Home / Аҳли-Байт / Расулуллоҳ (с.а.о) / Адолатни барпо этмоқ- Пайғамбаримизнинг асосий мақсадлари (3)

Адолатни барпо этмоқ- Пайғамбаримизнинг асосий мақсадлари (3)

  Азиз ўқувчилар ўтган мақоламизда Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Аҳли – Байтларининг адолат ҳақидаги нуқтаи назарлари ҳақида суҳбатлашган эдик.

Ўтган мақоламизда айтиб ўтган эдикки, ижтимоий адолат ислом таълимотининг энг муҳим мавзуларидан бири ҳисобланади.Қуръони Карим эса, адолатни пайғамбарларнинг муштарак мақсад ва армонлари деб, танитади. Инсон ҳаётининг энг муҳим бўлган муаммолари бу қашшоқлик ва очликнинг муаммоларидир, қашшоқлар ва ғарибларга ёрдам бериш, ижтимоий нобаробарликни бартараф этиш анбиёларнинг асосий дастурларидан ҳисобланади. Бинобарин, иқтисодий ва ижтимоий адолат ҳақида сўҳбатлашиш муҳим аҳамиятни касб этади.

  Адолат мафҳуми пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг Аҳли – Байтлари каломида ва ислом маданиятида ҳар бир киши салоҳияти, лойиқлиги ва воқеий эҳтиёжларига қараб ато этилган мантиқий ҳуқуқдир. Жомиятдаги адолат, бу- ҳар бир шахс ҳоким бўлган қонунлар асосида ўз ҳақ- ҳуқуқини англаб олиши ва ўз насибасини ҳаётда топа олишидир. Ана шунда, адолат ўз ҳақиқий ва воқеий маъносини ифодалай олади. Адолат шу далилга кўра, ислом маданияти ва таълимотида аҳамият касб этади ва инсонларнинг руҳий ва табиий эҳтиёжларини таъминлашда замин яратади. Шунинг учун, адолат асл ҳоким унвони ва асосий қадриятлар сифатида, барча аҳком ва қонунларнинг асосидир.

  Адолат ҳар бир нарсанинг ўз жойида қарор топишидан иборат бир маънодир. Исломий дунё қарашда, инсон яратилиши адолат билан устувор ва мустаҳкамдир.

  Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Аҳли- Байтлари ҳамиша бир мавзуни таъкидлардилар, агар мусулмон адолат усулига вафодор бўлса ва жамиятда унга риоя қилса, қашшоқлик ва йўқсиллик муаммоси ўртадан йўқ бўлиб, халқ осойишталик ва тинчлик билан яшайди.

  Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Аҳли- Байтлари инсон рафтори ва хатти-ҳаракатларида адолатнинг ҳоким бўлишини зарур бир масала деб, билганлар. Уларнинг тафаккурларида, комил инсон деб, ўша инсонни айтадиларки, уларнинг рафтори ва юриш-туришларида адолат ҳукмрон бўлиб, ҳар қандай зулмдан йироқ бўлишлари зарур. Адолат гарчи барча инсонларнинг шахсий ва ижтимоий рафторлари учун зарурий бир масала бўлса-да, аммо ислом дини адолатни жамиятдаги барча пешволар ва раҳбарлар учун зарур, деб билади ва адолатни уларнинг рафторларидаги муҳим ва жиддий бир кўрсатгич, деб уқтиради. Ҳазрат Али (алайҳиc салом) Худога энг яқин бўлган шахслар, бу имом ва одил раҳбарлар ҳисобланишади, – деб айтадилар. Шунинг учун, исломда иқтисодий ва ижтимоий адолатнинг барпо ва барқарор этилиши учун муҳим бўлган мансаб ва вазифалар адолатли ва халқ олдида ўз хулқ-атвори билан адолатли машҳур бўлган инсонларга юклатилиши керак. Имом Ризо (алайҳиc салом) жамиятдаги зулм ва душманликнинг олдини олиш учун солиҳ раҳбар ва ҳокимнинг бор бўлишини муҳим, деб биладилар.

  Ҳазрат имом Ризо (алайҳиc салом) солиҳ имом ва раҳбарларни жамиятни бирлаштирувчи манба, деб ҳисоблаб бир ҳадисда қуйидагича буюрганлар: «Раҳбар одил бўлиши керак, туғрисўз бўлиши керак ва ваъдаларига амал қилиши керак. Халққа ҳукмдорлик қилувчи киши зулм қилмаслиги керак ва халққа ёлғон сўзламаслиги ва ваъдасини бўзмаслиги лозим. Бундай шахс мурувватли ва жавонмард бўлиб, унинг адолати зоҳирдир.» Имом Ризо (алайҳиc салом) ўзларининг бошқа сўзларида адолат қилиш таъсири хусусида шундай буюрганлар: «Адолат ва эзгу амалларни бажариш неъматларнинг устувор бўлиши ва тугамаслигининг омилидир.»

  Айтиб ўтганимиздек, ижтимоий адолат барқарорланишининг энг муҳим ҳолатларидан бири иқтисодий соҳадаги адолатдир. Қуръон ва Пайғамбар Аҳли- Байтларининг ўгитларида жамиятда адолат хусусида сўз юритилганда, ҳаммадан кўпроқ бойликларнинг тақсимланишига эътибор қаратилади. Имом Али (алайҳиc салом) ҳукмронлик қила бошлаганда, байтулмол тақсимланишида тенгликнинг ўрнатилишини ўз ҳукуматининг асосий шарти деб, эълон қилган эдилар.

  Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва ул зотнинг Аҳли- Байтларининг яшаш тарзида бу бузрукворларнинг жамиятда адолатнинг зарурати ва аҳамияти хусусидаги мавқеларини ёритувчи кўплаб ҳолларга юзма-юз бўламиз.

  Кунлардан бирида имом Содиқ (алайҳиc салом) Мусодиф исмли хизматкорларини чақириб, унга Мисрга бориш ва тижорат қилиш учун минг динор бердилар. Бу хизматкор тижорат карвони билан у ерга борди. Миср яқинида, карвон аҳли кўпчилик халқ фойдаланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ноёб ва нодир эканлигидан хабардор бўлишди. Шу сабабли, кўпроқ фойдага эга бўлиш учун, уни сотмасликка қарор қилдилар. Мусодиф тижоратини тўгатгандан сўнг, Мадинага қайтди ва ҳар бирида минг динор бўлган икки халтани Имом ҳазратларининг ёнига келтирди. Халталарнинг бирида асосий сармоя ва иккинчисида унинг фойдаси эди. Шунда имом Содиқ (алайҳиc салом) шундай буюрдилар: «Бу фойда ортиқчадир ва уни қандай қўлга киритдинг?» Мусодиф бўлиб ўтган можарони имомга айтиб берди. Имом Содиқ (алайҳиc салом) буни эшитгач буюрдилар: «Субҳоналлоҳ Сизлар, юз фоиз фойда кўриш мақсадида, мусулмонларнинг бир гуруҳига қарши тилбириктириб, ўз молларингизни сотмадингларми?» Бундан сўнг, имом Содиқ (алайҳиc салом) икки халтадан бирини кўтариб, буюрдилар: «Бу менинг сармоямдир ва бошқасига эҳтиёжим йўқ.» Мусодифнинг амалини адолат ва инсофдан йироқ деб, ҳисоблаган имом Содиқ (алайҳиc салом) буюрдилар: «Қилич билан курашиш ҳалол ризқу рўзини топишдан кўра осонроқдир.»

  Албатта имом Содиқ (алайҳиc салом) ҳазратларининг эътирозлари фақат кўпроқ фойда кўриш устидан эмас эди, балки имом Содиқ (алайҳиc салом) ҳазратлари қора бозорни ижод этишга нисбатан эътироз билдирган эдилар. Чунки, ушбу иш харидорнинг танлаш қудратига зарар ва керакли молни қиммат нархда сотиб олишига мажбур этади. Хусусан, агар ушбу мол халқнинг кенг истеъмолида бўлган зарур моллар ҳисобланса, ҳақиқатан ҳам, бу масала адолат ва инсофдан йироқдир.

  Имом Содиқ (алайҳиc салом) ҳазратлари ҳаётларида юз берган бошқа ривоятларида шундай ҳикоят қилинади:

  Кунлардан бир куни шаҳарда буғдой камёб бўлиб қолди ва халқ уни топишлари учун кўп заҳмат ва машаққатлар чекардилар. Имом Содиқ (алайҳиc салом) ҳазратларининг хизматкори ул ҳазрат олдига келди ва хурсандчилик билан анборимизда етарли даражада буғдойимиз бор ва уни ҳозирлашда ҳеч қандай заҳмат чекмаймиз, – деб ул ҳазратга айтди.

  Имом Содий (алайҳиc салом) ҳазратлари хитматкор сўзларидан жуда хафа бўлиб, ўз хизматкорларига шундай буюрдилар: «Барча буғдойни анбордан чиқариб, бозорга олиб бориб сотгин ва кейин эса, бошқа халқларга ўхшаб керакли миқдорда буғдойни харид қилгин.»

2014-03-03.   01:06:53

Share

Check Also

Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.о) Сиёсий Раҳбар Сифатида (1-қисм)

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан КИРИШ «Тарих қаҳрамонлар яратадими, ёки қаҳрамонлар тарихни …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.