди».

Манба: Ибн Абдул Барр Ал-Қуртубий “Ал-Истийъоб фий маърифатил асҳоб” 4-жилд, 287-бет; Аш-Шайх Мўъмин ибн Ҳасан Мўъмин Аш- Шабланжий “Нурул абсор фий маноқиби олин-Набиййил мухтор” 85 ва 90-бетлар; Аҳмад ибн Али ибн Ҳажар Асқалоний “Ал-исоба фий тамйизис-саҳобаҳ” 4-жилд, 286 ва 287-бетлар; Аҳмад ибн Ҳанбал “Муснаду Аҳмад ибн Ҳанбал”, 6-жилд, 117-бет; Ибн Ҳажар Асқалоний “Ал-Исоба фий тамйизис-саҳобаҳ”, 4-жилд, 283-бет; Ибн Асийр Жазарий, “Усдул ғобаҳ фий маърифатис-саҳобаҳ”, 5-жилд, 438-бет.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

ФОТИМАИ ЗАҲРО (саломуллоҳи алайҳо) ҲАЁТИНИНГ ПОРЛОҚ НУҚТАСИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ  Бу буюк шахсият (Фотимаи Заҳро (с.а))нинг оддий ҳаётида муҳим бир нуқта бор; …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.