Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Ислом- озодлик ва адолат дини (5)

Ислом- озодлик ва адолат дини (5)

  Франциялик машҳур олим«Густав Лoбен» Исломнинг маҳкама тузуми ҳақида бундай ёзади:

  «Мусулмонларнинг маҳкама тузумидаги тартиб ва интизом содда ва ихчам бўлиб, ўша давр подшоси тарафидан бир нафар қозилик лавозимига тайин этиларди

ва у маҳкамада бутун даъволарни шаxсан ўзи кўриб чиқиб, ҳукм чиқарарди. Унинг чиқарган ҳукми ҳам қатъий ва кескин бўларди. Даъвогарлар шаxсан маҳкамага чақиртирилиб, улар рўй берган воқеа борасида ўз назарларини ва далилларини қозига изоҳлардилар. Қозиҳар икки тарафнинг сўзларини тинглагач, ўша заҳотиёқ ҳукм чиқарарди.

  Мен Марокишда бир судланиш жараёнида қози даъвони кўриб чиқаётган пайтда иштирок этдим ва қозининг муҳокама қилиш услубини яқиндан кўрдим. Атрофи очиқ бўлган ҳокимият марказига боғлиқ жойда қозиўтириб, ҳар икки тараф даъвогарларнинг ўз ўринларида жойлашиб, содда ва лўнда иборалар билан айтаётган сўзларига ва келтирган далилларига бирма-бир қулоқ тутарди ва ўз қарорини зудлик билан эълон қиларди. Маҳкама ниҳоясига етгандан сўнг, айрим ҳолларда ўша ернинг ўзидаёқ, шаллоқ урушга маҳкум этилган шахсга нисбатан ҳукм ижро қилинарди.

  Бундай содда ва айни пайтда адолатли маҳкаманинг энг буюк фойдаси шундан иборатки, Ғарбдаги судлов жараёни каби инсонларнинг вақти ва кучини маҳкаманинг узундан-узоқ муҳокамалари, бюрократик маҳкама босқичлари зое қилиб, уларга катта зарар етказмайди. Энг ози бундай судлов жараёнида зарар етказиш бўлмай, содда ва ихчамгина, расмиятчиликдан узоқ ҳолда чиқарган барча ҳукмлари одилона ва инсоф юзасидандир.[1]»

  Инсонлар; улар устидан юргизиладиган қонунлар адолатли Аллоҳ тарафидан тайин этилганига ва уларни бошқарувчи ҳоким ҳам, улар билан тенг ҳуқуқли эканига ҳамда муҳокама ишларини кўрадиган қози ҳам, ўз чиқарадиган ҳукмида ҳою ҳавасига эмас, балки Аллоҳнинг қонунига таянганига ишонч ҳосил қилсалар, бундай шароитда жамиятда маҳкама тузумига нисбатан ҳақиқий ишонч-имон яралиб, адолатсизлик ва тажовузкорликдан келиб чиқадиган изтироб ва безовталанишларнинг таг-томири қурийди ва жамиятнинг барча инсонларида осудалик, хотиржамлик ва умид пайдо бўлади.

   Агар дунё аҳли адолатсизликларнинг олдини олмоқчи ва миллат-элатлар ўртасида турли хил фарқ қўйишликлар-нинг ёвуз чангалидан қутилиб, тинч ва осойишта ҳаёт кечирмоқчи бўлса, бу ҳолда исломнинг арзигулик таълимотларидан ҳамда унинг ижтимоий ва сиёсий усуллари ва тузумларидан илҳомланмоғи лозимдир. Ҳозирги дунёда юзага келтирилган уюшмалар ва турли битимлар чекланган миқёсда тузилгани ҳамда маълум минтақаларда яшовчи миллат-элатлар ва хос ирққа тааллуқли бўлганларнинг манфаати назарга олингани боис, ҳаргиз дунёнинг бугунги муаммоларини ажрим қила олишмайди ва шунингдек, турли-туман қавм-қабилалар ва миллат-элатлардан иборат инсонларни бир-бирига яқинлаштириб, адолат ва баробарлик асосида янги бир дунё қуриш учун ҳамфикрлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликка чақира олишмайди.

  Бошқа тарафдан эса, бугунги кунда кўплаб мамлакатларда кучайиб бораётган «янги нацианализм ва ирқчилик» ҳиссиёти жаҳон миллатлари орасида кўпгина парокандалик, тарқоқлик, низо ва тортишувларни келтириб чиқармоқда.

  Америка олий ўқув юртининг прoфессoри «Луйис Ли. Снойдер» ушбу ҳақиқатни қуйидагича изоҳлайди:

  «Янги нацианализм ва ирқчилик ёғдусида тарихий ва табиий чегаралар борасида кўплаб низо ва тортишувлар юзага чиқди ва уларнинг ораларидаги қадимдан барқарор бўлган иқтисодий ва маданий муносабатлар узилди ва бунинг натижасида, хавфли вазият юзага келиб, кўп ўринларда инсонлар эркинлигининг чекланишига ва уруш қурол-аслаҳаларининг кўпайишига ҳамда халқаро алоқаларнинг кескинлашишига сабаб бўлди.

  Муқаддас саналмиш истиқлол ва ҳокимият йигирманчи асрнинг охирги ўн йилида кенгайиб борганига қарамай, инсонлар озодлигининг ва халқаро сулҳ-тинчликнинг кенг кўламли ҳолатда амалга ошишига исталгандек, ишончли йўл бўла олмайди.[2]»

  Бутун башариятни бир байроқ остига тўплаб, ушбу арзирли хизматни инсонлар жамиятига қила оладиган ягона восита – бу Аллоҳга бўлган имонга ҳамда руҳий ва ахлоқий фазилатларга асосланган бирдамлик ва уюшқоқ-ликдир. Зеро, ушбу бирдамликда биродарлик ва самимият руҳияти уйғонади ҳамда қалблар ва фикрлар ўртасида боғлиқлик яралади, ҳеч бир моддий имтиёз-устунлик ва қабилавий, ирқий ва минтақавий ихтилофлар бунга зарар етказа олмайди.

  Ёлғиз Аллоҳга имон келтиришда, исломнинг асосларига эътиқод қилишда ва инсоний мажбуриятлар муқобилида ботиний масъулият ҳис қилишда бирлашиш туфайли, ислом жамиятидаги барча инсонлар турли-туман ирқлар, тиллар ва маҳаллий урф-одатларга эга бўлсалар-да, ҳамжиҳатлик ва ҳамдардликда бир-бирларини чуқур тушуниб, тинч-тотув ҳаёт кечиргайлар.

   Исломнинг мақсади жамиятни олий инсоният мартабасига юксалтирмоқдир. Ислом хоҳлайдики, мусулмонларнинг қалблари инсоний пок ҳис-туйғу асосида бир-бири билан жипслашиб, маҳаббат ва биродарлик ҳиссиёти асосида уларнинг ҳамкорлиги ва боғлиқлиги юқори даражада мустаҳкамлансин. Аллоҳ инсонларни бир-бирлари билан низо ва иxтилофлар келтириб чиқариб, ўз ўрталаридаги алоқаларни узиб, душманчилик қилмоқ учун яратмаган.

<يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنْثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ>

  «Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан (Одам ва Ҳавводан) яратдик ҳамда бир-бирларингизни танинглар, деб сизларни (турли-туман) халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. АлбаттаАллоҳ билувчи ва хабардордир.» (Ҳужурот сураси, 13-оят)

  Исломдаги биродарлик пуч ва асоссиз бир масала эмас, балки қимматли ва арзигулик бир ҳақиқат бўлиб, бир-биримизга бўлган меҳр-муҳаббатнинг юзага келишига сабаб бўлмоғи лозим. Турли хил миллат-элат, ирқ ва қабилалардан бўлган инсонлар бу тамойил (принцип)га асосланиб, ўз ўрталарида ҳақиқий боғлиқлик ва алоқа яратиб, инсониятнинг юксак чўққиси сари такомил топмоқлари лозим бўлади.

  Гарчанд бугунги кунда Ғарбдаги нотўғри тафаккур таъсири остида, моддийлик ва шаxсий манфаат асири бўлмоқлик анча мусулмон ўлкаларига ҳам сингган бўлса-да, аммо шунга қарамай, энди ҳам исломнинг илк чоғларида бўлгани сингари кўплаб мусулмонларнинг турмуш тарзида ҳар нарсадан кўра, инсоний ҳиссиёт, фазилат ва самимийлик кўзга яққол ташланиб туради ва улар ўз диний қадриятларига бўлган садоқат ва вафодорликларини сақлаб қолганлар.

  Шу боис, таниқли файласуф «Лойинтер» мусулмонлар-нинг бундай инсоний фазилатларидан таъсирланиб, шундай дейди:

 «Шарқликларнинг раҳм-шафқатлилиги, ғариб-нотаниш инсонни ва меҳмонни эъзозлашлари, айниқса исломнинг бу борадаги юксак таълимотлари натижасида, сафо ва самимийлик хос равнақ топган, ушбу хусусиятнинг энг ози ҳам, моддий муҳитда яшовчи тошбағир ва манфаатпараст оврўполик эркакларда топилмайди.»



[1]. Ислом ва араб тамаддуни китоби.

[2]. Жаҳон йигирманчи асрда, 34 ва 35-бетлар.

2014-01-23

21:43:27

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.