Home / Долзарб мавзулар / Иқтисодий-Ижтимоий / Ислом ва спиртли ичимликлар (2)

Ислом ва спиртли ичимликлар (2)

Спиртли ичимликларни истеъмол қилишнинг кўпайиши натижасида касалликлар ва ўлим авж ола бошлади. 1918-йилда спиртли ичимликларни тақиқланиш борасида қонун қабул қилинишидан олдин, Нью Ёркда спиртли ичимликлардан хасталанган беморларнинг сони 3741 нафарга

ва ўликларнинг сони эса 252 нафарга етган эди. Аммо тақиқлагандан сўнг, 1927-йилда спиртли ичимликларни ичиш натижасида касалликка чалинганлар-нинг сони 11 минг нафардан ошиб ўтиб, ўлганларнинг сони эса 7500 нафарга етган эди.

  Хуллас калом, АҚШ бутун бу молиявий ва ҳаётий зарар ва талафотларни кўриб, спиртли ичимликларни тақиқлаш қонуннинги жорий этишда мағлубиятга учрагач, давлат орқага чекиниб, қонунни бекор этишга мажбур бўлди. 1933-йилнинг апрелида 33% спиртга эга бўлган ичимликларни истеъмол этишга рухсат этилди, бироқ бир неча ойдан сўнг, 1933-йилнинг декабри аввалларида расмий равишда баённома содир этилиб, спиртли ичимликларни тақиқлашга доир қонуннинг 18-моддаси тамомила бекор қилинди. «Маданиятлижамият» 14 йил давомида тақиқланиш қонунидан қийналгач, яна қайтадан «озодона» майхўрликка қайтишди.

  Ингилтарияда ҳам бир вақтлар спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ҳаддидан ошиб кетгани сабабли давлат бошлиқлари спиртли ичимликлар истеъмолини озайтирмоқ мақсадида катта солиқ солиб, бу хусусида қонун лойиҳасини парламентга тақдим этишади. Ушбу қонун қабул қилинганидан сўнг, ингилислар шу даражада ҳаяжонга келишадики, эътироз билдириш рамзи сифати муассаса ва дўконларни таътил этадилар. Натижада давлат ҳам ноилож қолиб, ўзининг қароридан ва қонуннинг ижросидан воз кечади.

  Қонун чиқариш ва унинг ижросидаги бундай зиддиятлар жамиятнинг ҳою ҳаваслари ва нафсоний истакларидан туғилади. Исломда эса, фақат жамиятнинг соғломлиги ва саодати назарга олинган ҳолда қонун чиқарилади ва халқнинг манфий майллари, ҳою ҳаваслари ва нафсоний истаклари мутлақо инобатга олинмайди.

  Илм ва фан ривожланиб кенгайган сайин, илмий фаолиятлар, текширишлар ва тадқиқотлар чуқурлашган сайин, спиртли ичимликларнинг турли-туман ва янги-янги зиёнлари маълум бўлмоқда. Қатл этишлар, зўравонликлар, иффатсизликлар, оиладаги низо ва келишмовчиликлар, жамиятдаги кўплаб талафотлар ва бошқа балолар спиртли ичимликлардан келиб чиққан «жиноятлар»нинг фақат бир қисмидир. Тиббиёт соҳасада ҳам, спиртли ичимликларнинг инсон oрганизмига нисбатан ҳалокатли зарарлари эса инкор қилиб бўлмайдиган бир ҳақиқатдир.

  Бир ва икки асрдан буён спиртли ичимликларнинг зарарлари ҳақида турли хил тилларда минглаб китоблар ёзилган, сон-саноқсиз журналлар чиқарилган ва унинг олдини олиш диққатга сазовор чора-тадбирлар кўрилиб, тарғибот-ташвиқот олиб борилган бўлса-да, аммо буларнинг барчасини исломнинг май ичишни ҳаром қилган қатъий ҳукмидан амалга ошган натижа билан қиёслаганда ўта аҳамиятсиз кўринади. Ҳатто намуна сифатида бир шаҳарнинг халқини бу қирғин келтирувчи балодан қутқаза олмадилар.

  Исломнинг юзага келган дастлабки даврида майхўрликка қарши на бир ташкилот ёки уюшма тузилди на спиртли ичимликларнинг олдини олиш учун тарғибот ишлари олиб борилди ва бу ишга ҳеч бир маблағ ҳам сарфланмади. Фақат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) мусулмонларга Аллоҳ май ичишни ҳаром қилганини эълон этдилар. Шуни назарга олмоқ лозимки, ўша даврда араблар учун май ичишдан кўра устун саналган бошқа бир лаззат йўқ эди! Бир тоифа яҳудийлардан бошқа ўша куннинг бутун халқлари орасида май ичиш одат тусига кирган эди ва халқлар шиддатли даражада бу ҳалокатли одатга мубтало бўлган эдилар. Бироқ Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг сўзлари тугамай туриб, халқ май ичишдан қўл тортди ва бу ярамас ичимлик билан ҳамишалик видолашди.

  Илоҳий қонунларнинг башарий қонунлардан имтиёзи ва устунликларидан бири ҳам шундан иборатки, инсонларнинг қонунчилик палатаси ва ташкилоти инсоний ҳис-туйғу учун бирор бир йўл очиб қўймаган ва халққа қонунга ва тартиб-қоидага риоя қилишлари учун ҳеч бир йўл кўрсатилмаган, инсонлар жазоланишдан ва адлия маҳкамасида судланишдан қўрққанлари учун, қонун-қоидаларни оёқ ости қилиб, бузишдан сақланадилар. Аммо илоҳий таълимотда инсониятнинг ҳис-туйғусига таянилади ва биринчи даражада халқдан қонун-қоидаларга риоя қилишлари инсониятнинг юксак даражали сифатлари орқали талаб қилинади ҳамда қонун-қоидаларга амал қилишда инсониятнинг ҳамма ички кучлари ва ҳис-туйғуларидан фойдаланилади.

  Халқ қонун ва жазоланишдан қўрқишади, бироқ қонун ўз кучи ва таъсирини йўқотадиган махфий ва яширин ерлар ҳам мавжуддир. Инсон ўз табиатининг истагига биноан, лаззатлар ортидан боради, лекин давлатнинг қонун-қоидалари сабабли лаззатлар ва айш-ишратлардан кўз юммайди, балки бутун жон-жаҳди билан тиришиб, дилидаги ҳою ҳавасларини қонундан яширинчи ҳолда амалга оширади.

  Агар давлат одатдаги қонун-қоидалар билан ахлоқсизликка оид жиноятларни таъқиб қилмоқчи бўлса, шубҳасиз, ҳамма жиноятларни кузата олмайди ва барча жиноятчиларни таъқиб ҳам қила олмайди. Ушбу ҳолда кўплаб жиноятларни исботлаш мумкин бўлмай, жиноятчилар жазоланмай қоладилар.

  Модомики одамларнинг ички оламида судлов маҳкамаси тузилмай, уларнинг орзу-ҳавас ва истакларини чеклаш учун ички воситалар яралмас экан, жамиятни ислоҳ қилиш учун ташлаган ҳар бир қадам мағлубиятга учраши аниқдир.

  Негаки, одамлар ошкор ҳолда қонун-қоидаларга риоя қиладилар, аммо яширин ҳолда эса ўша қонунларга ҳеч бир аҳамият бермай, уларни оёқ ости қилишади. Агар одамлар бутун борлиқни яратган ягона зот бўлмиш Аллоҳга имон келтириб, Унинг барча ер ва осмонлар ишларини кузатиб бошқараётганига инонсалар ва Унинг абадий азоб-уқубатидан қўрқсалар, қаерга қоча оладилар ва қандай яширин ер борки, Аллоҳ у ерда бўлмасин. Шу боис, ҳақиқий мўъминлар илоҳий қонунларни ҳеч вақт бузмайдилар. Чунки, шундай бир ер йўқки, ўша ерда гуноҳ содир этилсин-у Аллоҳ уни кўрмасин.

  Халқ ўзини кўпгина гуноҳ ва жиноятлардан тийишининг ягона йўли Аллоҳга боғланиб, Унинг билан робитани кучайтирмоқ бўлиб, бундан ўзга кафолатли йўл йўқдир. Аллоҳга имон келтириб, ҳаёт кечириш натижасида яшамоқ янги тус олиб, камол топади. Агар инсон бу дунёдаги яшаш тугаши билан ҳамма нарса ва ҳаёт якунланмаслигига ва бу дунёда қилган гуноҳлари учун оxиратда жавоб бериши кераклигига ишонч ҳосил қилса, унинг ҳаётида махсус хотиржамлик ва осудалик пайдо бўлади ва бутун умри бўйлаб мўътадилликда ҳаёт кечиради.

  Бундан ташқари, Аллоҳнинг қонун-қоидалари ҳаётнинг барча қирраларига оид барқарор ва устувор дастуриламал-ларни инсонга кўрсатади. Ушбу қонун-қоидалар сира ўзгарувчанлик хусусиятига эга бўлмай, доим ўзгариш ҳолатидан сақланиб қолади. Кеча тақиқланган ва ҳаром бўлган нарса бугун ҳалол ва жоиз бўлиши мумкин эмас. Зеро, ушбу қонун-қоидалар воқелик ва обектив ҳолат асосида чиқарилган бўлиб, улардан ҳақни жорий этишдан ўзга мақсад кўзланмаган ва ҳақ эса барқарор ва устувор бўлиб, ўзгариш ва тебраниш хусусиятидан йироқдир. Шунинг учун, ҳақни намоён этадиган қонун-қоидалар барқарор ва устувор бўлмоғи лозим ҳамда халқнинг турли-туман истак ва хоҳишлари мазкур қонун-қоидаларнинг чегарисига тажовуз қила олмайди.

  Асримизнинг «маданиятли жамият»лари бугунги кунда халқлар учун ирода озодлигини таъминлаганлик-ларини иддао қилиб, фахрланадилар ва ўз қонун-қоидаларини қабул қилишда халқнинг «миллий ирода»сига таянганликларидан сўз очиб, уни муқаддас бир асос деб, таъкидлайдилар.

  Аммо бу «миллий ирода»ни таҳлил қилиб, уни титкилаб кўрадиган бўлсак, яққол маълум бўладики, бу мафкура кўпчиликни ташкил этган халқнинг иродаси ва озодлиги озчиликдан иборат бўлган халқнинг ирода ва озодлигини йўққа чиқариб, улар устидан хукмронлик қилиш демакдир (диққат қилинг).

  Шунга биноан, агар халқнинг кўпчиликдан иборат 51%-и бирор қонунни қабул қилмоқчи бўлсалар, озчиликни ташкил эган 49%- нинг раъйига эътибор қилинмайди ва ушбу ҳолда озчиликнинг назарига қарама-қарши ўлароқ, қонун чиқарилиб, ижро қилинади ва озчиликдан иборат халқ мажбур ҳолда кўпчиликнинг фикр-мулоҳазасини қабул қилиб, унга таслим бўлмоғи керак бўлади. Маълумки, бу мажбурий қабул қилиш бўлиб, камчиликдан иборат халқ бундай ҳолатга розичилик билдирмайди. Бунга илова, «озчилик»нинг фикр-мулоҳазасини қонун чиқаришда назарга олмаслик сира ҳам халқнинг «умумий ва миллий иродаси» деб, айта олмаймиз.

  Энди айтинг-чи, камчиликни ташкил этган гуруҳ инсон эмасми, озодлик ҳаққидан маҳрум этилиб, унинг ирода ва истаги ҳеч бир қадр-қийматга эга бўлмас экан? Қулликнинг маъноси бир тоифа инсонларни ўз ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум қилишдан ўзга нарса бўла оладими? Магар қуллик инсонларни озодликдан маҳрум этмоқ эмасми? Озчиликда қолган инсонлар ҳаққининг топталаниши «озодлик» санала оладими? Кўпчиликнинг дунёқараши ва иродасини озчиликка мажбурлаб сингдирмоқ бир тоифа халқнинг бошқа тоифадагилар чангалида тутқунлик ва асирликка дучор бўлиши деб, номланмайдими? Бундан бошқа бирор маъно-мафҳумга эга бўла оладими? Шунинг учун ҳам, бундай «озодлик»нинг замирида аслида қуллик яширинган.

  Аммо илоҳий қонунларда эса халқ қуллик ва тутқунликнинг бутун шаклларидан озод этилган. Бу ерда «кўпчилик» ва «озчилик»нинг ирода ва истаги юзага чиқмайди. Ушбу қонунлар халқнинг оммавий манфаатини таъминлаш ва жамиятга ҳақиқий бахт ва саодатли ҳаёт бахш этиш мақсадида тузилган.

  Диндор бир шаxснинг эътиқодига кўра, қонун чиқарувчи ягона Аллоҳ таоло бўлгани учун, ушбу қонунларга бўйин суниш унинг ва бутун халойиқнинг фойдасига эканига аниқ ишонади, шунинг учун ўз амалларини кузатиб боради ва Аллоҳнинг итоатидан ва Унинг қонун ва дастуриламалларидан четга чиқмасликка ҳаракат қилади. Чунки, ушбу қонун-қоидаларни тайин этган зот – Аллоҳнинг Ўзидир.

  Башарият чиқарган қонунлар устида бир неча маротаба олиб борилган текширишлардан маълум бўлишича, одамларнинг фикридан келиб чиққан қонунлар ҳеч вақт инсонларнинг вужудида ахлоқий ҳис-туйғуларни юзага келтириб, уларни шаҳват, ҳою ҳаваслар ва маънавиятсизлик устидан ғолиб қила олмайди. Башарият ҳозирги илм ва технолoгияларда нақадар кўп ривожланиб, миллатларнинг онги қанчалик юксалмасин, яна ҳам нафсоний ҳою ҳавас ёвузлигининг чангалида тутқунликка мубтало бўлурлар. Орзу-ҳавас ва нафсоний истаклар асоратидан қутулиб, ёмонликлар ва ёвузликларнинг олдини олиш, бошқа таъбир билан айтганда; маънавий хасталиклардан нажот топиш фақат Аллоҳга бўлган имон соясида ва Унинг қонун-қоидаларига бўйин эгиш билан амалга ошади. Башариятнинг узоқ асрлар давомида қўлга киритган тажрибаси ушбу ҳақиқатни исботлаган; Ё Аллоҳнинг кўрсатган ҳидоят йўлига бўйин эгмоқ лозим ёки хилма-хил нафсоний хоҳишлар ва шаҳватлар денгизида ғарқ бўлмоқ даркор бўлади.

  Бу ерда мусулмон бўлмаган ғарб олимларидан бир нечасининг маст қилувчи спиртлик ичимликларни ичиш Ислом динида ҳаром қилингани борадасида билдирган фикр-мулоҳаларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Англиялик олимларидан бири айтади:

  «Исломнинг энг яxши қонунларидан бири май ичишнинг ҳаром этилишидир. Май ичган африкаликлар телбалик ҳолатига яқинлашдилар. Доиман майхўрлик ҳолатида бўлган оврўполиклар ақлдан озадилар, шунинг учун, май ичиш африкаликларга ҳаром қилинмоғи лозимдир ва оврўполиклар ҳам бу дардли балонинг ҳақиқий зарарини тушунишлари керак. Асосан, шимолий минтақаларда май ичиш одамни тентак ва овсар қилади ва жанубий ўлкаларда эса телба ва мажнун қилади[1].»

  Волтер ёзади:

  «Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг дини мантиқли, жиддий, пок ва инсонсевар бир диндир. Мантиқли бўлганинг далили шуки, у асл телбалик бўлмиш ширкка ҳеч вақт мубтало бўлмади ва Аллоҳ учун ёрдамчи ва шерик тузатмади. Ўзининг асосий таълимотларини ўзаро зиддиятли ва ақлдан йироқ нарсаларга асосланиб тузмади. Ушбу дин жиддийлигининг сабаби шундаки, қимор, май, беҳуда ва бемаъни воситалар (асбоб-ускуналар)ни ҳаром деб, санади ва уларнинг ўрнига ҳар куни беш вақт намоз ўқишни буюрди. Ушбу дин поклигининг далили шундан иборатки, Исломдан бурун Осиёда кенг тарқалган кўп хотинлик расмини тўрт хотин олишга чеклади. Инсонсевар бир диндир; негаки, закоти бериш ва ҳожатмандларга кўмак беришни ҳажждан кўра вожиброқ, деб, ҳисоблади. Буларнинг барчаси исломнинг ҳаққонийлиги нишоналаридир[2].»

  Бошқа бир оврўполик олим Мисю ЖулЛобум эса шундай дейди:

  «Араблар майхўрликда ҳаддидан ошиб кетгандилар ва қимор ўйнаш билан фахрланардилар. Эркак истаганича хотин ололарди ва истаган вақти ҳам, хотинини талоқ қиларди. Бева қолган аёллар эркакнинг ўзидан кейин қолдирган мероси ҳисобланардилар ва эркак ўлганидан сўнг, унинг ўғиллари ўша аёлларни хотин қилиб олардилар! Ислом дини бу одатларнинг ҳаммасини чекага суриб ташлади[3].»

  Прoфессoр Эдворд Мунта айтади: «Қуръон араблар орасида кенг тарқалган инсонни қурбон қилиш, қиз болаларни қатл этиш, маст қилувчи спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ва қимор ўйнашни тақиқлади, натижада ушбу ислоҳотлардан юзага келган тараққиёт шу қадар улкан эдики, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ни инсониятга яхшилик қилувчиларнинг энг каттаси, деб биладилар[4].»


[1]. Тантови тафсири, 1-жилд, 196-бет.

[2]. Ислом Волтер нуқтаи назаридан

[3]. Фарид Важдийнинг қомуси

[4]. Фикрлар ва ғоялар

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.