Home / Аҳли-Байт / Расулуллоҳ (с.а.о) / Раҳмат элчисининг таваллуди зулматли оламни ўз нури билан ёритди

Раҳмат элчисининг таваллуди зулматли оламни ўз нури билан ёритди

  Ер интизор ва осмону фалак орому қарорини йўқотган эди. Каъба одамлар ўз қўллари билан ясаб, ёлғиз Аллоҳ ўрнига уларга сиғина бошлаган бўтларга тўлиб тошган эди. Зулм ва жаҳолат, хурофот ва фасод, одамлар ҳаётининг инон-ихтиёрини қўлга олиб, ўз комига ютарди.

Одамлар нажотбахш этгувчи ва уларни бу балолар гирдобидан қутқазувчини ҳамда ер юзига адолат ва инсоф, муҳаббат ва дўстлик келтирувчини интиқлик билан кўтишарди.

  Омул-Фил йилининг ўн еттинчи рабиул-аввал куни, Ҳақ таолонинг ваъдаси ва олдинги пайғамбарларнинг башоратлари руёбга чиқди ва қодир Аллоҳ ғафлат уйқусида ётган башариятга энг юксак ва олий яратганини бахшида этди. Аллоҳнинг сўнги элчиси Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) қодир ва юксак Аллоҳ нидосини дунё аҳлига етказиш учун Арабистон заминида, қуёш мисоли порладилар. Ушбу онларда фаришталарнинг қувонч ва шодликлари олам узра янгради. Эронда Анушервоннинг жабр ва ситам қасри ларзага келди. Форсларнинг минг йиллик оташкадаси (оташпарастлар ибодатхонаси) Ҳижоз қўёши қаршисида зулмотга айланди. Бир гуруҳ сиғинадиган Сова дарёчаси бир дамда қуриди ва Каъба ичидаги бутлар тусатдан порчаланди. Ҳа, сарвари олам Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг юзага келишлари янги тарихнинг бошланиши эди. Шу боис, бу табаррук ва баракотли таваллуд садосиз ва жимжидликда юзага келиши мумкин эмас эди. Ёруғлик ва эзгуликнинг таваллуди қутлуғ бўлсин! Башариятнинг яккахудолик ва яктопарастлик сари қўйган қадамларига ҳасанот!

  Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) хурофот ақидалар, пуч ва асоссиз тафаккурлар ботқоғида қолган одамлар орасида дунёга келдилар. Улар турли бутлардан ташқари баъзан юлдузларга ҳам сиғинишарди. Улар қиз фарзандли бўлишни ўзларига иснод деб, билишарди ва ўз қизларини чақалоқлик давридаёқ ўлдиришарди. Қора танли ва заиф кишиларни қулликка олиб, ўзларига хос қонунлар асосида уларни фуқаролик ҳуқуқларидан маҳрум қилишарди.

  «Жоҳилият даври» деб аталмиш ўша замонларда инсоний ва ахлоқий қадриятлар орадан йўқолиб, эътибордан четга сурилиб, қолган эди. Мўъминлар амири Али (алайҳис салом) ўз хутбаларининг бирида арабларнинг ўша даврдаги аҳволини қуйдагича шарҳлаганлар:

  «Сизлар араб қабилалари энг ямон жойларда, жирканч урф-одатлар билан ҳаёткечираётган бир пайтингизда Қодир Аллоҳ Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ни дунё аҳлини огоҳлантирувчи, Ўз ваҳйи ва китобининг амини сифатида танлади. Тошлоқ жойларда яшардингиз, ифлос сувларни ичардингиз, ейдиган нарсаларингиз хурмо данагининг уни ва калтакесак каби ёқимсиз овқатлар эди. Бир-бирларингиз қонини тўкиб, ўз қавм- қариндошларингиздан узоқлашган эдингиз. Бутпарастлик ва гуноҳ қилишдан заррачаликчекинмас эдингиз.»

  Жаҳолат ва нодонликка асосланган фикр-ақида ва одамларнинг нотўғри мафкуравий принципларини ўзгартириш ниҳоятда оғир иш бўлиб, сабр, чидамли, сезгир ва хулқ-атвори яхши кишини тақозо этарди.

  Доно ва қодир Аллоҳ ушбу буюк ишни бажариш ҳамда бутун оламда тавҳид (яккахудолик), адолат, тенглик ва биродарликни қарор топтириш учун, буюк инсон бўлмиш Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ни танлади ва ул ҳазрат ўз рисолатларини аъло даражада бажардилар.

  Тарихий далил- исботларга биноан, юксаклик ва буюклик белгилари Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг болалик ва навқиронлик давридаёқ зуҳур эта бошлаган эди. Ул ҳазратни болалик ва навқиронлик чоғларида кўрган насроний ва яҳудийларнинг йирик роҳиблари ул зоти шарифда пайғамбарлик белгилари борлигини аниқлаб, бу хусусда бўлажак пайғамбарнинг яқинларига хабар беришганди. Улар Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) олдинги пайғамбарлар башорат берган ўша нажотбахш, оламга ёруғлик ва файз-баракот ато этгувчи зот эканлигини эълон қилишганди.

  Парвардигори олам Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) сабр- чидамли, мустаҳкам иродали ва қудратли киши бўлиб вояга етишлари учун, ул зотни болалик давридаёқ турли азоб, уқубат ва қийинчиликларга дуч келтирди. Ул ҳазрат туғилган кунларидан бошлаб, етимликнинг аччиқ таъмини татидилар ва болалик чоғиданоқ, ўзларига суянишлари зарурлигини ўрганиб олдилар. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳа васаллам) оғир ишларни бажаришга ҳаракат қилардилар ҳамда бузруквор амакилари ҳазрат Абу Толиб (алайҳис салом) билан оғир ва машаққатли тижорат сафарларига қатнардилар. Ўз билакларини машаққатли меҳнатларда чиниқтирган ҳолда ёшлик айёмини қаршилаб олдилар. Масалан; ул ҳазрат Арабистоннинг жазирама чул ва биёболарида чўпонлик қилишдек ниҳоятда машаққатли ишни ҳам бажаргандилар. Айримлар ул ҳазратдан ёшлигингизда чўпонлик қилганмисиз, дея сўрашганда: «Ҳеч бир пайғамбар чўпонлик қилмасдан туриб зуҳур этмаган»– дея жавоб берганлар ул ҳазрат.

  Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг шариатларида ҳам, ҳалол ризқ ва насиба топиш учун бирор касбу корнинг эгаси бўлиш ва ишлаш зарурлиги кўп маротаба таъкидланган. Сарвари олам ҳазрат Пайғамбаримиз бу хусусда буюрганлар: «Ибодат етмиш жуз ва бўлакдан иборат ва энг яхши қисми ҳалол ризқ ва насиба топишдир.»

Share

Check Also

Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.о) Сиёсий Раҳбар Сифатида (1-қисм)

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан КИРИШ «Тарих қаҳрамонлар яратадими, ёки қаҳрамонлар тарихни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.