Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Ислом ва турли хил айирмачиликларни рад этиш

Ислом ва турли хил айирмачиликларни рад этиш

  Исломнинг эътиқодий ва фикрий масалалари тавҳид (якка худолик) асосида қурилгани учун, ислом жамиятининг асос ва пойдеворини ҳам, тавҳид ва якка худолик тамойил (принцип)ларини ташкил этади. Ислом нуқтаи назаридан инсоният улкан бирликни ташкил этиб, бутун инсонлар бир жамиятнинг аъзолари ҳисобланадилар.

Кенг кўламда амалга ошадиган ғоявий ва фикрий ўзгаришлар асосида, ушбу улкан жамиятда инсонлар орасида иxтилоф, тарқоқлик ва парокандалик келтириб чиқарадиган барча омиллар ўртадан кўтарилади ва унинг ўрнига инсоний биродарлик, улфат ва меҳр-муҳаббат сон-саноқсиз одамлар тўпламини бир-бирига боғлайдиган ижтимоий бирликни барпо этади ва уюшқоқликни буза оладиган ҳар қандай омиллар қаршисида туради.

  Ислом инсонлар жамиятини халқаро ва жаҳоний миқёсда илгари сургани учун, инсонлар орасида хос бир қавм ва миллат-элатни устун қўймай, инсонларни бир-биридан ажратиб, улар ўртасидаги тил, ирқ, ранг, одат-анъана ва расм-русум каби фарқ қўйишга ва уларнинг синфий ва ижтимоий қатламга бўлинишига олиб келадиган омилларни назар-писанд қилмай, бундай омилларни инсонлар ўртасини ажратувчи ва жамиятнинг бирдамлигига путур етказувчи, деб билади. Халқаро ислом жамиятида ва турли тоифадаги инсонлар орасида ҳукм суриши зарур бўлган дастлабки бирдамлик, ўзаро ҳамкорлик ва бир-бирларига эҳтиром қилмоқлик – ушбу улкан ва теран тафаккур ва ғоядан келиб чиқади.

  Ислом ўзининг халқаро ва жаҳоний жамиятини реал ва обьектив қарашда ушбу устувор асосга биноан қуради ва турли хил фарқ қўйишларни қоралаб, ҳеч бир шахс ранг, насл-насаб, ирқ ва тил орқали бошқа бир шахсдан устун эмаслигини уқтириб, бутун инсонлар; эркак ва аёл, оқ ва қора, бой ва камбағал, маданиятли ёки ёвойи бўлишидан қатъий назар, бир негиздан яралганлар ва инсонийлик жиҳатидан бир-бирлари билан баробар ва тенгдирлар. Инсонларнинг яратилишида ягоналик ва бирлик ҳукм суради ва уларнинг келиб чиқиши бир асос ва негизга бориб тақалади.

<يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ>

  «Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган Раббингиздан қўрқинглар!» (Нисо сураси, 1-оят)

  Шунга биноан, миллатчиликка асосланган «ирқчилик» ва «нацианализм» тушунчаси исломда ҳеч бир ўринга эга эмас. Шунинг учун ҳам, ислом дини турли хил устун тутишлар, жумладан миллат, тил, терининг ранги, ирқ ва бошқа имтиёзлар билан фаxрланишни асоссиз ва пуч, деб эълон этади.

  Ислом дини терининг ранги ва тилларнинг турли хиллигини Яратганнинг қудрати нишоналаридан, деб билади ва қандайига инсонлар бир асос ва негиздан юзага келишларига қарамай, вужудий ва табиий омиллар тўпламининг таъсири натижасида турли ранглар ва ирқларга бўлиниб, турли-туман тилларда сўзлашлари борасида фикр юритишни инсонларга тавсия этади.

<وَمِنْ آيَاتِهِ خَلْقُ السَّمَاوَاتِ وَالأرْضِ وَاخْتِلافُ أَلْسِنَتِكُمْ وَأَلْوَانِكُمْ إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَاتٍ لِلْعَالِمِينَ>

  «Ва Унинг оят-белгиларидан осмонлару ернинг яратилиши ва тилларингиз ва рангларингизнинг хилма-хил бўлишидир. Албатта, бунда олимлар учун оят-белгилар бордир.» (Рум сураси, 22-оят)

<كَانَ النَّاسُ أُمَّةً وَاحِدَةً فَبَعَثَ اللَّهُ النَّبِيِّينَ مُبَشِّرِينَ وَمُنْذِرِينَ وَأَنْزَلَ مَعَهُمُ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ لِيَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ فِيمَا اخْتَلَفُوا فِيهِ>

  «Одамлар бир миллат эдилар. Бас, Аллоҳ хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчипайғамбарларни юборди ва улар билан одамлар ўртасида, улар ихтилоф қилган нарсаларда ҳукм қилиш учун ҳақ китоб туширди.» (Бақара сураси, 213-оят)

  Бу оядан яққол маълум бўладики, кейинчалик юзага келган иxтилофлар ва тарқоқликлар башариятнинг дастлабки жамиятида мавжуд бўлмаган ва инсонлар бирдамлик, якдиллик ва ўзаро уюшқоқлик ҳолида яшаганлар.

  Мусулмоннинг пешвоси ва раҳбари ҳазрат Али (алайҳис салом) ўзларининг Молик Аштарга ёзган машҳур мактубларида ушбу ҳақиқатни уқтириб шундай айтадилар:

«وَأَشْعِرْ قَلْبَکَ الرَّحْمَةَ لِلرَّعِيَّةِ، وَالْمَحَبَّةَ لَهُمْ، وَاللُّطْفَ بِهِمْ، وَلاَ تَکُونَنَّ عَلَيْهِمْ سَبُعاً ضَارِياً تَغْتَنِمُ أَکْلَهُمْ، فَإِنَّهُمْ صِنْفَانِ: إِمَّا أَخٌ لَکَ فِي الدِّينِ، وَإمّا نَظِيرٌ لَکَ فِي الْخَلْقِ…»

  «Огоҳ бўл, эй Молик! Ўз миллатингга нисбатан дилингни марҳамат ва раҳмат макони қилгин. Уларга нисбатан ўта маҳаббатли ва жонкуяр бўлгин. Ҳеч вақт ваҳший ҳайвонларга ўхшаб, уларнинг жон ва молини маҳв этмагин. Зеро, улар ёдинда сенинг биродарингдирлар, ёки сенинг каби яратилишда инсондирлар.[1]»

  Ушбу кенг қамровли қараш асосида хилма-хил маданиятлар ва тилларга эга бўлган бутун ирқдаги халқлар, миллат-элатлар ислом жамиятининг аъзоларидан ҳисобланадилар.

  Бошқа тарафдан эса, жамиятдаги инсонларнинг ўзаро бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги фикрий, руҳий ва эътиқодий бирлашув ҳамда ягона мақсад асосида амалга ошади. Ҳеч бир бирлашиш ва уюшқоқлик ушбу омилсиз юзага келмайди. Агар бирор жамият ғоявий ва эътиқодий асосга эга бўлмаса, ундаги инсонларнинг ўзаро боғлиқлик риштаси суст ва қалтироқ бўлиб, моддий манфаатларнинг бир-бири билан тўқнашиш пайти, ихтилоф, низо ва тортишувларга айланади. Шунга биноан, миллатлар орасида бўлган энг кучли ва энг мустаҳкам робита, бу- диний боғлиқлик бўлиб, бунинг воситаси билан турли хил миллат-элатлар ва ирқлар энг яxши шаклда бир-бирлари ила алоқалар туза оладилар.

  Ислом ушбу восита орқали барча шахсларнинг боғлиқлигини ва бирдамлигини таъмин этиб, иxтилоф ва келишмовчиликларнинг занжирини узиб, бирдамлик ва якдиллик асосларини мустаҳкамлаш учун иймон аҳли бўлган барча мусулмонларни бир-бирларига нисбатан биродар деб, атаган. Биродарлик алоқаси инсонлар орасида энг мустаҳкам ва энг табиий алоқадир. Гарчанд ота ва фарзандлик алоқаси биродарлик алоқасидан ҳам кучлироқ бўлса-да, бироқ ота ва фарзанд ўртасида тўлиқ баробарлик мавжуд эмасдир, зеро, мартаба, ҳурмат-иззат ва шахсият жиҳатидан бу иккаласининг ўртасида баробарлик мавжуд эмасдир.

  Демак, биродарлик алоқаси икки инсон орасидаги энг кучли боғлиқлик бўлиб, ҳаётнинг бир уфқи ва даражасида намоён бўлади. Шу боис, Қуръони Карим ўзининг даъватида мусулмонлар ўртасида ўзаро бўлган муҳаббатнинг энг олий мартабасини ва энг самимий дўстликни барқарор этиб, мусулмонларни бир-бирларига нисбатан биродар, деб атаган ва шу орқали, ислом жамиятидаги инсонларни энг нозик дўстликка ва энг гўзал баробарликка чорлаган.

  Бу диний биродарлик фақат юзаки бир расмий тартиб-қоидалар эмас, балки ушбу алоқани тузишдан мақсад, ҳар бир мусулмон биродарликнинг энг юксак кўриниши бўлган ўз диний вазифасига амал қилмоғидир.

  Шак-шубҳасиз, ҳар бир инсоннинг эътиқоди ва дунёқараши унинг наздида ҳамма нарсадан кўра севимлироқ ва қадрлироқдир. Мусулмонларнинг руҳий ва эътиқодий бирлашувидан келиб чиқадиган бирдамлик ва уюшқоқлик, ҳатто туғма биродарликдан ҳам чуқурроқ ва юксакроқ бўлади. Бошқа таъбир билан айтганда; Исломдаги диний биродарлик ҳуқуқ баробарлигига, самимиятга ва ўзаро кўмаклашишга асосланган. Шу боис, мусулмонларнинг ақида бирлигига ва диний бирлашишига асосланган бу диний биродарлик, ҳатто туғма биродарликдан ҳам кучлироқ бўлади. Бир мақсадга эга бўлган икки инсон ўртасида эътиқодий ва ғоявий бирлик мавжуд бўлса, улар туғма ака-укадан ҳам бир-бирларига яқинроқ бўлгайлар. Чунки, энг юксак савияли боғлиқлик, юраклар ва қалбларнинг боғлиқлигидир.

<إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ>

  «Ҳақиқатан ҳам мўъминлар биродардирлар. Ўз биродарларингиз орасида сулҳ яратинг ва Аллоҳга [итоатсизлик қилишдан] сақланинг, шоядки, раҳм қилинсангиз.» (Ҳужурот сураси, 10-оят)

  Пайғамбаримиз сарвари олам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) бу ҳақда буюрадилар:

«قال إنَّما المؤمنون في تراحمهم و تعاطفهم بمنزلة الجسد الواحد إذا اشتکي منه عضو واحد تداعي له سائر الجسد بالحَمَي و السَّهر»

  «Ислом жамиятидаги иймонли инсонлар бир-бирларига меҳр ва маҳаббат кўрсатиш жиҳатидан бир баданга ўхшайдилар. Ҳар вақт баданнинг бирор аъзоси дардга мубтало бўлса, унинг бошқа азолари ҳам, ранжиган ва уйғоқ ҳолда ўзларининг ҳамдардлигини билдиришади. Шунингдек, ҳар вақт бирор бир мусулмон дард ва балога дучор бўлса, бутун мусулмонларга унга ёрдам беришлари ва унинг ғамига шерик бўлишлари лозим ва зарурдир.[2]»

2014-01-23

18:23:36


[1]. Наҳжул балоға, 53 -мактуб.

[2]. Сафинатул Биҳор, 1-жилд, 13-бет.

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.