Home / Аҳли-Байт / Расулуллоҳ (с.а.о) / Раҳмат элчисининг муборак таваллудлари ва ваҳдат ҳафтаси

Раҳмат элчисининг муборак таваллудлари ва ваҳдат ҳафтаси

  Пайғамбаримиз сарвари олам ҳазрат Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи вассаллам) нинг таваллуд кунлари айёмларида қарор топганмиз. Русулуллоҳ Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) нинг таваллуд кунлари ҳақида иккита ривоят мавжуддир.

Сунний мазҳабидагиларнинг эътиқодлари бўйича, ислом Пайғамбари 12- рабиул аввал ойи, Оммул-фил йилида, милодий йилининг 570- йилида таваллуд топганлар. Шиа мазҳабидаги мусулмонларнинг эътиқодича, ҳазрат Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ўша йилнинг 17- рабиул-аввал ойида дунёга келганлар. Пайғамбарнинг таваллуд кунларидаги бир ҳафталик тафовут Эрон Ислом Жумҳуриятига асос солган ислом оламининг буюк раҳбари имом Хумайний (раҳматуллоҳи алайҳи) ҳазратлари таклифлари билан «Ваҳдат ҳафтаси», яъни «мусулмонларнинг бирдамлик ва ҳамжиҳатлик ҳафтаси» деб, номланди.

  Бир неча асрлардан буён, ислом жамияти ва ислом умматига жиддий зарар етказиб келаётган таҳдид- бу исломий фирқа ва мазҳаблар ўртасидаги айрим ихтилофлар ва ислом дини душманлари томонидан ушбу ихтилофларнинг янада кучайтирилиши эди. Шуни таъкидлаш лозимки, исломий мазҳаблар ўртасидаги ихтилофлардан кўра, уларнинг ўртасидаги муштарак ва турдош жиҳатлар кўпроқдир. Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси имом Хумайний (раҳматуллоҳи алайҳи) ҳазратлари ушбу таҳдидларни яхши тушуниб етгандилар ва шунинг учун ҳам, ислом ҳокимиятини қуриш чоғиданоқ, мусулмонларни бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чақириб, ҳар қандай ихтилофларга якун ясашни талаб қилдилар. «Ваҳдат ҳафтаси» деб, ном қўйиш ҳам мусулмонлар ўртасида мавжуд бўлган ихтилофларга қарамай, улар баъзи тарихий ва фиқҳий таълимотларда ҳамжиҳат ҳисобланадилар. Ушбу ҳафта эълон қилганидан ўн беш йил муддат ўтмоқда ва бугун ислом дунёси ўтган йилларга қараганда, янада жиддий тарзда таҳдидларга қарши курашиш учун ваҳдат, иттифоқ ва уюшқоқликка кўпроқ эҳтиёж сезишмоқда. Ислом дини душманларининг уюштирган фитна-найранглари ўтган йилларга кўра, мураккаблашган ва ушбу мураккаблик ислом жамиятидан янада жиддийроқ ҳушёрликни талаб этади. Ғарб давлатлари томонидан уюштирилган бундай фитна-ҳийлалардан бири- бу ислом динига қарши қаратилган бадбинлик яратиш усулидир.

  Ғарб давлатлари томонидан ислом динига қарши олиб борилаётган тарғиботлардан кўзланган мақсад Ғарб ўлкаларида яшайдиган аҳолини ислом динидан қўрқитишдир. Бундай тарғиботларда турли оммавий ахбарот воситалари, жумладан филм, китоб, матбуот ва интернетдан фойдаланиб, ислом дини хатари ҳақида нотўғри, янглиш ва хатарли маълумотлар тарқатмоқдалар. Шунингдек, жамоатчилик фикрига ислом дини кенгайиши, ривож топиши натижасида зудлик билан Европа ва Американи қамраб олади, деб воҳима соладилар. Улар ислом дини душманликни келтириб чиқарадиган ва ушбу диннинг инсон ҳуқуқларига қарши ва зид эканлиги каби туҳматларни тарқатиб, Ғарб аҳолисини ислом динининг ривож топиши ва кенгайишидан қўрқитишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда.

  Аммо ушбу хатти-ҳаракатларга хилоф равишда ҳақиқат шундан иборатки, Ғарб ўлкаларида ислом динига интилаётганларнинг сони ошмоқда. Улар ислом динини қабул қилганликларининг сабабини исломнинг юксак қадриятлари, ривожланган ва мантиқий таълимотларидир, деб айтишади.

  Ислом динини қабул қилиб, янги мусулмон бўлганларнинг аксарияти Ғарбнинг ўқимишли ва зиёли табақаларидан бўладилар.

  Ушбу мубин ва ошкор динга нисбатан завқланиб, кенг миқёсда мутолаа этишлари боис, ислом динини қабул қилишганлар. Мусулмон жамиятининг кўпайиши бир томондан ва бошқа томондан эса, Ғарб мамлакатлари аҳолисининг исломга юзланишлари ҳамда Европа ўлкаларининг салбий тарзда ривож топиши Ғарб давлатларининг расмий мулозимлари учун жиддий хавотирланишларни вужудга келтирмоқда. Ушбу масала Ғарб давлатлари томонидан ислом динига қарши бадбинлик ва нафрат жараёнини янада кескинлаштиришга мажбур этмоқда.

  Шимолий Америкадаги исломий ташкилотнинг ижроий ишлар раиси Ловия Софи ушбу жараённинг мақсади ҳақида шундай деб изҳор этади:

  «Исломга қарши бадбинлик сиёсати стратегик бир қурол ҳисобланади ва ислом динининг кенгайишига ва мусулмонларнинг обрў- эътиборига зарба бериш учун ушбу стратегик аслиҳадан фойдаланадилар.»

Share

Check Also

Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.о) Сиёсий Раҳбар Сифатида (1-қисм)

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан КИРИШ «Тарих қаҳрамонлар яратадими, ёки қаҳрамонлар тарихни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.