Home / Ақоид ва Калом / Имомат / Нуҳ (а. с) нинг кемаси ҳадиси

Нуҳ (а. с) нинг кемаси ҳадиси

  Ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан аҳли суннат ва шиаларнинг китобларида нақл қилинган мароқли таъбирлардан бири «Нуҳ кемаси»га ўхшатилган ҳадисларидир.

  Ушбу ҳадис сунний ва шиаларнинг машҳур китобларида зикр қилинган бўлиб, Абу Зар ҳадиснинг матнини Пайғамбаримиздан қуйидагича нақл қилади: Сарвари олам ўз Аҳли-Байтлари борасида шундай марҳамат қиладилар:

 «أَلَا إِنَّ مَثَلَ أَهْلِ بَيْتِي فِيکُمْ کَمَثَلِ سَفِينَةِ نُوحٍ، مَنْ رَکِبَهَا نَجَي وَ مَنْ تَخَلَّفَ عَنْهَا غَرِقَ»

  «Менинг хонадоним ва Аҳли-Байтим мисоли Нуҳнинг кемаси кабидир. Кимки, унга минса нажот топур ва кимки, ундан ажралса ғарқ бўлур.[1]»

  Юқоридаги «Нуҳ кемаси» ҳадиси машҳур ҳадислардан саналиб, инсонлар Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг вафотларидан сўнг ҳазрат Али (алайҳис салом)га ва Пайғамбаримиз хонадонларидан бўлган ўн бир маъсум имомларга эргашишлари зарур эканлигини ёрқин тарзда баён қилади.

  Агар ҳазрат Нуҳ (алайҳис салом) нинг кемалари бутун оламни қамрам олган улкан тўфон рўй берганда мўминларнинг ягона паноҳгоҳи ва нажот топувчи воситаси бўлганлигини назарда тутсак, ушбу ҳақиқат яққол маълум бўладики, Ислом уммати Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан сўнг хилофат ва раҳбарлик масаласи устида юзага келган фитналар тўфонида фақат ул зотнинг Аҳли-Байтларига эргашиш ва уларга бўйин суниш билангина нажот топа оладилар.


[1]. Мустадраки Ҳоким, 3-жилд, 151-бет.

Share

Check Also

Qayta tirilishning fitratdagi o`rni

 O`tgan darslarda aytib o`tganimizdek, хudоshunоslik insоnning fitrati va tabiatida jоy оlgan. Agar insоnning ichki dunyosidagi …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.