Home / Шариат қонунлари / Никоҳ / Вақтинчалик никоҳ (2)

Вақтинчалик никоҳ (2)

  Муваққат шаклда никоҳга олинган аёл ҳам ҳақиқатан, эркак киши учун хотин ҳисобланиб, никоҳдаги ҳукмлар бу ўринда ҳам жорий этилади ва аёл киши «муваққат никоҳ»да турли хил ҳуқуқларга молик бўлади. Қуръон бу ҳақда айтади:

<فَمَا اسْتَمْتَعْتُمْ بِهِ مِنْهُنَّ فَآتُوهُنَّ أُجُورَهُنَّ فَرِيضَةً وَلا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِيمَا تَرَاضَيْتُمْ بِهِ مِنْ بَعْدِ الْفَرِيضَةِ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيمًا حَكِيمًا>

  «Аёллардан бирортасини муваққат шаклда никоҳингизга олсангиз, унинг маҳрини фарз тўлов сифатида берингиз. Фарз маҳрдан кейин, ўзаро розилик ила (маҳрни озайтиришда ёки оширишда) келишсангиз, сизларга гуноҳ эмасдир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва ҳикматли зотдир.» (Нисо сураси, 24-оят)

  Лўнда қилиб айтганда никоҳ қилаётганда унинг муддати тайин этилмай, унда маҳдудлик бўлмаса, бундай никоҳ доимий саналиб, узлуксиз ҳолда давом этади. Илло талоқ ва ажрашиш орқали ушбу никоҳ барҳам топиши мумкин. Аммо агар ўқилган никоҳнинг муддати чекланган ва муайян бўлса, бундай никоҳ эса вақтинчалик ва муваққат уйланиш саналади. Демак, эр-хотинлик нуқтаи назаридан бу икки никоҳ ва уйланишнинг ўртасида асосий фарқ мавжуд эмас, балки бу икки хил никоҳнинг ўртасидаги ягона фарқ «муддатнинг чекланганлиги» ва «муддатнинг чекланмаганлиги»дадир.

  Муваққат никоҳдан туғилган болалар билан доимий никоҳдан туғилган болалар орасида шаръий ва ҳуқуқий нуқтаи назардан ҳеч қандай фарқ мавжуд эмас ва муваққат никоҳдан туғилган болалар бошқа болалар қатори барча қонуний ва шаръий имтиёзлардан баҳраманд бўладилар.

  Фисқ-фасод ва бузғунлик кенг ёйилишининг муҳим сабабларидан бири айрим одамлар доимий никоҳга қурблари етмаслигидир. Зеро, одатда доимий уйланишнинг оғир масъулиятини ўз зиммасига қабул қилиб олиш, хусусан молиявий шароитнинг бўлмаслиги, турмушнинг чидаб бўлмас сарф-харажатлари ва етишмовчиликлар кўп одамларга оила қуришга имкон бермайди ва бу мушкул ҳамиша бўлган ва ҳозирги кунда ҳам бор.

  Иш кетидан бориш, савдо-сотиқ ишлари, таҳсил олиш ва ҳарбий маъмурият юзасидан узоқ вақтга сафарга чиқиш масаласи ҳаётда учрайдиган табиий ҳолдир. Сафар чоғида доимий уйланиш ёки мусофирлик ҳолатида оиласини ўзи билан олиб юриши оз имкониятлар сабабли, кўп вақтлар мушкул ва шояд мумкин бўлмаган бир ишдир.

  Юзага келадиган турли шароит ва мавқеларда бу жинсий майлни тўғри шаклда қондирилишини назарга олсак, xусусан узоқ муддат сафарга чиқадиган шахсларнинг кўпчилиги жинсий майли ўта кучли даражада бўлган ёшлар экани шубҳасиздир. Бу муаммони ҳал қилиш, яъни ёшларнинг жинсий эҳтиёжини бартараф этиш учун муваққат никоҳдан бошқа бирор амалий йўл-йўриқ борми? Бу муаммонинг ижобий ҳал йўли фақат муваққат ва вақтинча уйланишдан иборатдир, холос. Акс ҳолда ношаръий ва ноқонуний жинсий алоқалар авж олиши турган гап.

  Шу боис, ушбу фойдали ва юксак қонун xос тартиб-интизом асосида ва тўғри шаклда ижро қилинса, фисқ-фасод, ижтимоий бузғунлик ва ахлоқсизликларга қарши асар қилувчи бир услуб сифатида қўлланиши мумкин.

  Шунинг билан, фасод, бузғунлик ва ўзини сотиш марказларининг эшиклари ёпилади, одамлар орасида умумий ахлоқ ва юриш-туриш яхшилашади ва фасод-бузғунликка дучор бўлган кўпгина аёллар нажот топа оладилар.

  Бу ерда ушбу қонун «тўғри шаклда ижро этилиши»дан кўзда тутилган маъно, айрим енгилтак, ишратпараст ва нодон шаxслар бу қонунни суиистеъмол этиб, нотўғри ва ноўрин фойдаланишларининг олдини олишдир. Негаки, баъзи ғаразли ва калтабин мухолиф шаxсларнинг тарғиботлари натижасида ушбу «муваққат никоҳ» қонуни бошқача қилиб кўрсатилган ва унинг асл моҳиятига зид ўлароқ, таниттирилган. Ҳолбуки, «муваққат никоҳ» пок уйланишнинг бир туридир. Гуноҳ содир этишга эътибор бермайдиган шаxсларнинг суиистеъмол қилишларига йўл қўйилмаса, вазият бутунлай ўзгаради ва ушбу «муваққат никоҳ» қонуни фисқ-фасод ва фоҳишаликка қарши кураш олиб бормоқ учун энг тўғри меxонизм бўла олади.

  Шубҳасиз, қонун ва ҳуқуқни суиистеъмол қилиш бу ўринга хос бўлмай, балки дунёда ҳар қонун ва ҳуқуқ суиистеъмол қилиниб, ундан нотўғри ва ножўя фойдаланиш мумкин. Ушбу «муваққат никоҳ» қонуни суиистеъмол этилишининг олдини олиш учун, халқнинг фикри ва онгини юксалтирмоқ ва уларни ахлоқий ва тарбиявий жиҳатдан ривожлантирмоқ лозимдир. Ислом дини одамларни ахлоқий фазилатлар сари етаклашда бағоят саъй-ҳаракат қилган.

  Ҳар ҳолда дунёдаги ҳар бир қонун тўғри ва тўкис жорий этилиши учун, керакли иқтидор ва куч лозим бўлади, токи, ушбу қонундан бўйин товлаган шахсларнинг адабини берсин. Шак-шубҳасиз, ушбу «муваққат никоҳ» қонуни жамиятнинг фойдасига асосланиб, Аллоҳ таоло томонидан чиқарилган. Шунга биноан, ушбу қонун оёқ ости қилинганда ночор ҳолда қонун кучи ўртага қўшилмоғи керак бўлиб, бўйин товловчи қайсарларни тўғри ва мўътадил йўлга қайтариб, уларнинг хатти-ҳаракатларини тартиб-қоидага бардавом этмоғи лозимдир, токи, мазкур қонун соясида шахс ва жамиятнинг манфаати таъмин этилсин.

  Бешинчи имом Муҳаммад Боқир (алайҳис салом) ҳазрат Али (алайҳис салом) дан шундай нақл қиладилар:

«لولا ما سبقنی به ابنُ الخَطَّاب ما زَنَي إِلاَّ شَقِيٌّ»

  «Агар иккинчи xалифа муваққат уйланишни тақиқламаса эди, ўта тубан ва бузғунчи шахслардан бошқа ҳеч бирмусулмон инсон зино қилмасди.[1]»

  Зеро, шиа ва аҳли суннатнинг тафсир ва фиқҳ олимлари ўз китобларида иккинчи халифа Умар ибн Хаттобнинг сўзларини нақл қилганликларига биноан, «муваққат никоҳ» пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг даврларида кенг тарқалган бўлиб, амалда қўлланар эди. Аммо Умар номаълум сабабларга кўра, xалифалигининг сўнгги даврида бу машҳур жумласини айтиш ила «муваққат никоҳ»ни тақиқлади:

«مُتْعَتَانِ کَانَتَا عَلَي عَهْدِ رَسُولِ اللهِ (ص)وَ أَنَا أَنْهِي عَنْهُمَا وَ أُعَاقِبُ عَلَيْهِمَا: مُتْعَةُ الْحَجِّ وَ مُتْعَةُ النِّسَاءِ»

  «Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) замонларида жоиз бўлган ва амалда қўлланган икки мутъани мен ҳаром қилиб, у иккаласидан қайтараман ва (уларга амал қилганларни) жазолайман: Бири ҳаж мутъаси бўлса, бошқаси аёлмутъаси (муваққат никоҳ)дир.[2]»

  Ушбу ҳақиқат маълумки, Умар ўз шаxсий назарига кўра, «муваққат никоҳ»ни тақиқлаган, бироқ пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) саҳобаларининг кўплари ва тобиъинлар Умарнинг тақиқлашига эътибор қилмай, «муваққат никоҳ»ни шаръан ҳалол деб билганлар.[3]


[1]. Васоилуш-шиа, мутъа боби.

[2]. «Ал-Ғадир», 6-жилд, 211-бет.

[3]. Батафсил маълумот учун, аҳли суннатнинг тафсир, фиқҳ ва ҳадис китобларига мурожаат қилиш мумкин.

Share

Check Also

Вақтинчалик никоҳ (3)

  Ҳозирги даврда ҳар тарафдан фитна-фасод ва бузуқлик тарқатувчи омилларнинг ҳужуми ёшларнинг ахлоқига жуда ёмон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.