Home / Аҳли-Байт / Расулуллоҳ (с.а.о) / Расулуллоҳ (с.а.о) зиёрати маънавият жилвагоҳи

Расулуллоҳ (с.а.о) зиёрати маънавият жилвагоҳи

 Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) риҳлатларига бағишланган махсус мақола

 Қадрли ўқувчилар, индин Аллоҳнинг ҳабиби, азиз ва суюкли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг риҳлат кунлари,

шунингдек, Аллоҳ расулининг севимли неваралари имом Ҳасан Мужтабо (алайҳиссалом) нинг шаҳодат кунидир.

  Бу қайғули муносабатлар билан барча мусулмонларга ҳамдардлик изҳор этамиз.

   Салом сизга, эй Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)

   Салом сизга, эй Аҳмад!

   Салом сизга, эй Аллоҳнинг нури!

   Салом сизга ва сизнинг пок хонадонингизга салом!

   Сизга, бобонгиз Абдулмуталлибга салом!

   Падари бузрукворингиз Абдуллоҳга салом!

   Мушфиқ онангиз Омина бинти Ваҳабга салом!

   Гувоҳлик бераман, эй Аллоҳнинг расули, Парвардигорингизнинг рисолати (пайғамбарлик вазифасини) шарафли ўтадингиз, Умматга насиҳат айладингиз, Аллоҳ йўлида жиҳод қилдингиз, Парвардигорингизнинг фармонини бажариш чоғи озор-азият чекдингиз! Ҳикмат ва эзгу мавъиза (панд-насиҳат) ила бандаларни Аллоҳ томонга даъват айладингиз.

 Салом сизга, эй Аллоҳнинг ҳабиби!

  Эртага тинчлик, раҳмат ва меҳр-муҳаббат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг риҳлатлари кунидир.

  Ўз зуҳури билан жабр-жафо чеккан ва биз инсонларнинг руҳ ва жонига сафо бағишлаган азиз Пайғамбаримизнинг риҳлат кунларидир, бугун. Ул ҳазрат башарият тафаккурини жоҳилият сиртмоқларидан озод этдилар. Ақл-тафаккур ва илм-фандан фойдаланишни бутун халқ мулкига айлантирдилар.

  Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) инсонларнинг қуёшни, ойни, осмон ва ерни тасхир айлашлари, ягона Аллоҳга суянган ҳолда борлиқ ҳақиқатларни ва сир-асрорларни ошкор этишлари, ўзлари Аллоҳ яратган маҳлуқотларнинг энг гўзали ва энг олий мартабаси сифатида жилваланишлари мумкин дея, Парвардигор томонидан башорат келтирдилар.

 Тарихнинг гувоҳлик беришича, муқаддас ислом динининг буюк Пайғамбари ҳатто муборак ҳаётларининг энг сўнгги лаҳзаларида ҳам, инсониятга нажот бахш этиш қайғусида эдилар. Раҳмат элчиси беморлик шиддатидан мадорсизланиб, ҳушдан кетар, ҳушларига келган чоғларида эса, узун-юлиқ ҳолда насиҳат қилар эдилар:

   «Ёронларим! Намозга эътиборсиз бўлманглар! Менинг динимга кирган ҳар бир инсонга саломимни етказинглар ва уни иззат-эҳтиромайланглар, яхшилик қилинглар! Худонинг халқига меҳрибон бўлинглар!»

 «Отасининг онаси» сифати билан машҳур бўлган Фотимаи Заҳро (саломуллоҳуалайҳо) меҳр-муҳаббат ва ғам-қайғуга йўғрилган, муборак кўз ёшлари шашқатор оққанича падари бузрукворларининг муборак чеҳраларига боқиб дедилар:

  «Энди сизни қайдан топай, тажон! Ўлган кишининг хотиралари борган сари камайиб, унутилиб кетади. Аммо сизнинг хотирангиз кетишингиз билан янада равшанлашади. Ўлим орамизга айрилиқ солаётган ушбу лаҳзаларда, ҳаммамиз ҳам ўлим шарбатини тотгувчимиз,дея ўзимга тасалли бераман.»

 Зиёрат киши вужудида энг гўзал қадриятларнинг жуда таъсирчан услубидир. Зиёрат чоғи ўқиладиган дуолар, яъни зиёратномалар эса Пайғамбар ва ул барокотли зотнинг Аҳли-Байтлари билан дўстлик йўлини таълим берувчи сабоқлардир.

 Бу зиёратномалар Аллоҳнинг дўстлари ва севимли бандалари билан яқиндан алоқа ўрнатиш, ўз руҳига ҳаловат ва сафо бахш этиш воситасидир.

 Ақл ва тафаккур ила зиёрат қилиш Аллоҳнинг улуғ дўстлари ва севимли бандалари орқали маънавиятнинг юксалишига, имон ва ақиданинг мустаҳкамланишига ҳамда Аллоҳнинг даргоҳига яқинлашишга сабаб бўлади. Бошқа томондан, мусулмон киши Аллоҳнинг дўстларини ва севимли бандаларини зиёрат қилиб, зиёратномалар ўқиш билан, уларни диндорликнинг ва дунё ҳаётидан кўзланган мақсадининг ҳақиқий намунаси, деб билади.

 Инсоннинг маърифати қанчалик юксак бўлса, зиёрат дуоларини ўқиши натижасида унинг ислоҳ бўлиши ва тузалиши шунчалик осон кечади.

 Аллоҳнинг сўнгги элчиси ва пайғамбари риҳлатлари куни ул баракотли зот фироқида ёнган қалблар ила ул ҳазратнинг умматлари ушбу зиёратнома дуосини ўқишади:

  Салом сизга, эй Аллоҳнинг танлагани!

  Салом сизга, эй Аллоҳнинг раҳмати!

  Салом сизга, адолатнинг тикловчиси!

  Салом сизга, хайр-бараканинг очгувчиси!

  Салом сизга, ваҳий ва Қуръон нузулининг маъдани!

  Сиз орқали ҳалокат ва гумроҳликдан қутқазган ва зулумотдан зиёга чиқарган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!

  Аллоҳ сизга жазои хайр берсин, ё Расулуллоҳ!

Share

Check Also

Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.о) Сиёсий Раҳбар Сифатида (1-қисм)

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан КИРИШ «Тарих қаҳрамонлар яратадими, ёки қаҳрамонлар тарихни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.