Home / Ақоид ва Калом / Имомат / Сақалайн ҳадиси

Сақалайн ҳадиси

Сақалайн ҳадисининг санади

  Шиа ва сунний уламолари ўртасидаги яна бир машҳур ва таниқли ҳадислардан бир «Сақалайн ҳадиси»дир. Кўплаб саҳобалар бу ҳадисни бевосита ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан нақл қилишган бўлиб, айрим буюк уламоларнинг айтишича, ушбу ҳадисни ривоят қилган саҳобаларнинг сони ўттизтадан ортиқдир.[1]

   «Сақалайн ҳадиси»ни буюк бир тоифа муфассир, муҳаддис ва тарихчи олимлар ўз китобларида келтирган-лар ва ушбу ҳадиснинг мутавотир даражасига етганлигида шак-шубҳа йўқдир.

  Йирик олим Саййид Ҳошим Баҳроний ўзининг «Ғоятул маром» номли китобида мазкур ҳадисни 39 санад билан аҳли суннат уламоларидан ва 80 санад билан шиа олим-ларидан нақл қилган. Аллома Мир Ҳомид Ҳусайн Ҳиндий эса «Сақалайн ҳадиси» хусусида чуқурроқ изланиш ва татқиқот олиб бориб, қарийб аҳли суннатнинг 200 нафар олимларидан бу ҳадис нақл қилганлигини баён этиб, ушбу ҳадисга доир илмий татаббусини кенг кўламда амалга ошириб, ўзининг олти жилдлик улкан китобини мазкур мавзуга бағишлаган!

  Ушбу ҳадисни нақл қилган машҳур саҳобалардан айримлари қуйидагилардан иборат: Абу Саид Худрий, Абу Зар Ғифорий, Зайд бин Арқам, Зайд бин Собит, Абу Рофеъ, Жубайр бин Мутъам, Хузайфа, Замра Асламий, Жобир бин Абдуллоҳ Ансорий ва Умму Салама.

  Абу Зар Ғифорийнинг айтиши бўйича, асл ҳадис қуйидагича баён қилинган: У Каъбанинг эшигини тутган ҳолда халойиққа юзланиб шундай деди: Мен Пайғамбаримиздан ушбу ҳадисни марҳамат қилаётган-ларини эшитдим:

«إِنِّي تَارِکٌ فِيکُمُ الثَّقَلَينِ کِتَابَ اللهِ وَ عِتْرَتِي وَ إِنَّهُمَا لَن يَفْتَرِقَا حَتَّي يَرِدَا عَلَيَّ الْحَوْضَ!»

  «Мен сизларнинг орангизга икки арзирли ва қимматбаҳо нарсани қўйиб кетяпман. Бири- Аллоҳнинг китоби ва иккинчиси эса- менинг Аҳли-Байтимдир. Бу иккиси ҳавзи кавсарда менинг ҳузуримга кириб келгунга қадар ҳаргиз бир-биридан ажралмас.[2]»

  «Сақалайн ҳадиси» аҳли суннатнинг мўътабар манба-ларида жумладан, «Саҳиҳул Термизий», «Нисоий», «Муснад Аҳмад», «Канзул уммол», «Мустадрак Ҳоким» ва бошқаларда нақл қилинган.

  Мазкур ҳадис кўпгина матнларда «сақалайн» (икки қимматбаҳо нарса) таъбири ва айрим матнларда эса «халифатайн» (икки ворис ва ўринбосар) сўзи қўлланган. Аммо бу билан ҳадиснинг маъно-мазмуни ўзгармайди.

  Қизиғи шундаки, турли исломий ҳадислардан маълум бўлишича, Пайғамбаримиз «Сақалайн ҳадиси»ни бир неча ўринларда турли муносабатлар билан марҳамат қилганлар ва мусулмонларни бу борада огоҳлантирганлар.

  Масалан, «Жобир бин Абдуллоҳ Ансорий» Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) бу ҳадисни Ҳаж маросимида Арафа куни буюрганликларини нақл қилган.

  «Абдуллоҳ бин Хантаб» эса ушбу ҳадисни Пайғамбаримиздан Макка ва Мадина орасида жойлашган Жуҳфада (ҳожилар эҳром боғлайдиган жой) нақл қилган.

  Онамиз «Умму Салама» нақлларига биноан, сарвари олам «Сақалайн ҳадиси»ни Ғадир Хумда буюрганлар.

  Баъзи ҳадисларда айтилишича, ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) муборак умрларининг охирги кунларида беморлик чоғларида ушбу ҳадисни марҳамат қилганлар.

  Баъзи ҳадисларга кўра, Мадинада минбар устида айтганлар.[3]

  Аҳли суннатнинг машҳур ва таниқли олими бўлмиш «Ибн Ҳажар»нинг «Савоъиқул муҳриқа» номли китобида Пайғамбаримиздан ривоят қилишича, Пайғамбаримиз «Сақалайн ҳадиси»ни марҳамат қилганларидан сўнг Алининг қўлини юқорига кўтариб: «Бу Али Қуръон билан биргадир ва Қуръон ҳам Али билан биргадир, бу иккаласи Ҳавзи Кавсар ёнида менга кириб келгунча ҳаргиз бир-биридан ажралмас[4]», деб буюрдилар.

  Шундай қилиб, айтилган ҳадислардан маълум бўладики, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) турли ерларда ва турли хил муносабатларда доим ҳазрат Али (алайҳис салом) нинг халифалик, ворислик ва раҳбарлик масаласини ўз саҳобаларига уқтириб, бу ғоят муҳим масалага аҳамият берганлар ва ушбу тақдирни белгиловчи ҳақиқатни баён этиш учун ҳар бир фурсатдан фойдаланиб умматни бу масалага этибор беришига чақирганлар, токи, ҳеч қачон унутилмай, онгларда сақлаб қолинсин.

Сақалайн ҳадисидан келиб чиқадиган хулосалар

  Ҳадисдан келиб чиқадиган бир неча нукталар мавжуд:

  1. Қуръон ва итрат (Аҳли-Байт)ни «икки халифа» ёки «икки қимматбаҳо нарса» сифатида таништириш мусулмонларга бу иккисидан зинҳор ажралмаслик кераклигини ошкора англатади. Хусусан, ҳадиснинг кўплаб ўринларида айтилган ушбу ибораси: «Агар бу иккисини маҳкам тутсангиз, ҳаргиз залолатга учрамайсизлар» фикримизни тасдиқлайди.

  2. Қуръон ва итрат (Аҳли-Байт)нинг бир-бири билан ёнма-ён келиши; Қуръон ҳар қандай ўзгариш ва саҳв-хатоларга йўлиқмай, улардан йироқ ва маҳфуз бўлгани каби Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг Аҳли-Байтлари ҳам ҳар қандай саҳв-хато ва адашишлардан пок ва маъсум эканлигига ёрқин далилдир.

  3. Баъзи ҳадисларда Пайғамбаримиз очиқ – ойдин «Мен қиёмат кунида бу иккаласи билан қандай муносабатда бўлганларингиз ҳақида сизлардан сўрагайман», деб марҳамат қилганлар.

  4. Шак-шубҳасиз, «Итрат ва Аҳли-Байт»ни ҳар қандай тафсир ва баён қилсак ҳам Али (алайҳис салом) «Аҳли-Байт»нинг ёрқин намунасидир. Ислом тарихининг ва кўплаб ривоятларнинг гувоҳлик беришича, Али ҳеч вақт Қуръондан ажралмади ва Қуръон ҳам ундан ажралмади.

  Қўшимча қилиб айтамизки, кўпгина ҳадисларда айтилишича, «Мубоҳала» ояти нозил бўлганида Пайғам-баримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Али, Фотима, Ҳасан ва Ҳусайнларни ҳузурларига чақириб, «Булар менинг Аҳли-Байтимдирлар», деб марҳамат қилдилар.[5]

  5. Гарчи охират ҳақидаги маълумотларимиз моддий дунё бизни қуршаб олганлиги сабабли чегараланган бўлса-да, бироқ ҳадислардан маълум бўлишича, «Ҳавзи Кавсар» номли жуда кўп имтиёз ва устунликга эга бир ҳовуз жаннатда мавжуд бўлиб, Пайғамбаримиз, ул зотнинг Аҳли-Байтлари ва уларга эргашувчи ҳақиқий мўъминлар бу ҳовуздан баҳраманд бўлгайлар.

  Юритган суҳбатларимиздан яққол маълум бўладики, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан сўнг мусулмонларнинг раҳнамоси, йўлбошчиси ва пешвоси ҳазрат Али (алайҳис салом) бўлиб, ул зотдан сўнг Аҳли-Байтдан бўлган маъсум имомлардир.


[1]. Сийраи Ҳалабий, 33-жилд, 308-бет.

[2]. Жомеъ Термизийдан нақл қилиниб, Янобийъул Маваддаҳ китобига мувофиқ келтирилди, 37-бет.

[3]. Ал-Мурожаот, 42-бет.

[4]. Савоъиқул муҳриқа, 75-бет.

[5]. Мишкотул масобиҳ, Даҳли чопи, 568-бет ва Риёзун назира, 2-жилд, 248-бет (Муслим ва Термизий нақлига биноан.)

Share

Check Also

Qayta tirilishning fitratdagi o`rni

 O`tgan darslarda aytib o`tganimizdek, хudоshunоslik insоnning fitrati va tabiatida jоy оlgan. Agar insоnning ichki dunyosidagi …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.