Home / Аҳли-Байт / Имом Соҳибаз-Замон (а.ж) / Имом Маҳдийга эътиқод қилишнинг моҳияти ва ҳақиқати

Имом Маҳдийга эътиқод қилишнинг моҳияти ва ҳақиқати

  Бисмиллааҳир Роҳмонир Роҳим

  Имом Маҳдий (Аллоҳ таоло келишларини тезлаштирсин) фақат бир тафаккур ва ғоя эмас, токи, биз унинг дунёга келишини интизор билан кутсак ва ё олдиндан айтилган бир хабар эмас, то унинг айний намунаси амалга ошишига умид қилиб ўтирсак; худди айримлар Нустер Одомуснинг олдиндан берган хабарларидан фойдаланганлари каби, балки имом Маҳдий (Аллоҳ таоло келишларини тезлаштирсин) ҳақиқатан ҳам айни пайтда мавжуд бўлган бир шахс бўлиб, биз ул зотнинг жаҳоний бир ҳаракатни юзага келтиришларининг интизоридамиз.

   Ул ҳазрат бизнинг орамизда яшаётган аниқ ва муайян бир инсондирлар. (Наъмоний, Ал-Ғайбаҳ, 164-бет, 4-ҳадис) Биз ул зотни кўзларимиз билан кўражакмиз ва ул ҳазрат ҳам бизларни кўрурлар. (Камолуд-дин ва тамомун-ниъмаҳ, 2-жилд, 440-бет) Ул зот бизларнинг барча истакларимиз, дард-азоб ва қийинчиликларимиздан хабардордирлар ҳамда бизларнинг ғам-қайғуларимизда шерикдирлар.

  Ул ҳазрат мазлумларга раво кўрилаётган зулму зўравонликларнинг ошиб кетаётгани, эзилган ва жабрланган инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқи поймол бўлаётгани ва золим-зўравонлар зулм қилаётганининг шоҳидидирлар. Шунинг учун, ул зот куянадилар ва ачинадилар, Аллоҳ таоло тарафидан ул ҳазратга чиқиш қилишга рухсат этилиш лаҳзасини кутмоқдалар, то ёрдам қўлларини эзилган ва маҳрум инсонлар томон чўзиб, зулму зўравонликни ва золимларни таг-томири билан йўқотсинлар.

   Демак, имом Маҳдий (Аллоҳ таоло келишларини тезлаштирсин)га ишониш ва ул зотнинг келишларини кутишнинг маъно-мазмуни; ҳар қандай зулму зўравонлик ва адолатсизликни рад этувчи, башариятнинг иложсиз бўлиб қолган дардини даволовчи, инсонларда яшашга нисбатан янги ҳис-туйғу яратувчи, кечаю кундуз тиришувчи, бутун инсонларнинг фарёдига етувчи ва бутун халқлар орасидаги Аллоҳнинг мустаҳкам арқони ташриф буюришини интизорлик билан кутиш ва ушбу ҳақиқатга чин дилдан ишониш демакдир.

   Ушбу улкан ишонч ва иймон инсониятнинг келажакдаги порлоқ ҳаётига, ҳамда дунёдаги барча қудратлар ва ҳукуматларга «йўқ» деб айтадиган ва ҳеч бир золим ҳокимга нисбатан зиммасида ҳеч бир аҳд-паймони ва мажбурияти бўлмаган буюк бир шахсиятнинг келишига қаратилган.
  Йирик аллома шаҳид Садр (раҳматуллоҳи алайҳи)нинг айтишларича, имом Маҳдий (Аллоҳ таоло келишларини тезлаштирсин)га инонмоқлик бу  тирик ва ўзи билан бирга яшовчи илоҳий бир инсонга иймон келтириш ва ишониш, демакдир. («Имом Маҳдий ҳақида баҳслар» китоби, Сайид Муҳаммад Боқир Садр, 56 ва 57-бетлар)

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

ИНСОНИЯТ НАЖОТКОРИНИНГ ИНТИЗОРИДА (31)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Нажоткор томон глобал чақириқ Нажоткорнинг солиҳ ва адолатли ҳукуматининг ахлоқий хусусиятлари ДУШМАН БИЛАН …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.