Home / Аҳли-Байт / Имом Ҳасан Аскарий (а.с) / Имом Хасан Аскарий (а) – ислом дини хомийси

Имом Хасан Аскарий (а) – ислом дини хомийси

  1201 йил олдин шу куни, ҳижрий-қамарийнинг 232- йили, рабус-соний ойининг еттинчисида Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) неваралари, имомат ва вилоят осмонининг 11-ёрқин юлдузи ҳазрат имом Ҳасан Аскарий (а) Мадина шаҳрида дунёга келдилар.

   Ул ҳазрат падари бузрукворлари имом Ҳодий (а) билан бирга Аббосий ҳукмдорлар босими билан мажбуран Ироқнинг Сомирро шаҳрига кўчдилар. Имом Ҳасан Аскарий падари бузрукворлари риҳлатларидан сўнг, мусулмонларни ҳидоят қилиш, яъни имомлик ва пешволик вазифасини зиммаларига олдилар. Имом Ҳасан Аскарий (а) ўз имоматлари давомида кўплаб мактуб ёзиш ва махсус вакиллари орқали исломнинг асл ва муҳим тафаккурига таҳдид солувчи ёт-ажнабий ва адашган оқимларга қарши курашдилар.
  Имом Хасан Аскарий (а) ўзларининг 6 йиллик имомлик ва пешволик даврларида зулмга қарши курашиш билан бир қаторда ислом дини ниқоби остида динни қоралаётган фирқалар билан курашиб, ўша ўта оғир шароит ва вазиятда ўзининг илмий, сиёсий ва ижтимоий тушунчалари ва ҳидоятларини ўз издошлари ва бошқа мутафаккирларга етказишга муваффақ бўлдилар..
  Ҳижрий-қамарийнинг 260 – йили рабул аввал ойининг саккизинчисида исломнинг азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) зурриётларидан бўлмиш ҳазрат имом Аскарий (алайҳис салом) шаҳид бўлдилар.
  Имом Хасан Аскарий (а) нинг таваллуд кунлари муносабати билан  муборакбод айтиб, ушбу мақоламизни  ул ҳазратнинг  нурли каломлари билан тугатамиз:
 “Бутун ёмонликлар  бир уйда жойлаштирилган  бўлса, ёлғон сўзлаш ўша уйнинг калидидир!2014-02-08, 11:09:34

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.