Home / Шариат қонунлари / Никоҳ / Вақтинчалик никоҳ (1)

Вақтинчалик никоҳ (1)

   Шак-шубҳасиз, ислом саодат ва бахтлилик баxш этувчи бир диндир ва ҳеч вақт халқни балоларга, бахтсизликка дучор этмоқ учун юборилмаган.

  Ислом дини инсонлар учун муаммо ва қийинчиликлар яратмайди ва инсоният ҳаётининг бутун соҳаларига доир мусбат ва кенг қамровли кўрсатмаларни баён этиб, унинг бахт-саодатига таъсир кўрсатадиган бирор бир нарсани ташлаб ўтмаган. Ҳеч бир ерда башариятнинг саодатига манфий асар қила оладиган йўл-йўриқларни илгари сурмаган. Ислом дини ушбу жиҳатлар ва сон-саноқсиз хусусиятларга молик бўлгани сабабли, энг яxши ва энг комил диндир.

  Исломнинг ҳуқуқий асослари адолат ва ижтимоий баробарликка уйғун ва мос бўлгани ҳамда маъно ва мазмун жиҳатидан чуқур моҳиятга ва мустаҳкам нигизга эга бўлгани учун, ҳозирги даврнинг бутун талабларига тўлиқ жавоб бериш қобилиятига моликдир.

  Уйланиш ва оила қуришга доир қонунлар ислом динининг тараққий этган кўрсатмалари сирасидан бўлиб, бунга ўхшаш қонунлар ҳеч бир дин ва ҳуқуқий мафкураларда мавжуд эмас. Бутхона (черков) уйланиш ва оила қуриш масаласида ислом динига қарама-қарши ўлароқ, ижобий назарга эга эмас. Ислом дини қанчалик оила қуришга улкан аҳамият бермасин, насронийликда эса бунга зид ўлароқ, уйланиш ва оила қуришга нисбатан шунчалик кўп қаттиққўлликлар амалга оширилиб, бу ишдан қайтарилган. Насронийларнинг собиқ руҳоний xодимлари эътиқоди бўйича, буйдоқлик ва уйланмаслик маъқул иш эди, аммо уйланиш ва оила қуриш эса номаъқул ва макруҳ бир амал ҳисобланарди, шу боис, умрларининг оxирига қадар уйланмай оила қурмаслик, улар учун ҳатто ахлоқий бир фазилат саналарди! Насронийлик оламининг бугунги раҳбарлари ҳам собиқ раҳбарларнинг изидан боришмоқда. Бир неча вақт олдин Ватиканда ташкил этилган улкан кoнгрессда ушбу масала ҳақида баҳслашув ва фикр алмашинуви бўлиб ўтди. Узоқ музокаралар ва фикр алмашинувидан сўнг, қуйидагича қарор чиқарилган эди:

  «Илгарида бўлганидек, уйланиш ва оила қуриш насроний динида номаъқул ва макруҳ бир ишдир ва бутхона бу борада ўз фикрини ўзгартира олмайди.»

  Маълумки, инсоннинг табиий эҳтиёжлари ва жинсий майл-иштиёқлари қаршисида тўсиқлар яратилса ва ушбу табиий эҳтиёжга уйланиш ва оила қуриш орқали тўғри ва ижобий жавоб берилмаса, жинсий майллар бош кўтариб, йўлдан оғган шаклда намоён бўлади. Бутхона ва насроний динининг уйланиш ва оила қуриш тўғрисидаги ушбу тафаккур тарзи насронийлик оламида кўплаб фисқ-фасодлар юзага келиб, жинсий бузғунликлар кенг ёйилишига сабаб бўлган.

  Исломнинг инсонларга вояга етган вақт уйланмоқ учун бергани кўрсамалар табиий жинсий майл-иштиёқларнинг қонтирилиши учун энг яxши воситадир. Ойдиндирки, инсон вақтида уйланмаса, ҳамон истаклар уни энг олчоқ ва ҳайвони йўлларга ундаа олади. Бу кун Ғарбда инсонга ярашмаган жинсий майлларнинг энг жирканч шакллари жуда кенг ёйилган.

  Насроний динида кўзланган идеал ҳолатни ҳаётга татбиқ этиш жуда мушкул бўлиб, оғир ва чидаб бўлмас юкларни халқнинг устига ортарди, шу боис, унга содиқ ва вафодор бўлиш ҳамманинг иши эмасди. Шунинг учун ҳам, ҳалқ қафасдан қочиб қутилган жонвардек насронийликнинг бу буйруғидан қочишди ва ақлни ишга солмай, ипи узилган ҳолатга дучор бўлишди ва ўзларини мутлақо озод бўлганликларини исботлаш учун, ҳамма нарсани оёқ ости қилишди.

  Ислом дини одамларни балоғат ва вояга етишнинг илк чоғларидаёқ уйланиш ва оила қуришга чорлашининг ўзи бу жинсий кучдан фойдаланиш кераклигига ойдин далилдир. Аммо ислом дини ушбу жинсий майлдан фойдаланаётганда ҳайвонларнинг йўлини тутмасликка чақириб, инсоният мақомига лойиқ бўлган услубда амалга оширишни уқтиради.

  Ислом дини хотин ва бола-чақани яхши кўриш инсон ҳаётининг қувончларидан бири бўлиб, барча одамларнинг истаган нарсаси ва юксак қадрияти эканлигини уқтириб, жинсий майлнинг инсон табиатида мавжуд бир ҳақиқат эканлигини тан олади ва шу боис, бундай майл ва истаклар инсон табиатида мавжуд бўлгани туфайли қондирилишини тўғри деб билади ва буни инсоннинг зийнати деб танийди:

<زُيِّنَ لِلنَّاسِ حُبُّ الشَّهَوَاتِ مِنَ النِّسَاءِ وَالْبَنِينَ …>

  «Одамларга аёлларни севмоқ шаҳвати ва болаларнинг муҳаббати зийнат қилинди.» (Оли Имрон сураси, 14-оят)

  Ислом дини 14 аср бундан бурун жамиятнинг эҳтиёжи ва талабига асосан, бугунги кунда оламни қамраб олган фасод ва ахлоқсизликларга чек қўйиш учун, содда ва осон шарт-шароитлар билан «вақтинчалик никоҳ»га шариатда ижозат берди ва шу орқали фисқ-фасод ва бузғунликларга қарши кураш олиб бориб, инсонлар жамиятига покизалик ато этди.

  Ислом дини юзага келишидан олдин жоҳилият даврида халқ орасида фисқ-фасод, бузғунликлар, ноқонуний жинсий алоқалар ва фоҳишалик бошқа жирканч амаллар сингари оддий бир иш саналарди. Очиқ шаклда мавжуд бўлган фоҳишаxоналар жамиятда фасод ва бузғунликнинг ёйилишига кўмак берарди. Ислом пайғамбари халқнинг фикри, одоб-ахлоқи ва амалини тузатиш ҳамда жинсий ишратпарастлик, енгилтаклик ва ноқонуний жинсий муносабатларнинг олдини олиш учун «вақтинчалик никоҳ ва уйланиш» қонунини қабул қилдилар ва ушбу қонун орқали жинсий майлни тўғри йўналиш сари етакладилар.

  Пайғамбаримиз Муҳаммад Мутафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг жорчиси куча ва бозорларда жар солиб дерди: «Эй халойиқ! Аллоҳнинг Расули (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) сизларга вақтинчалик никоҳ ва уйланишга ижозат берди. Жинсий майл-иштиёқларни қондирмоқ учун тўғри йўлдан истифода этинг, жинсий енгилтаклик, зино ва ноқонуний алоқаларнинг ортидан бормангиз.[1]»

  Ушбу қонунга биноан, эркак ва аёл доимий уйланиш ва оила қуриш ҳамда ҳамишалик мажбурият масъулиятини қабул қилмай, муайян бир муддат ичида эр-хотинлик аҳд-паймонини туза оладилар. Улар ўша муддатнинг охирига қадар муваққат эр-хотинлик алоқаларига риоя қилишлари лозим бўлади. Муваққат никоҳда бир-бирига мерос қолдириш қонунлари мавжуд бўлмай, эркак кишига аёлни озиқ-овқат, кийим-кечак ва уй-жой билан таъминлаш вожиб бўлмайди. Аммо эр-хотинликдаги тартиб-интизом сақлаб қолиниши учун, доимий никоҳдаги қолган тартиб-қоидалар эса кучига эга бўлиб, муваққат никоҳда ҳам уларга риоя қилмоқ лозим.



[1]. Васоилуш-шиа, 7-жилд, никоҳ китоби, мутъа боби, 440 ва 441-бетлар.

Share

Check Also

Вақтинчалик никоҳ (3)

  Ҳозирги даврда ҳар тарафдан фитна-фасод ва бузуқлик тарқатувчи омилларнинг ҳужуми ёшларнинг ахлоқига жуда ёмон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.