Home / Долзарб мавзулар / Иқтисодий-Ижтимоий / Исломда «ақиқанинг» ҳукми

Исломда «ақиқанинг» ҳукми

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Аллома Мажлисий «Ҳилятул Муттақин» китобида шундай айтадилар:

  Билгилки, фарзанд номига ақиқа қимоқлик, Ислом динида жуда муҳим бўлган суннатлардан бири ҳисобланади. Ҳатто баъзи дин уламолари, ақиқа қилишга қодир бўлган кишиларга бу амални уларга вожиб билганлар.

   Ақиқани, фарзанд дунёга келиб, етти кунлик бўлганда бажариш яхшидир, лекин бажараолмай кечиктирса, фарзанд балоғат ёшига етгунига қадар, отаси фарзанди учун бу суннатни бажармоғи лозим. Агар фарзанд балоғат ёшига етганида отаси фарзанди учун ақиқа қилмаган бўлса, балоғат ёшидан бошлаб то умрининг охиригача бу суннат (ақиқа қилиш) ўша фарзанднинг ўз зиммасида бўлгай, яъни агар ота фарзандининг балоғат ёшига қадар бажармаса, унда фарзанд ўзи учун ақиқа қилмоғи кераклиги айтилган.

  Бисёр мўътабар ҳадисларга кўра, бу суннатни бажариш, фарзанли бўлганларга вожиб саналган. Шунингдек, кўпгина ҳадисларда таъкидланишича, ота ҳар бир фарзандига ақиқа қилмоғи лозим ва агар қилмаса, боласи турли хил хавф-хатарлар остида қолади. Бу тўғрида олтинчи пешвоимиз имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом) шундай буюрганлар:

  «Ақиқа қилиш қуйидаги инсонларга вожиб бўлгай;

Инсон ўзига тўқ бўлмоғи лозим ва агар кимда ким фақир ва йўқсил бўлса, моддий шароити яхшилангач, бу суннатни бажарсин ва агар шароити беҳбуд топгандан сўнг ҳам, ақиқа қила олмаса, унинг зиммасида ҳеч бир нарса бўлмагай. Агар фарзанд учун ақиқа ўрнига қурбонлик қилинса, ўша қурбонлик ақиқа ўрнига кифоядир.»

   Яна бир ҳадисда ул зотдан сўралганда:

  Биз ақиқа қилиш учун қўй изладик, лекин топа олмадик, унинг маблағинини садақа қилсак, бўладими? бу борада нима дейсиз? ул зот шундай жавоб бердилар:

  «Қўй излаб топинг. Аллоҳ таоло инсонларни таомлантиришни ва қон чиқаришни яхши кўради.»

   Мўътабар ҳадисда Умар бин Язиддан ривоят қилинишича, у имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом)га деди:

  Билмадим отам мен учун ақиқа қилганларми ёки йўқ? Ул ҳазрат: «Ақиқа қилгин», дея менга буюрдилар. Шунда у, кексайиб қариб қолган бўлса ҳам, ўзи учун ақиқа суннатини бажарди.

  Бошқа мўътабар ҳадисда имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом) шундай марҳамат қиладилар:

   «Ҳар вақт Аллоҳ таоло сенга ўғил ёки қиз ато этса, еттинчи куни бир қуй ёки туяни ақиқа қилгин, болага исм қўйиб, еттинчи куни боланинг сочини олгин ва сочининг оғирлигида олтин ёки кумуш садақа қилгин.»

   Бошқа бир ҳадисда айтилишича, «Ақиқанинг гўштини ҳеч бўлмаганда ўнта мусулмонга бермоқ лозим ва агар кўпроқ мусулмонларга инъом қилинса, яхшироқ бўлади. Ақиқа қилган шахснинг ўзи ақиқа гўштидан ея олмайди.»

  Ислом уламоларининг ўртасида машҳур бўлганидек, ақиқа учун, туя ёки қўй ёхуд эчки бўлмоғи лозим. Бешинчи пешвоимиз имом Муҳаммад Боқир (алайҳис салом)дан нақл қилинишича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) имом Ҳасан ва имом Ҳусайн (алайҳимас салом) туғилган кунларида уларнинг қулоқларига азон ўқидилар ва еттинчи кунда ақиқа қилдилар ва қўйнинг оёғини дояга бердилар. Ақиқа учун сўйиладиган ҳайвон туя бўлса, беш ёшда ёки олти ёшда ёхуд каттароқ бўлмоғи даркор. Агар эчки бўлса, бир ёшар ёки икки ёшар ёхуд каттароқ бўлмоғи лозим. Агар қўй бўлса, камида олти ойлик ёки етти ойлик бўлиши шарт. Агар етти ойи тўлган бўлса, яхшироқдир.

  Ақиқа қилинадиган ҳайвоннинг тухимдонлари тортилмаган (ахта қилинмаган), шохи синмаган, қулоқлари кесилмаган, озғин ва кўзлари кўр бўлмаган, оёғи оқсамайдиган бўлмоғи лозим. Аммо мўътабар бир ҳадисда имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом)дан ривоят қилинишича, Ақиқа қурбонлик бўлмай, ақиқа учун ҳар қандай қуй бўлса ҳам, яхшидир. Чунки, мақсад гўштдир, гарчи семизроқ бўлса, яхшироқдир.

  Ислом уламолари ўртасида машҳур бўлганидек, ўғил болага эркак ҳайвон ва қиз болага эса урғочи ҳайвон ақиқа қилиниши суннат саналган. Гарчанд кўпгина мўътабар ҳадисларга кўра, ҳар иккисига ҳам эркак ҳайвон ақиқа қилинса, яхшироқдир. Боланинг отаси ва онаси ақиқа гўштидан емаслиги суннат деб, айтилган, балки ўша ақиқа гўштидан пиширилган таомдан ҳам емасликлари яхшироқдир, деб айтилган. Боланинг онаси ақиқа этини тановул қилиши ўта макруҳ бир амалдир. Боланинг отаси ва онасига тегишли бўлган ва улар билан бирга яшайдиганлар ҳам ақиқа эти ва таомидан тановул қилмасинлар.

  Ақиқа этини хом эмас, балки пишириб тарқатиш суннат дейилган. Агар-ки, ақиқани хом шаклда тарқатсалар ҳам, бўлади. Ақиқа қилинган ҳайвоннинг суякларини синдириш макруҳдир, деб айтилган. Агар ақиқа учун бирор ҳайвон топилмаса, ҳайвоннинг пулини ақиқа ўрнига чиқариш ярамайди. Балки ҳайвон топилгунча сабр қилмоғи лозим. Ақиқа этини тарқатиш ёки едириш учун тўпланган мусулмонлар қашшоқ ва йўқсил бўлишлари шарт эмас. Аммо солиҳ камбағалларни ақиқага чақириш яхшироқдир.

Ақиқа дуоси

  Айрим ҳадисларда ақиқага аталган қўйни сўяётганда қуйидаги дуони ўқиш айтилган:

بِسْمِ اللَّهِ وَ بِاللَّهِ اَللَّهُمَّ عَقيقَهٌ عَنْ فُلانٍ

فُلانٍ ўрнига ақиқа унинг учун қилинаётган кишининг «Исми» айтилади;

لَحْمُها بِلَحْمِهِ وَ دَمُها بِدَمِهِ وَ عَظْمُها بِعَظْمِهِ اَللَّهُمَّ اجْعَلْها وِقاءً ﻵِلِ مُحَمَّدٍ عَلَيْهِ وَ آلِهِ السَّلامُ

  Таржима: «Аллоҳ номи билан ва Аллоҳнинг ёрдами билан, эй Аллоҳим, бу Ақиқа фалончи тарафидандир … Ақиқанинг гўштини унинг гўшти ўрнига ва Ақиқанинг қонини унинг қони ўрнига ва Ақиқанинг суягини унинг суяги ўрнига қўйгин. Эй Аллоҳим, уни Муҳаммад Аҳли-Байт (ул зотга ва хонадонига салому салавотлар бўлсин) учун сақлагин».

  Бошқа бир ҳадисда ақиқага аталган қўйни сўяётганда ушбу дуони ҳам ўқимоқлик айтилган:

يا قَوْمِ اِنِّي بَري ٌءٌ مِمَّا تُشْرِكُونَ اِنِّي وَجَّهْتُ وَجْهِيَ لِلَّذِي فَطَرَ السَّمِواتِ وَالأَْرْضَ حَنيفاً مُسْلِماً وَ ما اَنَا مِنَ الْمُشْرِكينَ اِنَّ صَلاتِي وَ نُسُكِي وَ مَحْيايَ وَ مَماتِي لِلَّهِ ِ رَبِّ الْعالَمينَ لا شَريكَ لَهُ وَ بِذلِكَ اُمِرْتُ وَ اَنَا مِنَ الْمُسْلِمينَ اَللَّهُمَّ مِنْكَ وَ لَكَ بِسْمِ اللَّهِ وَ بِاللَّهِ وَاَللَّهُ اَكْبَرُ اَللَّهُمَّ صَلِّ عَلَي مُحَمَّدٍ وَ آلِ مُحَمَّدٍ وَ تَقَبَّلْ مِنْ فُلانِ بْنِ فُلانٍ

Фулон ибн Фулон ўрнига Ақиқа соҳибининг номи тилган олинади. Масалан: Абдуллоҳ ибн (ўғли) Ҳасан (отаси), ва агар қиз бола бўлса Фотима бинти (қизи) Муҳаммад деб айтилади.

  Таржима: «Эй қавмим, сизлар Аллоҳга ширк келтираётган нарсалардан мен безорман. Мен осмонлар-у ерни яратган зотга Ҳаққа интилувчи ва таслим ҳолда юзланаман ва мен мушриклардан эмасман. Албатта, менинг намозим, ибодатим, ҳаётим ва ўлимим оламлар Рабби бўлмиш Аллоҳ учундир, Унинг шериги йўқдир. Ва Мен шунга буюрилганман ва мен мусулмонларданман. Эй Аллоҳим, Сендан ва Сен учундир. Аллоҳ номи билан ва Аллоҳнинг ёрдами билан ва Аллоҳ буюкдир. Эй Аллоҳим, Муҳаммад ва Муҳаммад хонадонига дуруду салавот юбор ва Фалончининг ўғли ё қизи Фалончидан қабул айла».

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.