Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / Имом Маҳди (а.ж) билан алоқада бўлган хос инсонлар

Имом Маҳди (а.ж) билан алоқада бўлган хос инсонлар

  Имом Маҳди (Аллоҳ келишларини тезлаштирсин) умрларининг дастлабки даврида (бузруквор оталари имом Ҳасан Аскарийнинг тириклик чоғларида) хос шиалар ул ҳазратнинг ҳузурларига шарафёб бўлишган,

жумладан қирқ нафар ўн биринчи имом Ҳасан Аскарий (алайҳис салом) нинг ҳузурларига келиб ул зотдан ўзларидан кейинги ҳужжат ва имомни уларга кўрсатиб таништиришларини сўрашди. Имом ҳам уларнинг талабига биноан шундай қилдилар. Улар ойнинг бир парчасига ўхшаш ўғил болани кўришди, оталарига ўхшар эдилар. Шунда имом Ҳасан Аскарий (алайҳис салом) буюрдилар:

  «Мендан сўнг бу бола сизларнинг имомингиз ва менинг сизлар орангиздаги халифам ва ворисимдир. Унинг амрига бўйинсунинг, унинг раҳбарлиги атрофидан тарқалиб кетманг, оқибат ҳалок бўлгайсиз ва динингиз бузғунликка учрагай. Шуни ҳам билингизки, сизлар уни бугундан сўнг узоқ замонга қадар кўрмагайсиз. Демак, унинг нойиби бўлмиш Усмон ибн Саидга итоат қилинг.»

  Шунинг билан, ўн биринчи имом Ҳасан Аскарий (алайҳис салом) кубро ғайбати (узоқ муддат давом этадиган ғойиблик даври)нинг юз беришини ёрқин тарзда баён этиб, имом Маҳди (Аллоҳ келишларини тезлаштирсин) ни шиалар жамоасига таништирдилар ва раҳбарлик ва йўлбошчилик тизмаси давом этишини эълон қилдилар.   Имом Маҳди (Аллоҳ келишларини тезлаштирсин) нинг ҳузурларига шарафёб бўлган инсонлардан бири ҳижрий қамарийнинг учинчи асрида яшаб ўтган мутафаккир ва файласуф Абу Саҳл Навбахтийдир. Имом Маҳди (Аллоҳ келишларини тезлаштирсин) махфий ва яширин ҳолда ҳаёт кечирардилар, токи, бузруквор оталари имом Ҳасан Аскарий (алайҳис салом) ҳижрий қамарийнинг 260-йили, рабиул аввал ойининг 8-куни оламдан ўтдилар.

  Ислом суннатига биноан, ўша куни имом Маҳди (Аллоҳ келишларини тезлаштирсин) ўз улуғвор оталарининг муқаддас ва мутаҳҳар баданларига маййит намозини ўқимоқлари лозим эди, то Аббосийларнинг золим ва ситамкор халифаси имомат ва пешволик жараёни тугаган деб эълон қила олмасин ёки ёвуз кимсалар уни асл йўлидан оғдира олмай, диний пешволик ва маънавий ворисликни бошқаларнинг қўлига топшириб қўймасинлар. Шунда у ерда тўпланган халойиқ порлоқ қуёш каби буткул шукуҳ-шавкат билан имом Ҳасан Аскарий (алайҳис салом) нинг уйларидан чиққан ёш болани кўрдилар. Ул ҳазрат имом Ҳасан Аскарий (алайҳис салом) га маййит намозини ўқишга ҳозирланган ўз амакилари Жаъфар Каззобни четга сурдилар ва оталарининг пок-мутаҳҳар баданларига маййит намозини ўқидилар. (Шайх Тусийнинг Ал-Ғайбаҳ китоби, 148-бет)

Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.