Home / Шариат қонунлари / Жиҳод / Исломда жиҳоднинг сабаблари(5)

Исломда жиҳоднинг сабаблари(5)

  Тарих бўйлаб насронийларнинг «сулҳ ва тинчлик», деб аталган шиорлари ушбу шаклда амалга оширилган.

  Мустамлакачилик даврида ҳам, масиҳийларнинг бунга ўшаш «қаҳрамонликлари» кўп мушоҳада этилган.

Айни пайтда эса, сулҳ ва демoкратия баҳонаси буюк давлатлар қўлида мусулмонларнинг кўксига санчимоқ учун ҳозирланиб, зангламаган бир xанжардир. Энди бу «сулҳ ва тинчлик» тарафдорлари урушни чекага суриб, ўз иxтилоф ва муаммоларини фақат диплoмотик йўллардан фойдаланиш билан ҳал этадиларми?

  Ислом дини сулҳпарварликни инсонларнинг ботинида ва ички оламида барқарор этишни истайди. Агар инсонлар ўз ботинларида сулҳ тарафдори бўлмасалар, зоҳирда ва юзаки эълон қилинган сулҳнинг ҳеч бир фойдаси бўлмайди. Башарият маънавий ва инсоний хусусиятлари асосида юксак савияга эришмаса ҳамда сулҳ битимлари ва аҳдномаларга амал қилмоқ Аллоҳга имон ва ишонч, Унинг қонунларига бўйин эгиш асосида бўлмаса, ушбу битимлар кеч ёки тез оёқ ости қилинади ва тинчликсеварлик фақат шиор бўлиб қолади.

  Агар инсонларнинг ботинида виждоний ҳис-туйғулар бош кўтарса ҳамда уларнинг қалбларига марҳамат ва меҳрибонлик нури тушса, шунда улар низо ва тортишувларнинг асл сабабларини фаҳмлайдилар ва бу ҳолда бутун адолатсизликлар ва келишмовчиликлар тадрижан (аста-секинлик билан) заифланади ва ниҳоят буткул ўртадан кўтарилади. Шунда ҳақиқий «сулҳ ва тинчлик» инсонлар жамиятида барқарор бўлади.

  Энди эса сулҳнинг ислом ва «маданий жамият»лар назаридан қандай баҳоланиши ва тушунилишини кўриб чиқсак. Исломнинг илгари сурган сулҳ кўрсатмаси буюк давлатлар қабул этган сулҳ билан асосий шаклда фарқланади. Буюк давлатларнинг назарича, сулҳ- бу кичик давлатларнинг табиий бойликларини ўз ораларида тақсимлаш учун яратилган шароит демакдир. Бундай сулҳ билан улар дунёнинг бутун минтақаларида ўз нуфузларини жуда тинч ҳолда кучайтира оладилар. Уларнинг ташкил этган сулҳ конференциялари ва йиғилишларида ташқаридан қараганда ушбу мавзу ҳақида ҳаддандан ортиқ нутқ сўзлайдилар, аслида эса ўз мақсадларини амалга ошириш учун қулай шароит яратишдан бошқа бир нарса йўқ. Шунинг учун, уларнинг йиғилишлари ва ўтказган музокаралари расмий кўринишдаги тартиб-қоидалар ва маросимлар бўлиб, уларнинг юзаки саъй-ҳаракатлари кичик бир натижага эришолмай якунланади.

  Аммо ислом дини эса, дунёнинг турли-туман миллат ва элларининг ҳуқуқий баробарлигига асосланган сулҳни хоҳлайди. Ҳеч бир миллат ва элатлар ўртасида фарқ қўйишлик бўлмасдан, давлатларни «буюк» ва «кичик»ка, «қудратли» ва «қудратсиз»га бўлмасдан, дунёнинг барча халқлари учун баробар бўлган, ҳар қандай тажовуз ва ҳаддан ошишни тақиқлаган ҳақиқий, кенг қамровли ва баркамол сулҳнинг барқарор этилиши исломнинг энг олий мақсадларидандир.

  БМТ (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти)нинг низоми бутун дунёда сулҳ ва тинчликни таъмин қилиниши, иxтилоф ва келишмовчиликларнинг ўртадан кўтарилиши ва урушга йўл қўйилмаслик учун кўплаб саъй-ҳаракатлар қилади. Аммо байналхалқ оламда буюк давлатларнинг ўзаро келишмовчиликларини «ҳал этмоқ» учун сира БМТ-ни назарга илмайдилар ва ўзлари истаганларидек ҳарбий кучга таянадилар. Қайси ўлкага ҳарбий мудохала қилмоқчи бўлсалар, уларни дунё жамиятининг назари заррачалик ҳам, қизиқтирмайди.

  Ислом инсонларнинг саодати ва бахт-иқболи учун фақатгина сулҳни етарли деб, билмайди. Фикр озодлиги, ахлоқий ва маънавий қадриятлар илоҳий қонун-қоидалар доирасида инсонлар жамиятига ҳоким бўлмаса, инсонлар ҳеч вақт ҳақиқий осойишталикни қўлга кирита олмаслар. Шу сабабдан ҳам, ислом дини зўрлаш билан бошқаларга ақида ва ғояни қабул эттирмоқ ва динни қабул қилишга мажбурлашни тақиқлайди. Дунёқараш ва мафкура фақат кўнгилли ва ихтиёрий ўлароқ, қабул этилади.

<لا إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ قَدْ تَبَيَّنَ الرُّشْدُ مِنَ الْغَيِّ>

  «Динга мажбур қилиш йўқ. Зеро, рушду ҳидоятгумроҳликдан ажраб бўлди.» (Бақара сураси, 256-оят)

<قَدْ جَاءَكُمْ بَصَائِرُ مِنْ رَبِّكُمْ فَمَنْ أَبْصَرَ فَلِنَفْسِهِ وَمَنْ عَمِيَ فَعَلَيْهَا وَمَا أَنَا عَلَيْكُمْ بِحَفِيظٍ>

  «Сизларга Раббингиздан ошкор далиллар келди. Кимки, [Ҳақни ушбу далиллар ёрдамида] кўрса, ўзига яхшидир. Ва кимки, кўр бўлиб олса, ўзига ёмондир. Мен сизларга қўриқчи эмасман.» (Анъом сураси, 104-оят)

<فَذَكِّرْ إِنَّمَا أَنْتَ مُذَكِّرٌ>

  «[Эй Пайғамбар! Менинг бандаларимга] ўгитнасиҳат беринг. Зотан, Сиз фақат панд-насиҳат қилувчидирсиз.» (Ғошия сураси, 21-оят)

<لَسْتَ عَلَيْهِمْ بِمُصَيْطِرٍ>

  «Сиз уларнинг устидан зўрлаш билан ҳукмингизни ўтказувчи эмассиз.» (Ғошия сураси, 22-оят)

  Ислом ақида озодлигининг тарафдоридир ва зўрлаш билан диннинг қабул эттирилишига қарши туради. Ақида ва имон эса инсоннинг қалби билан боғлиқдир. Инсоннинг ботиний майли ва иштиёғи бўлмаса, у ҳеч бир ақидани қабул қилмайди. Халқнинг тафаккур ва ақидалари шаклланишида турли хил омилларнинг таъсири бўлади. Уларни тўғри йўналтирмоқ учун мантиқий далиллар ва тўғри таълим-тарбия лозим бўлади.

  Мусулмонлар ҳар қайси минтақани ҳарбий куч ила эгаллаганда, у ернинг аҳолиси учун том фикр озодлиги бўлган бир муҳит яратардилар. Инсонларнинг кўпчилиги озодлик шароитида осонлик ва ўз ихтиёрлари билан исломни қабул қиладилар. Ислом инсонларнинг зўравонлик кучи билан мусулмон бўлишларини ҳеч вақт истамаган.

  Исломнинг дастлабки жиҳодидан; «Ислом қилич кучи билан ривожланган», деб хулоса чиқарган масиҳий башоратчиларнинг фикр-мулоҳазалари қатъиян ҳақиқатдан йироқ бўлиб, ғаразгуйлик юзасидан баён этилган.

  «Уларнинг жиҳод қонунидан ва ислом Пайғамбари (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг ғазавот (жанг)ларидан бундай нотўғри хулоса чиқаришлари ажабланарли эмас, балки ажабланарли ери шундаки, ушбу шубҳани режалаштирганлар ўзаро урушлар қилиб қон тўкиш ҳамда талон-тарож ва босқинчиликлар қилишдан бошқа бирор ишлари бўлмаган. Ҳатто уларнинг тарки дунё қилган муқаддас поп ва руҳонийлари ҳам, ўз ақидаларини зўрлаш йўли билан насроний ва ғайринасронийларга сингдириб, уларни йўлдан оздиришган ва шу боис, уларнинг кирдикорлари татар ва мўғилларнинг шафқатсизлигидан сира оз эмас[1].»

  Ислом Пайғамбари (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг Қурайш мушриклари билан тузган «Ҳудайбия сулҳи» Арабистонда умумий сулҳ ва ижтимоий хавфсизликни барқарор этиш учун эди. Бу битимнинг моддалари исломнинг руҳини ўзида акс эттиради ва бадxоҳларнинг шубҳаларига керакли жавоб беради. Унинг моддаларидан бири бундай эди:

  «Ўз бошлиғидан ижозатсиз исломни қабул қилган ва Маккадан қочиб, мусулмонларга қўшилган ҳар бир қурайшликни ислом Пайғамбари (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) орқага қайтариши лозимдир. Аммо агар мусулмонлардан бирор кимса Қурайш тараф қочиб ўтса, орқга қайтарилмагай.»

  Баъзи мусулмонлар бу моддадан қаттиқ ранжиб, Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) га дедилар: «Нега энди Қурайшдан қочиб келганларни биз уларга қайтариб, беришимиз керак экан, аммо улар эса, биздан қочиб кетганларни бизга қайтариб, бермас эканлар?»

  Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) мазкур саволнинг жавобида шундай марҳамат қиладилар:

  «Ҳар бир мусулмоннинг ислом байроғи остидан қочиб, ширк ва башариятга зид бўлган дин томон бориб, бутпарастлик муҳитини соғлом ислом муҳитидан ва Тавҳид (яккахудолик) динидан устун қўйиши, ўша инсон исломни фақат зоҳирда қабул қилганидан дарак беради. Бундай мусулмон бизга керак эмас. Биз Қурайшдан қочиб келганларни уларга қайтариб берсак ҳам, аниқ биламизки, Аллоҳ ушбу одамларга нажот ва озодлик йўлларини очгай.[2]»

  Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг сўзларига уйғун ўлароқ, Аллоҳ бундай одамларга нажот йўлини чиндан ҳам очади. Чунки, айрим ҳодисалардан сўнг, Қурайш бошлиқлари бу битимни бекор қилишади ва исломга паноҳ тортганларни мушрикларга қайтариб бериш зарурлиги ўртадан кўтарилади.

  Дунёнинг турли-туман нуқталарида урушларнинг ва ҳарбий тўқнашувларнинг юз бериши «маданиятли жамият»ларнинг инсоний қадриятларга асосланган сулҳни таъмин этишдан ожизлигини кўрсатади.

  Исломнинг уруш ва сулҳ борасидаги назарларига кўра, ҳозирги дунёда юз берган бутун урушлар адолатсизлик ва моддий манфаатлардан келиб чиқиб, башариятга зид бўлган тўқнашувлардир.
Шубҳасиз, маънавий қадриятлар, бошқаларнинг ҳуқуқларини қадрлаш ва ҳақ қаршисида таслим бўлиш хусусиятлари жамоатчилик фикрига сингмагунча, дунё сулҳ, тинчлик ва осойишталикни қўлга кирита олмайди. Ахлоқий ва инсоний қадриятлар топталанган ҳозирги дунёда ҳозирги вазиятдан бошқа бир нарсани кутмоқ қийиндир.
Ҳозирги замонда саноат ва технoлoгиялар ривожланган сайин, «маданий жамият»лар сулҳ ва хавфсизликни таъминлаш баҳонасида янги-янги қўрқинчли қурол-аслаҳаларни ишлаб чиқармоқдалар. Башарият қаршисида икки йўл бор: Бундай қурол-аслаҳаларнинг аxир-оқибати ё дунёни хонавайрон қиладиган уруш билан натижаланади ёхуд xолис имонга асосланган ахлоқий ва инсоний қадриятлардан келиб чиққан яшаш усуллари асосида башарият ҳақиқий саодатга эришади. Биз инонамизки, бир кун келиб башарият ушбу йўлни танлагай. Ушбу йўл буюк ислом пайғамбари Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг йўлидир. Ислом таълимоти ва қонун-қоидаларидан бошқа башариятга нажот бера оладиган иккинчи йўл йўқдир. Л.Тoлстoй айтганидек: «Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг шариати ақл ва ҳикматга мувофиқ бўлгани учун, келажакда бутун дунёга ҳоким бўлажак.»


[1]. Ислом курашувчи мактаб, 9-бет.

[2]. Биҳорул анвор, 20-жилд, 312-бет.

Share

Check Also

Исломда жиҳоднинг сабаблари(1)

   Исломнинг мушрикларга қарши курашлари ишғолчилик, мустамлакачилик ва иқтисодий манбаларга таянмоқ каби моддий сабаблар юзасидан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.