Home / Исломда оила / Ислом нуқтаи назаридан оиланинг ўрни (6)

Ислом нуқтаи назаридан оиланинг ўрни (6)

13753333Шак-шубҳасиз, йўқсил ва қашшоқ жамиятда ахлоқий фазилатлар ва қадриятлар ўз қийматини йўқотади, инсоний юксак ҳис-туйғулар ўртадан кўтарилади, зулм ва адолатсизлик фазилатлар ва ахлоқий хусусиятларнинг ўрнини эгаллайди. Аёлларнинг мавқеининг пастга тушишига олиб келган ягона сабаб, бу йўқсиллик, қашшоқлик ва жамиятнинг ғайриисломий қонун-қоидалар билан яшашидир.

Шубҳаланишга ҳеч бир ўрин йўқки, бу бахтсизликларни исломнинг ижтимоий тузуми юзага келтирмаган, бу тартибсизлик ва қора кунлар ислом томонидан туғилмаган.

  Ислом эса йўқсиллик ва адолатсизликка қарши кураш олиб борган бир диндир. У бойликни бутун тоифадаги одамлар орасида адолат билан тақсимлашни тавсия этади, аёллар ҳуқуқларининг таъмин қилиниши учун кураш олиб боради, исрофкорлик ва ортиқча сарф-харажатларни ҳаром қилиб, ижтимоий зулм ва адолатсизлик ва синфлар ўртасида масофа, оралиқ пайдо бўлишига барҳам беради. Ислом дини жамиятдаги зулм ва адолатсизликнинг эркак кишини маҳрумлик ва муҳтожлик қийноғи остида эзишига йўл қўймайди. Токи, бунинг натижасида унинг дилида пайдо бўлган тугунлар сабабли, ўз хотини ва болаларига зулм ва ситам раво кўрсин, аёл киши ҳам қашшоқлик ва бахтсизликка дучор бўлишдан қўрқиб, ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилишдан воз кечсин.

  Ҳеч бир ақлли ва инсофли одам эркак киши қалбининг тубида тўпланган тугунлар натижасида ўз хотини ва оила аъзосига ўтказган босимини ислом динидан пайдо бўлган деб, даъво қила оладими?

  Ислом динининг таълимотлари нафсни тузатиш, адолатга риоя қилиш ва бутун инсонларга, хусусан оила аъзоларига муҳаббат ва эҳтиром кўрсатишга асосланмаганми?

  Айнан шу ислом дини аёлларни афсусланарли, аянчли ва ўта тубанлашган оғир вазиятдан қутқазган эди ва аёллар ислом таълимотининг ёғдусида сазовор ва лойиқ бўлган мартабага эришгандилар.

  Энди «маданиятли жамият» учун кураш олиб борган бугунги маданийлашган ғарб дунёсида аёл киши қандай мақом ва ўринга эга эканига назар солсак. Ҳозирги маданийлашиш даврида Ғарб мамлакатларида аёлнинг мавқеи юқорига кўтарилмаган, балки ҳаддан ташқари таназзулга юз тутиб тубанлашган. Зеро, бугунги кунда аёл зоти эркакларнинг ҳайвоний шаҳватларини қондириш учун бир восита ҳисобланади. Аёллардан оммавий ахборот воситаларида, тарғибот-ташвиқот ишларида, тамаддихона ва тижорат марказларида молларни сотиш учун тарғибот воситаси сифатида ҳамда телевизор ва фильмларда кўнгилхушлик воситаси сифатида фойдаланадилар.

  Эндиликда аёл кишининг ўрин топиб таниқли бўлиши учун ахлоқий ва инсоний фазилатлар, олий маълумотли бўлиш етарли эмас, кўпинча иффатли, ҳаёли, тақволи ва донишманд аёллар танилмай қоладилар. Ҳурмат-иззат, машҳурлик ва бой-бадавлатлилик ўзига ноўрин санъаткор номини қўйган аёлларга насиб этган, бундай аёллар жамиятда бирор ижобий иш бажармайдилар ва халқ учун фойда келтирадиган бирор асар яратмайдилар, балки ушбу ном остида минглаб бузғунликларни содир этиб, тақво, фазилат ва шон-шарафга зид ва қарама-қарши бўлган ишларни амалга оширадилар.

  Бир америкалик донишманд яшаб турган ўз муҳитининг ҳою ҳавасга берилиб, фикрий оғишларга йўлиққани ва тубанлашиб кетаётгани борасида кўнглидаги ғаму ташвишларини шундай изҳор қилади:

  «Бугунги дунёда очиқ кўкрагини эркакларга кўрсатган аёл бир миллиoн дoллар даромад касб этса, бир мушт зарба уриб, одам ўлдира оладиган эркак эса ярим миллиoн дoллар пул қўлга киритади. Аммо ўзилмий ишлари ила миллионлаб инсоннинг нажот топиш йўлида сочини оқартирган бир олимнинг топган даромади ўлиши учун зиёд бўлса, яшаши учун кифоя этмайди.»

  Руҳшунослик прoфессoри Алберт Каннелли ўзининг татқиқий мақоласида шундай бир ҳақиқатни очиқлайди:

  «1919- йилда курашувчи Англия аёллари ўз ҳуқуқларини қўлга киритиш мақсадида Парламентга йўл топиб аъзо бўлиш учун кураш олиб борганда, ҳатто ўлим ва қамоқдан ҳам қўрқмасдилар. Аммо у замон уларнинг ҳеч бири билмасдики, келажакда ярим асрдан сўнг, аёлларнинг бу «ҳуқуқ эркинлиги» уларнинг ижтимоий вазиятини бутун бошқа бир йўналишда ўзгартириб, уларнинг айримларини пул касб этиш учун абзал ва асбоб-ускунага айлантиражак ва аёл кишининг ижтимоий ўрни ва шахсиятини буткул тебратажак. Агар у вақт кураш олиб борган аёллар энди тирик бўлганларида эди, ўзларининг аввалги вазиятлари қайтадан тикланиши ва бу эркинликни қайтариш ҳамда ўзларини ва бошқа аёлларни ушбу озодликдан қайтариш учун янгитдан кураш олиб бошлардилар Зеро, сўнгги эллик йиллик тажрибанинг кўрсатишича, аёллар эркинлик ҳуқуқини қўлга киритишлари билан, нафақат ҳеч бир нарсага эришмадилар, балки ўзларининг олдинги мавқелари ва иззат-ҳурматларини ҳам қурбон қилганлар.»[1]


Қўлланилган адабиётлар:

[1]. Зиёли журнал, 829-сони

Share

Check Also

Эркакларча яшаяпмизми? (1-қисм)

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим Келинг, Мардларча Яшайлик, Эй биродар! Оила ва ҳаётга оид айрим муаммоларни фақат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.