Home / Шариат қонунлари / Никоҳ / Муваққат никоҳнинг моҳияти тўғрисида қисқача маълумот

Муваққат никоҳнинг моҳияти тўғрисида қисқача маълумот

  Шиалар орасида амал қилинадиган масалалардан бири, муваққат никоҳ бўлиб, бу ҳақда Нисо сурасининг 24 – ояти каримаси очиқ – ойдин айтилган. Шуни эслатиб ўтмоқ лозимки, аҳли суннат

биродарларимиз орасида ҳам, Қуръон ва суннатда айтилмаган мисёр, деб номланган бир никоҳ мавжуд бўлиб, ушбу мисёр никоҳининг моҳияти, тахминан Исломдаги муваққат никоҳга ўхшашдир. Бу ўринда уни баён этишга мажол йўқдир.

  Азиз ўқувчилар бу борада диққат қилишингизни истамиз. Вақтинча никоҳ қилишнинг ҳеч бир гуноҳи йўқдир. Аммо Аллоҳ таолонинг ҳикматли китоби бўлмиш Қуръони Каримга назар солсак, Нур сурасининг 32 – ояти бу тўғрида шундай буюрганини ёрқин кўрамиз:

<وَ لْيَسْتَعْفِفِ الَّذِينَ لَا يَجِدُونَ نِكاَحًا حَتىَ‏ يُغْنِيَهُمُ اللَّهُ مِن فَضْلِهِ…>

  «Никоҳ имконини топа олмаганлар, то Аллоҳ уларни Ўз фазлу карами билан бой – беҳожат қилгунича, ўзларини пок тутсинлар…»

  Демак, агар сиз Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло буюрганидек, ўз нафсингизни тийиб, иффатингизни сақлаб, сабр ва таҳаммул йўлини тутгач, маваққат никоҳ қилмаганингиз тақдирда, зино амалига йўлиқадиган бўлсангиз, ушбу ҳолда вақтинча никоҳ қилишнинг ҳеч бир айби йўқдир.

  Бу ерда: «Муваққат никоҳ қилишнинг нима айби бор?», деган савол туғилиши мумкин.

  Жавоб: Айтиб ўтганимиздек, муваққат никоҳ Қуръони Карим таълимоти бўйича, буткул жоиз ва ҳалол бўлган бир амалдир, аммо фараз қилинг, бирор шахс сизнинг синглингиз билан вақтинча никоҳ қилса ва бу иш учун отангизнинг розилигини ҳам, ҳар қандай йўллар билан қўлга киритган бўлса (муваққат никоҳнинг мажбурий шарти), шунда сиз вақтинча никоҳ қилинмоқчи бўлган ушбу қизнинг акаси сифатида бу ишга рози бўласизми??

  Албатта, ҳеч бир аканинг орияти бундай ишга йўл қўймайди. Гарчанд Аллоҳ таоло муваққат никоҳ қилишга рухсат этган бўлса – да, бироқ Нур сурасининг 33 – оятида муваққат никоҳ учун олдиндан шарт тайинлаган. Шубҳасиз, Аллоҳнинг ҳамияти бундай амални рад этмаган, аммо ушбу амални бажармаслик учун бир неча босқичларни белгилаб қўйган.

  Демак, муваққат никоҳ тақияга ўхшашдир, деб айта оламиз. Яъни унга амал қилинган тақдирда ҳам, ҳеч бир моне ва мушкул бўлмас. Аммо амалга оширилмаса – да, ажр ва савобдан холи бўлмас.

  Бу ўринда зикр этилиши лозим бўлган ингичка масала шуки, ҳазрат Али (алайҳис салом) дан нақл қилинган ҳадисга кўра, агар мутъа (муваққат никоҳ) Умар томонидан тақиқланмаганида эди, бирор иззатли ва улуғвор шахс зино каби нопок ишга қўл урмасди. Бунинг маъноси, мутъа орқали зино амали мутлақо йўқолмайди, балки олчоқ ва разил шахсларгина зино амалига қўл урган бўлурдилар. Аммо иззатли шахслар эса, зино томон бормасдилар.

Share

Check Also

Вақтинчалик никоҳ (2)

  Муваққат шаклда никоҳга олинган аёл ҳам ҳақиқатан, эркак киши учун хотин ҳисобланиб, никоҳдаги ҳукмлар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.