Home / Аҳли-Байт / Имом Ҳасан (а.с) / Расулуллоҳ (с.а.о) риҳлатлари ва имом Ҳасан (а) шаҳодат кунлари

Расулуллоҳ (с.а.о) риҳлатлари ва имом Ҳасан (а) шаҳодат кунлари

  Индин, сешанба, ҳижрий қамарийнинг 1435-йили, сафар ойининг йигирма саккизинчиси ва милодийнинг 2013- йили 11- январ, ислом пайғамбари ҳазрат Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг риҳлатлари ва ҳазрат имом Ҳасан Мужтабо (алайҳис салом) нинг шаҳодат кунларидир.

   1423- йил бундан олдин, ҳижрий қамарийнинг 11- йили, сафар ойининг йигирма саккизинчисида Аллоҳнинг сўнгги элчиси ва пайғамбари Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) 63 ёшларида оламдан ўтдилар. Ул ҳазрат ҳижратдан 52 йил олдин Макка шаҳрида туғилдилар. Ҳазрат Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ёшлик чоғларидан ростгўйликлари ва садоқатлари туфайли Макка аҳли орасида «Амин» лақаби билан машҳур бўлдилар. Ҳазрат Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) 40 ёшларида Аллоҳ таоло изни билан халқларни яккаю ягона Аллоҳ сари чорлаш, адолат ва биродарликка даъват этиш учун пайғамбарлик мақомига тайин этилдилар. Исломнинг азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) 23 йил давомида жиҳод қилиб, илоҳий мурожаатни етказишлари ва ўз рисолатлари ва буюк илоҳий масъулиятларини амалга оширишда кўпгина баланд-пастликларни бошдан кечирганларидан сўнг, ҳижратларининг 11- йили, сафар ойининг 28 чисида, 14 кун беморликдан сўнг, бу фоний дунё билан видолашдилар ва ўзлари таъсис этган масжид яқинидаги ўз ўйларида дафн этилдилар. Азиз пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳаётларида энг олий ва гўзал услублар билан, буюк ислом дини маърифатини баён этдилар ва ушбу буюк динни ривожлантириш ва кенгайтиришда энг афзал ва устувор йўналишлар билан саъй ҳаракат қилдилар.

  1384 йил бундан олдин, ҳижрий қамарийнинг 50- йили, сафар ойининг йигирма саккизинчисида пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг буюк неваралари, жаннат ёшларининг саййиди ва сарвари бўлмиш имом Ҳасан Мужтабо (алайҳис салом) 47 ёшларида «Жаъда» номли хотинлари томонидан Муовия ибн Абу Суфён буйруғи билан заҳарлантирилиб, шаҳид этилдилар. Имом Ҳасан Мужтабо (алайҳис салом) ҳижрий қамарий йилининг 3- рамазон санасида Мадинаи мунаввара шаҳрида дунёга келганлар ва 7 йил чамаси ислом пайғамбари Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳаётлик чоғларининг шоҳиди бўлганлар. Падари бузурукворлари Али (алайҳис салом) нинг шаҳодатларидан сўнг, 10 йил мобайнида ислом умматига имомат ва пешволик қилиш мақомини зиммаларига олиб, уни шарафли ўтагандилар ва 50 – ҳижрий қамарий йилининг 28 сафар ойида 47 ёшларида, Муовия ибн Абу Суфён фармони билан Ашъас ибн Қайснинг қизи бўлмиш «Жаъда» томонидан заҳарлантирилиб, шаҳид бўлдилар.

  Кейинги кун ҳам, ҳижрий қамарийнинг 1435-йили, сафар ойининг йигирма тўққизинчисида пайғамбаримизнинг наслларидан бўлган саккизинчи пешво ва имом ҳазрат имом Али ибн Мусо Ар-Ризо (алайҳис салом) нинг шаҳодат кунларидир. Бу қайғули кунларни барча мусулмонлар ва эркпарастларга ҳамдардлик билдирамиз.

Share

Check Also

Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.о) Сиёсий Раҳбар Сифатида (1-қисм)

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан КИРИШ «Тарих қаҳрамонлар яратадими, ёки қаҳрамонлар тарихни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.