Home / Аҳли-Байт / Имом Боқир (а.с) / Ҳазрат имом Муҳаммад Боқир (а) нинг ҳаёт ва фаолиятлари

Ҳазрат имом Муҳаммад Боқир (а) нинг ҳаёт ва фаолиятлари

  Бешинчи имомнинг муборак номлари Муҳаммад эди. Ул ҳазратнинг лақаблари Боқир ёки билим дарёсини сўзиб ўтганликлари ва илмлар асрорини ошкор этишлари сабабли Боқирул-улум, деб ном чиқарганлар.

Зокир, Собир ва Ҳодий номли лақаблар ҳам ул ҳазратга нисбатан қўллангани зикр этилган ва ушбу сўзларнинг ҳар бири ул ҳазратнинг етукли сифат ва хислатларини англатади. Бинобарин, ул ҳазратнинг насл-насаблари она томондан ҳазрат имом Ҳасан Мужтабо (алайҳис салом) ва ота томондан эса имом Ҳусейн (алайҳис салом) га бориб тақалади. Оталари Саййидус-Сожидин, Зайнул-Обидин имом Али ибн Ҳусайн (алайҳис салом) эдилар.

  Ҳазрат имом Боқир (алайҳис салом) нинг таваллудлари санаси жума куни ҳижрий қамарийнинг 57- йили, ражаб ойининг учинчисидир. Имом Муҳаммад Боқир (алайҳис салом) нинг имомат ва пешволик даврлари ҳижрий қамарийнинг 95- йили, имом Зайнул Обидин (алайҳис салом) вафотларидан сўнг бошланади ва ҳижрий қамарийнинг 114 йилигача, яъни 19 йилу бир неча ой давом этади.

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.