Home / Ақоид ва Калом / Маод / Маодга ишонмоқ ҳаётга маъно бағишлайди (1)

Маодга ишонмоқ ҳаётга маъно бағишлайди (1)

  Агар бу дунёдаги ҳаётни бошқа оламсиз назарга оладиган бўлсак, у ҳолда ҳаёт маъносиз ва пуч бўлади. Бу худди она қорнидаги бола (эмбрион)нинг ҳаётини бу дунёнинг ҳаётисиз тасаввур қилганимизга ўхшаб кўринади.

  Агар бу тор ва қоронғи зиндонда бир неча ой қамалган она қорнидаги эмбрион ақл юритиш қудратига эга бўлиб, она қорнидаги ҳаёт борасида фикр юритиш қобилиятига молик

бўлганида эди, ҳақиқатан ҳам таажжубланиб, қуйидаги саволларни берган бўлар эди:

  –  Нимага мен бу тор ва қоронғи зиндонда маҳбус бўлганман?

  –  Нега энди қон ва сув ичида қўл-оёқларимни қимирлатиб ётишим керак экан?

  –  Умримнинг охирида нима натижа ҳосил бўлади?

  –  Қайердан ва нима мақсадда келганман?

  Аммо агар она қорнидаги болага: «Сен катта ҳаёт олдидан тайёргарлик кўришинг ҳамда қўл-оёқларинг мустаҳкам ва кучли ривожланиши ва ўсиши учун маълум муддат бу ерда яшашинг керак, бу муддат тўққиз ойдан иборат, ундан кейин боғу-роғларга, гул-дарахтларга тўлган ва чарақловчи қуёш ва ярқироқ ой мавжуд бўлган кенг ва ёруғ дунёга чиқишинг учун рухсат берилажак», деб тушунтирилса, у роҳатланган ҳолда нафас олиб: «Нима учун бу тор ва қоронғи дунёда яшаётганимни энди тушундим»– деб айтади.

  Аммо агар боланинг она қорнидаги ҳаётининг бу кенг олам ҳаёти билан бўлган алоқаси узилган ҳолда назарга олинса, у ҳолда ҳамма нарса қоронғи ва бемаънодек туюлади ва ўша ер мудҳиш, мақсадсиз ва озор берувчи зиндонга ўхшаб кўринади.

  Бизнинг бу дунёдаги ҳаётимиз билан ўлимдан кейинги оламнинг орасидаги алоқа ҳам худди шундайдир. Нима учун бу дунёда етмиш йил (кўпроқ ёки озроқ) қийинчиликлар кўриб, у ёқ ёки бу ёққа югуриб юришимиз керак?

  Авваллари бу дунёда хом ва тажрибасиз яшаймиз-у, тажрибани қўлга киритиб, пишиқ бўлган пайтимизда эса умримиз тугаб қолган бўлади. Таҳсил олмоғимиз лозим, аммо илму маърифатда етукли бўлганимизда қариялик-нинг оппоқ қори учқунлари бошимизга қўнади!

  Тағин нима мақсадда ўзи яшаймиз? Биз еб-ичиш, кийим кийиш ва ухлаш учун яшаймиз? Ёки бу такрорий ҳаётни ўнлаб йил давом эттиришимиз учунми?

  Чиндан ҳам тепамиздаги мусаффо осмон, кенг ер, бунчалик илм ўрганиб, тажриба касб этишлар, бу қадар устозлар, мураббийлар ва олимлар ҳамма-ҳаммаси фақат бизнинг еб-ичишимиз ва кийим кийишимизни таъминлаш учун ва бу такрорий тубан ҳаёт учун керакми? Олган илмларимиз ҳам ана шуларни билиш учун керакми?

  Мана шунинг учун маод ва қайта тирилишни қабул қилмай унга ишонмайдиганлар учун дарҳақиқат, бу дунёнинг ҳаёти пуч ва бемаъно бўлиб кўринади. Негаки, улар юқорида айтилган арзимас нарсаларни ҳаётнинг мақсади деб ҳисобла олмайдилар ва бунинг устига ўлимдан кейинги жаҳонга ҳам имон ва ишончлари йўқдир.

  Шунинг учун бундай одамлар орасида бу пуч ва бемаъно ҳаётдан қутулиш мақсадида ўз жонига суиқасд қилиш ҳоллари ҳам тез-тез учраб туради. Бироқ агар бу дунёга охиратнинг «экинзори» деб қарасак, бу экинзорга энг яхши уруғларни экиш кераклигини ва мангу ва абадий ҳаёт бўлмиш охират кунида унинг ҳосилини кўриш зарурлигини тушунамиз.

  Дунё охиратдаги ҳаётни ўрганиш учун ўқув юрти бўлиб, унда илм ва маърифат касб қилиб, ўзимизни мангу бир диёрда яшамоқ учун тайёрлашимиз даркор. Дунё «ўтиш йўли» ва мақсадга элтувчи бир «кўприк»дир, унинг устидан ўтишимиз керак. Агар дунёга «ўтиш йўли» ва «кўприк» деб қарасак, ҳаёт бемаъно ва пуч туюлмайди, аксинча унга охиратдаги мангу ва абадий ҳаётни обод қилиш учун курашадиган майдон деб қаралади ва унда ҳар қанча тиришиб олға борсак ҳам янада кам саналади.

  Демак, маод ва охиратга ишониш ва имон келтириш инсон ҳаётига маъно ва мафҳум бағишлайди ва инсонни «изтироб», «хавотирланиш», «руҳий безовталаниш» «ноумидлик» ва «пучлик» ҳолатларидан қутқазиб қолади.

Share

Check Also

Ruhning bоqiyligi охirat bоrligidan dalоlatdir

  Оdamzоt qachоndan beri ruh haqida fikr yuritishni bоshlaganini hech kim bilmaydi. Faqat shuni ayta …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.