Home / Аҳли-Байт / Расулуллоҳ (с.а.о) / Расулуллоҳ (с.а.о) нинг юксак таълимотларига эҳтиёжимиз (1)

Расулуллоҳ (с.а.о) нинг юксак таълимотларига эҳтиёжимиз (1)

Дарак берди бизларга ҳилол

Муборак ой- мавлуд ойидин.

Ҳу, ҳу ёҳу дея тебрандим,

Юракнинг энг чуқур жойидин.

Раҳматга кон, нурсиз биз учун

Сиз севсангиз, севади Аллоҳ.

Жоним фидо бўлсин сиз учун,

  Хуш келдингиз, ё Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)!

 Муқаддас ислом динининг буюк пайғамбари ҳазрат Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг таваллуд айёмлари ва «ваҳдат ҳафтаси» барча мусулмонларга муборак бўлсин!

  Аллоҳнинг расули ҳазрат Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) бутун оламни қамраб олгувчи рисолат ва пайғамбарлик соҳиби эдилар. Ул ҳазрат жаҳолат ва ҳақсизликни йўқ қилиш мақсадида бу оламга келган эдилар. Бугунги кунда модиюнчиликнинг ялтироқ қоғозларига ўралган замонавий жоҳилиятнинг зил-замбил юки инсонларнинг елкасига юкланган. Башарият аҳли бугун ҳам маънавият, сафо, гўзал аҳлоқ, эзгу маърифат ва ҳақ йўлининг ҳидоятчисига эҳтиёж сезишади.

  Исломнинг улуғ пайғамбари ҳазрат Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) таваллуд кунларида энг савобли иш инсоният жамиятига тавҳид (яккахудолик), ахлоқ ва адолатни совға қилишдир.

  Бугунги дунёмиз фақат ваҳий таълимоти орқалигина қўлга киритиладиган нуронийликка эҳтиёж сезмоқда.

  Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) дўстлик, озодлик ва хавфсизликнинг жарчиси эдилар. Ул ҳазратнинг издошлари дунёни фисқ-фужур ва бузғунлик сари тортадиган ички нопокликлардан ўзларини поклаб, ақл-заковат ила мусаффо турмуш тарзига қадам босишлари керак.

  Мусулмонлар ўзларининг шахсий ва ижтимоий ҳулқ-атвор ва амалларини ҳамда ҳукумат қуриш ва бошқариш услубларини ислом таълимоти талаблари асосида йўлга қўйишса, улуғ пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг васиятларини дунё аҳлига етказган бўлишади. Ўзлари ҳам иззат-эҳтиром, шону шавкатнингсоҳиби бўлишади.

  Бугун мусулмонлар орасида исломий руҳ ва сурур авж олмоқда. Исломий мамлакатларда миллионлаб мусулмонлардан иборат гуруҳлар анчайин фаоллашган. Бу қудратли гуруҳлар бирлашгудек бўлса, уларнинг қалби илоҳий ва инсоний фазилатлар билан безанса, нафақат ўзлари ва ислом олами, балки бутун башариятни адолат ва бахт-саодат манзилига етказишади.

  Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ҳазрат Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) уруғ ва қабилавий имтиёзларга барҳам бериб, инсонлар ўртасида имонга асосланган алоқаларни мустаҳкамлаб, диннинг энг олий ва юксак даражасини дунё аҳлига тақдим этдилар.

  Бу мукаммал дин Аллоҳ ва Унинг расули томонидан ислом деб, номланди. Худонинг сўнгги пайғамбари издошлари эса мусулмон деб атала бошланди.

  Тавҳид, нубувват ва охират кунига инонмоқ ислом динининг устувор усулларидир. Бу усулларга ишонган киши мусулмон деб, аталади. Аллоҳнинг расули мусулмонлик одобларини таълим берганлар ва ул ҳазратнинг умматлари бу гўзал одоблар билан безанган бўлмоқлари лозим.

  Исломнинг азиз пайғамбари нуқтаи назаридан мусулмон кишининг тили ва қўлидан бошқалар жабр ва жафо чекмаслиги, омондор бўлишлари лозим. Зулм ва ситам кечирилмайдиган улуғ гуноҳлардан биридир. Бировларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиш инсонларнинг осойишталиги ва руҳий саломатлигига тажовуз қилишдир. Бу нарса айримчилик, ўзаро низо ва ихтилофларни келтириб чиқаради.

  Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) биродарликни тарғиб қилиб, зулм-ситамни қоралаб, буюрадилар:

  «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга ситам қилмайди, уни ҳақорат қилмайди, у ҳақда ёмон гаплар айтмайди.»

Share

Check Also

Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.о) Сиёсий Раҳбар Сифатида (1-қисм)

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан КИРИШ «Тарих қаҳрамонлар яратадими, ёки қаҳрамонлар тарихни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.