Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Ислом- озодлик ва адолат дини (2)

Ислом- озодлик ва адолат дини (2)

  Зулматлар ичида ғарқ бўлган жамиятдаги табақалар орасида низо ва тортишувларнинг ўта шиддатли даражада юзага келган, заифларнинг кучлилар тарафидан эзилган ва инсониятга зид бўлган ҳар қандай одат-анъаналар ҳукмронлик қилаётган бир муҳитда ислом пайғамбари (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) зуҳур этиб, мислсиз довюраклик билан бутун ярамас қонун-қоидалар, нораво ва асоссиз устунликлар,

ирқий фарқ қўйишлар ва нодуруст расм-русумларни бекор қилдилар. Ул зот бутун шахсларнинг ҳуқуқ баробарлигини ва озодлигини тўла-тўкис эълон қилдилар ва Аллоҳга бандалик қилиш соясида маъқул бўлган турли хил эркинликларни халққа бердилар. Оқибат, иқтидорли зодагонлар ва тўралар ирода ва истаги муқобилида ҳеч бир аксилҳаракат ва муносабат кўрсата олмаган жамиятнинг маҳрум синфи исломнинг ҳаётбахш ва адолатли қонунлари таъсирида кучланиб, қабила бошлиқлари ва раислар билан елкама-елка туриб, олға бора бошладилар.

  Дунёдаги бошқа ижтимоий ғоялар ҳам, ислом сингари инсонлар жамиятидаги эзилган маҳрумлар, меҳнаткашлар ва мазлумларни ҳимоя қилиб, золим ва зўравонларга қарши курашади, деб ўйлайдиганлар, мутлақо янглашадилар ва ислом борасида ҳеч бир маълумотга эга эмаслар.

  Дарҳақиқат, ҳеч бир ижтимоий тузум ва ғоя бугунга қадар амалга ошира олмаган энг юксак ва баркамол ижтимоий адолатни ислом дини юзага келтирди. Ҳатто диннинг ашаддий душмани бўлмиш коммунистлар ҳам, исломнинг миллатларни озод этишдаги улкан ҳаракатини, унинг таъсирли мавқеини ва чуқур таълимотини очиқ-ошкор эътироф этишади.

  Эрондаги коммунист партиясининг ғоявий журнали шундай ёзади:

  «Насронийликнинг еттинчи асри аввалида тарихда рўй берган ўта муҳим воқеалардан бири ислом динининг юзага келиши эди. Ислом инсоният маданиятининг чеҳрасини ўзгартириб, унинг кейинги такомил топиши учун чуқур из қолдирган. Бу улкан воқеа, яъни исломнинг юзага келиши бир асрдан озроқ муддат ичида, бир томондан «Луор» соҳилигача ва бошқа томондан эса, «Сенд» ва «Амударё» қирғоқларигача кенгайиб боради ва ушбу ҳодиса инсон ҳаётида ҳайратланарли ҳолат эди.

  Арабистон ярим оролининг ўзида яҳудий ва насронийларнинг эътиқодини тарғибот қиладиган марказлар бор эди. Макка араблари ва саҳрода яшовчи қабилалар ҳам бутпараст эдилар. Макка тижорат маркази, рибохўр (судхўр)лар манфаат кўриш маркази, қабилавий тузумнинг феодализмга[1] айланадиган маркази ва арабларнинг «нацианализм ва ирқчилик» ҳиссиёти уйғонадиган маркази ҳамда турли динларнинг тўқнашув маркази эди.

  Ислом авваллари кичик савдогарлар, деҳқонлар ва қуллар орасида ёйила бошлади ва рибохўрлар манфаатига қарши демократик ҳаракат эди ва шунинг учун, ислом Маккани тарк этишга мажбур бўлди. Ислом дини бир тарафдан том маънода бошқа динларнинг хусусиятларига эга эди, аммо бошқа тарафдан эса, тирик ва моддий томонларга ҳам эга эди. Жумладан; роҳибликдан узоқлашиш, ирқлар ва қабилалар ўртасида баробарликка ҳамда эркак ва аёл ҳуқуқларининг нисбий тенглигига эътибор бериш ва қуллар, йўқсиллар ва йўлда қолиб кетганларни ҳимоя қилмоқ ҳамда исломнинг тартиб-қоидаларининг осон ва соддалиги, уни бошқа динлардан ажратиб турарди ва унга ҳаракатланувчан ва жонли бир ижтимоий ҳаракат ҳолатини бахш этарди.

  Ислом бамисоли оғир бир зарба каби мағрур ва қонхўр ҳоким ва бошлиқларнинг бошига келиб тушади, деҳқонлар ва шаҳарлик ҳунармандлар эса исломни раҳмат ва нажот, деб қабул қилиб олдилар. Ислом етарли зарбани ўз ўрнида ва пайти келганда императорларнинг улкан ва чириган жуссасига туширди ва улар ушбу зарбанинг таъсирида қуладилар ва икки аср мобайнида Хитой чегараларидан то Испаниягача бўлган минтақаларда буюк империя юзага келди[2].»

  Демак, бу самовий дин бугунга қадар ҳеч бир тузум ва мактаб ярата олмаган энг комил ва ўта инсоний, ижтимоий адолатни барқарор эта олган. Ислом ҳукуматини ва унинг раҳбарлари тутган йўлни бугунги кунда мавжуд бўлган социялистик ва демократик ҳукуматлар ва унинг бошлиқлари билан муқояса этсак, ислом билан уларнинг орасида чексиз фарқлар борлиги яққол намоён бўлади. Асосан ислом тафаккури инсонлар турли синфларга бўлиниш тузумига зид ғоя бўлиб, таниш ёки ёт-бегона, раис ёки қўл ости ва қавм-қариндош деган тушунчаларни қабул этмайди.

  Амирал-мўъминин Али (алайҳис салом) нинг хилофати даврида ул ҳазратга хабар етказиладики, ул зотнинг Басрадаги «Усмон ибн Ҳунайф» номли ҳокими шаҳарнинг бой-бадавлат одамлари учун ташкил этилган буюк бир зиёфатда иштирок этган. Ҳазрат Али (алайҳис салом) ўзлари йўллаган ҳоким билан шаҳарнинг бой-бадавлатлари ўртасида хос бир алоқа яралганидан қаттиқ ранжийдилар ва ўз эътирозларини акс эттирган мактуб билан Усмонни шиддат-ла танқид этадилар.[3]

  Ислом бутун дунё мактабларидан ўта ортиқ даражада ирқий ёхуд ҳар қандай турдаги фарқ қўйишликка қарши қатъий кураш олиб боради. Агарчи, бугунги кунда бутун дунёда оқ ва қора танли инсонлар орасидаги баробарлик борасида бақириқ-чақириқ билан кўп суз юритилса-да, бироқ амалда фарқ қўйишликлар нишоналари энди ҳам кўзга яққол ташланиб туради. Ҳозирги дунёда эълон қилинган озодлик, демoкротия, ҳуқуқий баробарлик шиорлари орқасида аччиқ ҳақиқатлар яширинган.

  Франция инқилобидан сўнг тарқалган инсон ҳуқуқи баёноти ва иккинчи дунё урушидан кейин қудратли давлатлар ўртага қўйган виждон озодлиги ва баробарлиги ғоялари муайян миқдорга қадар уларни эълон қилганлар тарафидан қўриқланади. Ушбу буюк давлатларга баъзан бу ғоялар фойда бермаса ва уларнинг шахсий ёки минтақавий манфаатларига тўғри келмай қолса, турли хил баҳоналар билан уларни топталайдилар.



[1]. Деҳқонлар мустақил хўжалик юритадиган, лекин шахсан ва иқтисодий жиҳатдан ҳукмрон синфларга – катта ер-мулк эгаларига қарам бўлиб, уларга бож (феодал рента) тўлайдиган, тарихан сармоядорлик тузуми (капитализм)дан олдинги ижтимоий-иқтисодий тузум.

[2]. Ойлик халқ журнали, иккинчи йили, иккинчи сони.

[3]. Наҳжул балоға, 45-мактуб, Файзул Ислом таржимаси: «أَمَّا بَعْدُ، يَابْنَ حُنَيْف، فَقَدْ بَلَغَنِي أَنَّ رَجُلاً مِنْ فِتْيَةِ أَهْلِ الْبَصْرَةِ دَعَاکَ إلي مَأْدُبَة، فَأَسْرَعْتَ إِلَيْهَا…»

2014-01-23

19:58:15

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.