Home / Қурони Карим / Қуръон ва Аҳли-Байт / Қуръон ва имомат (2)

Қуръон ва имомат (2)

2. «Бошлиқларга итоат қилинг» ояти

Нисо сурасининг 59-оятида бундай дейилади:

<يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنكُمْ فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً>

  «Эй, мўминлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан бўлмишиш эгалари (раҳбарлар ва бошшлиқлар)-га итоат этингиз!

Бордию, бирор нарсада келиша олмай қолсангиз, уни Аллоҳга ва Расулга ҳавола қилингиз, агар Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлсангиз. Мана шу яхшироқ ва ечими чиройлироқ (иш)дир.» (Нисо сурасининг 59-оят.)

  Ушбу ояти каримада иш эгалари бўлмиш бошлиқларга итоат қилмоқ мутлақ ва ҳеч бир қайд-шартсиз Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қилиш билан ёнма-ён келган.

  Бу оятда айтилган бошлиқлар ва раҳбарлар кимлардир? Яъни ҳар бир замон ва шароитда ҳукумат тепасига келган ҳар қандай ҳукмдор ва раҳбарлар назарда тутилганми? Ундай бўлса, бугунги кунда бизнинг асримиздаги ҳар бир ўлканинг мусулмонлари ўз юртларидаги барча ҳокимларга сўзсиз итоат қилиб уларга бўйин эгишлари кераклиги келиб чиқмайдими? (Бундай тушунчани аҳли суннатнинг бир тоифа тафсирчи уламолари билдирганлар.)

  Аммо бу тушунча ҳеч бир ақл ва мантиққа тўғри келмайди. Зеро, бу ҳақиқат сир эмаски, турли макон ва замонларда ҳукмронлик қилганларнинг аксари фосиқ, бузғунчи, йўлдан оғган, қарам ва золим бўлиб ўтганлар.

  Ёки юқоридаги ояти каримадан кўзланган маъно-мафҳум; шариати исломия ҳукмларига қарши ва хилоф иш кўрмайдиган ҳукмдорларга бўйин эгиб итоат қилмоқлик-дан иборатми? Бу тушунча ҳам оятнинг қайд-шартсиз ва мутлақ келганига уйғун ва муносиб эмас.

  Ёхуд ушбу ояти каримада махсусан Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг саҳобаларига итоат қилмоқ-лик назарда тутилганми? Бу эҳтимол ҳам оятнинг бутун аср ва замонларни қамраб олувчи кенг кўламли маъно-маҳфумига муносиб ва уйғун эмас.

  Бинобарин, ошкора тушуниб етамизки, юқоридаги ояти каримадан ҳар бир аср ва замонда мавжуд бўлган маъсум имом ва пешволарга эргашиб, уларга бўйин суниш назарда тутилган. Маъсум имом ва пешволарга итоат қилмоқ қайд-шартсиз вожиб бўлиб, уларнинг фармони Аллоҳ ва Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг фармони сингари итоат қилиниши фарз ва лозимдир.

  Ислом манбаларида бу хусусда ворид бўлган кўплаб ҳадисларда оятдаги «бошлиқлар» ва «раҳбарлар» ҳазрат Али (алайҳис салом) ва ул зотнинг зурриётидан бўлган маъсум имомлар эканлиги ошкора айтилган.[1] Демак, кўпгина ҳадисларга ва ақлий далилларга таянган ҳолда оятдаги итоат қилиниши фарз ва вожиб бўлган бошлиқлар- бу маъсум имомлар эканлиги яққол маълум бўлади.

4. Раҳнамо ва йўлбошчи ҳақидаги оят

Моида сурасининг 55-оятида бундай дейилган:

<إِنَّمَا وَلِيُّكُمُ اللّهُ وَرَسُولُهُ وَالَّذِينَ آمَنُواْ الَّذِينَ يُقِيمُونَ الصَّلاَةَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَهُمْ رَاكِعُونَ>

  «Дарвоқе, сизларнинг валийингиз (раҳбар ва йўлбошчингиз) фақатгина Аллоҳ, Унинг Расули ва имон келтирганлардир, уларнамозни тўкис адо этадиган ва рукуъ қилган ҳолларида закот берадиган зотлардир.» (Моида сураси; 55-ояти.)

  Аллоҳ таоло Қуръони Каримда араб тилида таъкидлаш ва чеклаб қўйиш маъносини ифодаловчи إِنَّمَا «фақатгина» сўзини келтириш билан мусулмонларнинг валийси, раҳнамоси ва йўлбошчиси фақат уч шахсдан иборат эканлигини уқтиради. Улар: Тангри таоло, Унинг йўллаган элчиси (Пайғамбаримиз) ва имон келтирганлардир. Бу учунчи гуруҳ рукуъ қилган ҳолларида закот берурлар.

  Юқоридаги ояти кариманинг ҳазрат Али (алайҳис салом) шаънига нозил бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир ва Қуръон муфассирларининг аксари бу ҳақиқатни тан олишган. Ва шунингдек, ҳеч бир шак-шубҳага ўрин йўқки, мазкур оятдаги «валий» сўзининг маъноси мусулмонларнинг ўзаро «дўст» эканликлари эмас. Баъзи-ларнинг оятдаги «валий» сўзини «дўст» деб таржима қилишлари тўғри иш бўлмаган. Негаки, ҳамма мусулмон-лар бир-бирларига дўcтдирлар ва уларнинг оммавий дўстликларини баён этиш учун таъкидлаш ва чеклаб қўйиш калимасидан фойдаланишга ва рукуъ қилган ҳолда закот беришни айтишга ҳеч қандай ҳожат йўқдир. Чунки, мусулмонлар, агарчи рукуъ қилган ҳолларида закот бермасалар-да, бир-бирлари билан дўстдирлар.

  Бундан ташқари, мазкур оятни ҳазрат Али (алайҳис салом) шаънларига нозил бўлганини назарга олсак, қандайига ояти каримада «фақатгина» Аллоҳ, Унинг Пайғамбари ва имом Али сизларнинг дўстингиз, деб айтилган дея оламиз?[2] Демак, бундан аён бўладики, бу ояти каримадаги «валий» сўзи «йўлбошчи» ва «раҳнамо» маъносида келган. Айниқса, бир тартибда Худо ва Пайғамбаримизнинг валийликлари билан бир қаторда келганлиги фикримизни тасдиқлайди.

  Яна бир масала бу ҳақда яққол маълумки, ушбу ояти каримада зикр этилган хусусиятлар рукуъ қилувчи ҳолда закот берган муайян шахсга ишора қилмоқда. Акс ҳолда инсон намознинг рукусида закот бериши зарур ва вожиб эмас. Дарҳақиқат, бу ерда раҳбарнинг сифати ва хусусияти эмас, балки раҳбарнинг аломати ва белгиси зикр қилинган. Яъни «валий ва йўлбошчингиз рукуъ қилаётганда ҳам закот тўлайдилар» эмас, балки «рукуда қилаётиб, закотини берган инсон (ҳазрат Али (алайҳис салом)) сизнинг валий ва йўлбошчингиздир» деганидир.

  Айтилган белги-нишоналар тўпламининг кўрсатишича, мазкур ояти карима ҳазрат Али (алайҳис салом) ҳақларида нозил қилинган бўлиб, ул зотнинг тўғриларида рўй берган воқеага маъноли ишорадир. Ҳазрат Али (алайҳис салом) ва мусулмонлар масжидда намоз ўқиётганларида бир йўқсил тиламчи келиб, «эй мусулмонлар, мен муҳтож ва мискинман, менга ёрдам беринглар» – деди. Ҳеч ким унга ёрдам қўлини чўзмади. Шунда ҳазрат Али (алайҳис салом) рукуда турган ҳолларида кичик бармоқларидаги узук-ларига ишора қилдилар ва тиланчи яқин келиб, бармоқ-ларидаги қимматли узукни олиб чиқиб кетди. Намозда турган Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) воқеанинг қай тарзда юз берганини пайқадилар. Намоздан сўнг ул ҳазрат муборак юзларини осмонга қаратиб, бундай дедилар:

  «Аллоҳим, ҳазрат Мусо (алайҳис салом) Сендан қалбини кенгайтиришингни, ишлари ўнгидан келиб осонлашишини, тилидаги дудуқликни кетказишингни ва биродари Ҳорунни унга вазир ва ёрдамчи қилиб беришингни сўради…Эй Тангрим, Мен Муҳаммад пайғамбаринг ва Сенинг танлаган бандангман, менинг ҳам қалбимни кенгайтир, ишларимни осон қил ва хонадоним аҳлидан бўлган Алини менга вазир қилгин, токи, у билан белимни қувватлантириб маҳкамлантиргин…»

  Ҳали ул ҳазратнинг дуолари тугамасдан ҳазрат Жароил (алайҳис салом) тушиб юқоридаги ояти каримани Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га келтирдилар.

  Қизиғи шундаки, аҳли суннатнинг йирик муфассирлари, буюк тарихчи ва муҳаддис олимларининг аксарияти ушбу оятнинг ҳазрат Али (алайҳис салом) ҳақларида нозил бўлганлиги-ни айтганлар ва сонлари 10 нафардан ортиқ саҳолардан бир тоифа шахсан ўзлари ушбу ҳадисни Пайғамбаримиз-дан нақл қилганлар.[3]

  Имомат ва вилоят (пешволик) ҳақида кўплаб оятлар мавжуд, аммо биз бу мухтасар баёнимизда фақат юқоридаги тўрт оятга кифояландик.



[1]. Турли тафсир китобларида ушбу ояти карима остида келтирилган ҳадисларни кўриб чиқишингиз мумкин.

[2]. Мўъмин ва мусулмонлар бир-бирлари билан дўст эканликларига ушбу ояти карима далолат қилади: <وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ> «Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар.» (Тавба сураси, 71-оят)

[3]. Кўпроқ маълумот олиш учун арзирли Ал-Мурожаот китобига мурожаат қилинг.

Share

Check Also

Qur’оn va imоmat

  Qur’оn bu biz musulmоnlarning buyuk samоviy va ilоhiy kitоbimiz bo`lib, har taraflama hidоyatga bоshlоvchi …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.