Home / Ақоид ва Калом / Имомат / Ўн икки имом ҳақидаги ҳадислар (2)

Ўн икки имом ҳақидаги ҳадислар (2)

Имомларнинг исмлари билан тайин этилганликлари

  Диққатга сазовор бўлган нарса шундан иборатки, аҳли суннат уламоларининг қилган нақллари орқали азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан бизга етиб келган баъзи ҳадисларда ўн икки имомнинг исмлари очиқ-ойдин зикр қилиниб,

уларга хос хусусиятлар ва белгилар айтиб ўтилган!

  Аҳли суннатнинг таниқли олими бўлмиш Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий ҳазратлари юқорида айтганимиз «Янобиъул маваддаҳ» номли китобда шундай нақл қилиб айтади:

  Наъсал исмли бир яҳудий Пайғамбаримнинг ҳузурларига келиб, ул зотга бир неча саволлар бергач, ул ҳазратдан кейинги халифа ва ворислар борасида сўрайди. Шунда Сарвари олам уларни таништириш учун шундай марҳамат қиладилар:

 إِنَّ وَصِيِّى عَلِىُّ بْنُ أَبِى طَالِبٍ، وَ بَعْدَهُ سِبْطَای الحَسَنِ وَ الحُسَينِ، تَتْلُوهُ تِسْعَةُ أَئِمَّةٍ مِنْ صُلْبِ الحُسَينِ. قَالَ: يَا مُحَمَّدُ فَسَمَّهُمْ لِى. قَالَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ آلِهِ وَسَلَّمَ: إِذَا مَضَى الحُسَينُ فَابْنُهُ عَلِيٌّ، فَإِذَا مَضَى عَلِىٌّ فَابْنُهُ مُحَمَّدٌ، فَإِذَا مَضَى مُحَمَّدٌ فَابْنُهُ جَعْفَرٌ، فَإِذَا مَضَى جَعْفَرٌ فَابْنُهُ مُوسَى، فَإِذَا مَضَى مُوسَى فَابْنُهُ عَلِىٌّ، فَإِذَا مَضَى عَلِىٌّ فَابْنُهُ مُحَمَّدٌ، فَإِذَا مَضَى مُحَمَّدٌ فَابْنُهُ عَلِىٌّ، فَإِذَا مَضَى عَلِىٌّ فَابْنُهُ الْحَسَنُ، فَإِذَا مَضَى الْحَسَنُ فَابْنُهُ الْحُجَّةُ مُ حَ مَّ دٌ المَهْدِىُّ فَهَؤُلاءِ إِثْنَى عَشَرَ…

  «Менинг ворисим ва ўринбосарим (халифам) Али ибн Аби Толиб ва ундан сўнг икки набирам Ҳасан ва Ҳусайндир ва (имом) Ҳусайндан сўнг, Ҳусайннинг зурриётидан бўлган тўққиз имом келурлар.

  Яҳудий киши яна деди: Ана ўша тўққиз имомнинг номларини менга айтиб беринг! Шунда Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилдилар:

  Ҳусайннинг (пешво, раҳбар, ва бошлиқлик) замони тугагач, унинг ўғли Али (имом Зайнул обидийн)дир, Али (ибн Ҳусайн, Зайнул обидийн)нинг пешволик ва бошлиқлик замони тугагач, унинг ўғли Муҳаммад (ибн Али, имом Боқир)дир, имом Муҳаммаднинг пешволик замони тугагач, унинг ўғли Жаъфар (ибн Муҳаммад, имом Содиқ)дир, имом Жаъфар Содиқнинг пешволик замони тугагач, унинг ўғли Мусо (имом Козим)дир, имом Мусои Козимнинг пешволик замони тугагач, унинг ўғли Али (имом Ризо)дир, имом Али Ризонинг пешволик замони поёнига етгач, унинг ўғли Муҳаммад (имом Жавод)дир, имом Муҳаммаднинг пешволик замони ниҳоясига етгач, унинг ўғли Али (имом Ҳодий ёки имом Нақий)дир, имом Алининг пешволик замони якунига етгач, унинг ўғли Ҳасан (имом Ҳасан Аскарий)дир, имом Ҳасан Аскарийнинг пешволик замони тугагач, унинг ўғли Ҳужжат Муҳаммад Маҳдий пешво, раҳбар, бошлиқ ва йўлбошчи бўлур. Булар, ўн икки халифа, мендан сўнгменинг ворисимдирлар[1]».

  Ва шунингдек, юқоридаги «Янобиъул маваддаҳ» китобида «Маноқиб» номли китобдан бошқа бир ҳадис нақл қилган. Ушбу ҳадисда ўн икки имом ва пешволар исм ва хусусиятлар билан баён қилиниб, охирги имом ва халифа ҳазрат Маҳди (алайҳис салом) нинг кўзлардан ғойиб бўлишлари, сўнгра зуҳур ва инқилоб қилишлари ва ер юзини зулму зўравонлик ва фасод-бузғунликка тўлиб тошгач, адолат ва яхшиликка тўлдиришлари айтилган.[2]

  Айтиб ўтиш лозимки, шиалар тарафидан ушбу мавзу ҳақида нақл қилинган ҳадисларнинг сони жуда кўп бўлиб, мутавотир даражасидан ҳам ошади.

Кимки ўлсаю ўз замонасининг имомини танимаса…

  Қизиқарлиси шундаки, аҳли суннатнинг мўътабар китобларида ҳам Пайғамбаримиздан қуйидаги ҳадис нақл қилинган:

مَن مَاتَ بِغَيْرِ إِمَامٍ مَاتَ مِيْتَةً جَاهِلِيَّةً

  «Кимда ким ўз замонасининг имомисиз (яъни уни танимай) дунёдан ўтса, жоҳилият ўлими билан ўлган ҳисобланади.[3]»

  Худди шу ҳадис шиа манбаларида қуйидагича нақл қилинган:

مَن مَاتَ وَ لَا يَعْرِفُ إِمَامَهُ مَاتَ مِيْتَةً جَاهِلِيَّةً

  «Кимда ким ўлсаю ўз замонасининг имоми ва пешвосини танимай ўтса, жоҳилият ўлими билан ўтган ҳисобланади.[4]»

  Ушбу ҳадиснинг ёрқин тарзда гувоҳлик беришича, ҳар бир аср ва замонда барча гуноҳ ва хатолардан пок ва йироқ бўлган маъсум имом мавжуд бўлиб, ушбу имомни таниш вожиб ва зарурдир. Уни танимаслик эса шу даражада зарар ва зиён ҳисобланганки, жоҳилият давридаги кофирлик ҳолатига мубтало бўлиб, оламдан ўтиш билан баробар бўлади.

  Бу ҳадисда назарда тутилган имом ва пешво Чингизхон, Ҳорун Ар-Рашид ва ўзгаларга қарам бўлган золим шахслар каби ҳукумат тепасига келган ҳукмдорлармикан?

  Шак-шубҳасиз, ушбу саволга салбий жавоб бергаймиз. Негаки, кўпинча ҳукмдорлар ва юртбошилар нолойиқ, золим, зўравон, гуноҳкор ва баъзан Шарқ ёки Ғарб давлатларига тобе ва қарам бўлиб, ётларнинг сиёсатини амалга оширувчи шахслардир. Бешак, бундайларни «имом» ва «пешво» деб билиб, қабул қиладиган бўлсак, улар одамни ҳалокат сари олиб бориб, жаҳаннамга жўнатиш-лари аниқдир.

  Демак, ҳар бир аср ва замонда маъсум имом ва пешво бор бўлиб, уни топиб танимоқ ва унинг пешволик ва раҳбарлигини қабул этмоқ лозим ва зарурдир.

  Таъкидламоқ лозимки, маъсум имомларнинг пешволикларини бирма-бир исботлаш йўли, юқоридаги услубдан ташқари, олдинги ҳар бир имомдан кейинги имом ва пешво ҳақида нақл қилинган ҳадислар ёрдамида ва шунингдек, имомларнинг кўрсатган мўъжизалари орқали амалга ошади.


[1]. Шайх Сулаймон ибн Иброҳим Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 3-ж, 76-боб, 499- бет.

[2]. Юқоридаги манба, 3-ж, 76-боб, 500- бет.

[3]. Ал-Муъжамул муфаҳрис лиалфозил аҳодисин-набавий, 6- жилд, 302- бет.

[4]. Биҳорул анвор, 6- жилд, 16- бет (эски чоп).

Share

Check Also

Qayta tirilishning fitratdagi o`rni

 O`tgan darslarda aytib o`tganimizdek, хudоshunоslik insоnning fitrati va tabiatida jоy оlgan. Agar insоnning ichki dunyosidagi …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.