Home / Ақоид ва Калом / Маод / Руҳнинг боқийлиги охират борлигидан далолатдир (2)

Руҳнинг боқийлиги охират борлигидан далолатдир (2)

2. Руҳнинг ташқи оламни намоён этиш хосияти

  Биз вужудимизда физикавий ва кимёвий жараёнларнинг борлигини яхши биламиз. Меъда ва юракнинг ҳаракати физикавий жараён бўлса, аммо овқат учун меъда ва безлардан сўлакларнинг ажралиб чиқишининг таъсири кимёвий омилдир. Шунга ўхшаш физикавий ва кимёвий

жараёнлар организмимизда доим рўй бериб туради.

   Агар руҳ, фикр ва ўйлашимиз ҳам моддий ва миянинг физикавий ёки кимёвий хосиятидан бўладиган бўлса, нима учун тафаккур билан баданимиздаги бошқа жисмоний жараёнларнинг бунчалик катта фарқи бор?

  Фикрлаш, ўйлаш ва руҳ бизни ташқи олам билан боғланиб, алоқа ўрнатишимизга олиб келади ва атроф-теварагимизда рўй бераётган ҳодисалардан огоҳ этади. Аммо оғиз бўшлиғидан ва меъдадан сўлак ажралиб чиқиши каби кимёвий жараён ёки кўзларимиз, тилимизнинг ҳаракати ва юрак уриши каби физикавий жараёнлар бундай ҳолатга эга бўлмай, бунақанги натижа бермайди.

  Бошқача айтганда, биз ўзимиздан ташқи олам билан алоқадорлигимизни ва унга оид масалалардан огоҳ эканимизни яхши ҳис қиламиз, бунинг маъноси бутун ташқи олам бизнинг ички оламизга кириб келади деганими? Албатта, йўқ. Демак, масала қандай бўлади?

  Шак-шубҳасиз, ташқи оламнинг тасвири вужудимизга ва ички оламимизга кириб келади. Бу эса руҳнинг ташқи оламни намоён эта олиш қобилиятидан амалга ошади ва шу йўл билан ташқи оламдан хабардор бўламиз. Бундай қобилият ва хосият баданимиздаги ҳеч бир физикавий ва кимёвий ҳолатларда мавжуд эмас (диққат қилинг).

  Янада бошқачароқ таъбир билан айтадиган бўлсак: Ташқи ва айний мавжудотлардан хабар топиш учун бу оламни иҳота қилмоқ ва қамраб олмоқ зарурдир ва мия ҳужайралари бундай иҳота қилишнинг уддасидан чиқа олмаслиги аниқ. Миянинг ҳужайра ва тўқималари баданнинг бошқа ҳужайралари таъсир олгани каби фақатгина ташқи оламдан таъсирланади, холос.

  Бу тафовутдан маълум бўладики, танамизнинг физикавий ва кимёвий ўзгаришларидан ташқари яна бошқа бир ҳақиқат мавжуд бўлиб, бизни ташқи олам устидан иҳота қилувчи ва қамраб олувчи қилади ва бу ҳақиқат руҳ деб аталади ва бу ҳақиқат моддий олам ва моддий хусусиятлардан юқори ва юксакдир.

3. Руҳнинг асл ва мустақиллигига далолат қилувчи тажрибий далиллар

  Бахтимизга бугунги кунга келиб, донишмандлар руҳнинг моддий эмаслиги, унинг асл ва мустақиллигини илмий ва тажрибий далиллар билан исбот қилганлар. Улар бу назарияга қарши чиқиб, руҳнинг мустақиллигини инкор қилувчиларга ва руҳни модданинг хосияти ҳамда моддага тобе деб билувчиларга қатъий жавоб бериб, бу ўринда ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмаганлар.

  А. Магнетик тушлар (гипноз ва манетизм) руҳнинг моддий эмаслигига далолат қилувчи ёрқин далиллардан бўлиб, ушбу ҳақиқат кўплаб синовлар натижасида исботланган ва бугунги кунда кўпчилик уни кўрган. Кўрмаганлар учун эса қисқача шарҳ беришни лозим топдик:

  Баъзи одамлар турли илмий услублар билан бошқа шахсни ухлатиб қўяди. Ухлатувчига «омил» ва ухлаганга «модиум» дейилади. Омил талқин қилиш, фикрий йўналтириш ва магнетик кучлар ёрдамида модиумни ухлатади ва унинг кўзи ва бошқа аъзолари чуқур уйқуга кетади. Аммо бу уйқу оддий уйқуларга ўхшамайди, балки гипнозчи (омил) унинг билан алоқа ўрната оладиган, ўзаро сўзлашиб, модиумнинг жавобини эшита оладиган уйқудир.

  Шундай ҳолатда гипнозчи модиумнинг руҳини турли ерларга йўллайди. Баъзан модиум ўзи билан янги хабарлар келтиради ва оддий ҳолларда билмаган маълумотлардан воқиф бўлади. Гоҳида модиум магнетик уйқу ҳолатида чет тилда сўзлайди, ҳолбуки, бу тилни уйқудан олдин сира билмас эди. Баъзида у магнетик уйқу ҳолатида мураккаб математика масаласини ҳал қилади, баъзан эса маҳкам қулфланган сандиқ ичига қўйилган лавҳаларга аллақандай ёзувларни битади ва ҳоказо….

  Ҳатто аҳён-аҳёнда руҳлар шарпа ва кўланкалар ҳамда ёруғ соялар тимсолида бундай мажлисларда ҳозир бўлишади. Биз бу борада руҳларнинг қайтиши китобида муфассал ёзганмиз.

В. «Эсперитизм»ёки«арвоҳлар»билан алоқа ўрнатиш;

  Ўлимдан сўнг руҳлар билан алоқа ўрната олиш руҳнинг ғайримоддий, асл ва мустақиллигига далолат қилувчи ёрқин далиллардан биридир.

  Ҳозирги кунда дунёнинг ҳамма ерларида арвоҳлар билан алоқа ўрнатувчи одамларнинг жамиятлари мавжуддир. Мисрлик олим Фарид Важадийнинг айтишига қараганда, ҳар йили тахминан уч юзта жарида ва рўзнома улар тарафидан бутун жаҳон бўйлаб нашр этилади. Турли шахсиятлардан таниқли инсонлар руҳчиларнинг йиғилишида иштирок этадилар ва уларнинг ҳузурида руҳлар билан алоқа ўрнатиш амалга оширилади ҳамда ғайритабиий ва ғайриоддий ишлар бажарилади.

  Гарчи айрим фирибгар ва товламачи шахслар арвоҳлар билан алоқа ўрнатиш масаласидан сира хабари бўлмай туриб, халқнинг соддалигидан фойдаланиб уларга фириб бериш учун руҳлар билан робита ярата олиш илмини иддао қилиб, бундан ўз манфаатлари йўлида фойдаланган бўлсалар-да, бироқ бундай суиистеъмол ишлар арвоҳлар билан алоқа ўрнатиш ҳақиқат эканлигига тўсқинлик қила олмайди. Руҳлар билан алоқа ўрнатиш мумкинлигини йирик татқиқотчилар эътироф этганлар[1].

  Буларнинг ҳаммаси руҳнинг номоддий, асл ва мустақил эканлигига ҳамда унинг ўлимдан сўнг боқий қолувчи-лигига далолат қилувчи ёрқин далилдир. Ва ушбу ҳақиқат маод-қайта тирилиш ва ўлимдан кейинги ҳаёт сари етакловчи муҳим ва таъсирли омилдир.

С. Уйқуда кўриладиган тушлар;

  Биз ухлаганимизда кўрадиган тушларимиз ва туш кўраётганда кўз ўнгимиздагидек мужассам бўладиган саҳналар гоҳида келажакда рўй берадиган ҳодисалардан бизни олдиндан хабардор қилади ва гоҳ-гоҳ махфий масалаларни ошкор этади. Бу нарсани шунчаки тасодифан ва тўсатдан рўй берган, дея олмаймиз. Ушбу ҳақиқат ҳам руҳнинг ғайримоддий, асл ва мустақиллигига далолат қилувчи далилдир.

  Одатда кўпчилик инсонлар ўз ҳаётларида рост ва тўғри тушларни кўришган ва фалончи ўртоғи ёки танишининг кўрган туши бир муддатдан сўнг бекаму кўст рўёбга чиққанининг шоҳиди бўлишган. Бу эса инсоннинг руҳи ухлаётганида бошқа олам билан алоқада эканлигини ва гоҳ-гоҳ келажакда рўй берадиган воқеалардан хабардор этишини яққол кўрсатади.

  Юқорида кўриб чиққан далиллардан ушбу ҳақиқат маълум бўладики, руҳ моддий ва жисмоний бўлмай инсон миясининг физикавий ёки кимёвий аксилҳаракат (реакция)лари ва хосиятидан келиб чиққан нарса эмасдир, балки илоҳий оламга тааллуқли алоҳида, мустақил ва ғайримоддий бўлган бир ҳақиқат бўлиб, инсон танасининг ўлими билан у йўқ бўлмайди ва бу эса маод-қайта тирилиш ва ўлимдан кейинги ҳаёт масаласини исботлаш учун замин яратади.


[1]. Муфассалроқ маълумотга эга бўлиш учун «арвоҳларнинг қайтиши» ҳамда «Маод ва ўлимдан кейинги олам» китобларига мурожаат қилинг.

Share

Check Also

Ruhning bоqiyligi охirat bоrligidan dalоlatdir

  Оdamzоt qachоndan beri ruh haqida fikr yuritishni bоshlaganini hech kim bilmaydi. Faqat shuni ayta …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.