Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Нега Амирул-мўъминин Али (а) уч ўғилларининг исмини Абу Бакр, Умар ва Усмон деб қўйганлар? (2)

Нега Амирул-мўъминин Али (а) уч ўғилларининг исмини Абу Бакр, Умар ва Усмон деб қўйганлар? (2)

Атрофли ва батафсил жавоблар:

  1. Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг исмларидан ўзга ҳеч бир исм бирор шахсга хос бўлиб чекланиб қолмаган, балки гоҳида бир исм кўпгина шахсларга қўйилган бўлиб, улар ушбу исм билан танилганлар

ва бу борада турли қавм ва эллар орасида ҳеч бир маҳдудлик мавжуд бўлмаган. Шунга биноан, Абу Бакр, Умар ва Усмон каби исмлар одат ва расм тусига кирган исмлардан бўлиб, Пайғамбаримиз даврларидаги кўп инсонлар ва ул ҳазратнинг саҳобалари ҳамда шилар имомларининг ёронлари ва дўстлари мазкур исмлар билан танилган эдилар. Мисол тариқасида;

  Абу Бакр Ҳазрамий, Абу Бакр бин Абу Саммок, Абу Бакр Айёш ва Абу Бакр бин Муҳаммадлар имом Боқир ва имом Содиқ (алайҳимас салом) ларнинг асҳоблари ва ёронларидан эдилар. Умар ибн Абдуллоҳ Сақафий, Умар ибн Қайс ва Умар ибн Муаммар каби шахслар имом Боқир (алайҳис салом) нинг ёронлари ва асҳобларидан бўлишган. Ва Умар ибн Абон, Умар ибн Абон Калбий, Умар ибн Абу Ҳафс, Умар ибн Абу Шўъба, Умар ибн Азина, Умар ибн Буро, Умар ибн Ҳафс, Умар ибн Ҳанзала, Умар ибн Салама ва… сингари шахслар имом Содиқ (алайҳис салом) нинг асҳоблари ва ёронларидан бўлганлар. Усмон Аъмо Басарий, Усмон Жибилла ва Усмон бин Зиёд каби инсонлар имом Боқир (алайҳис салом) нинг ёронлари ва асҳобларидан бўлганлар ва Усмон Исбаҳоний, Усмон бин Язид ва Усмон Наво кабилар имом Содиқ (алайҳис салом) нинг асҳоблари ва ёронларидан бўлганлар.

  2. Шак – шубҳасиз, шиалар Язид бин Муовиянинг ўзидан ва унинг қабиҳ ишларидан ўта шиддатли ғазаб ва нафратда бўлиб келган бўлсалар-да, бироқ айни пайтда шиалар ва маъсум имомларимизнинг асҳоблари орасида Язид исмли шахслар бўлган. Мисол тариқасида;

  Язид бин Ҳотам имом Зайнул Обидин (алайҳис салом) нинг асҳобларидан, Язид Соиғ ва Язид Канносий имом Боқир (алайҳис салом) нинг асҳобларидан, Язид Аш – Шаър, Язид бин Халифа, Язид бин Халил, Язид бин Умар бин Талҳа, Язид бин Фарқад ва Ҳакамнинг хизматкори бўлмиш Язид каби инсонлар имом Содиқ (алайҳис салом) нинг асҳоблари ва ёронларидан бўлганлар. Ҳатто имом Содиқ (алайҳис салом) асҳобларидан бирининг исми Шимр ибн Язид бўлган.[1]

  Юқоридаги исмлар Язид ибн Муовия, маъсум имомлар ва уларнинг шиалари наздида севимли ва муҳаббатга лойиқ шахс эканига далил бўла оладими?

  3. Асосан фарзандларга исм қўйиш ота ва онанинг бирор шахс ёки шахсларга муҳаббати бўлгани сабабли амалга оширилмаган, акс ҳолда ҳамма мусулмонлар ўз фарзандларининг исмини Пайғамбаримизнинг муборак исмларига қўйишлари керак эди. Агар фарзандга исм танлаш бирор шахс ёки шахсларга муҳаббат изҳор этиш юзасидан бўлганида эди, нега иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб бутун Ислом ўлкаларига қарор чиқариб, ҳеч ким фарзандининг исмини Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг номларига қўйишга ҳаққи йўқ, деб айтади?

  Ибн Баттол ва Ибн Ҳажар ўзларининг Саҳиҳи Бухорийга ёзган шарҳларида шундай айтадилар:

کَتَبَ عُمَرُ إِلَى أَهْلِ الْکُوفَةِ أَلَّا تُسَمُّوا أَحَدًا بِاسْمِ نَبِىٍّ.

  «Умар Кўфа аҳолисига: «Ҳеч кимга Пайғамбарнинг исмини қўйманглар», деб мактуб йўллади.»[2]

  Айний Умдатул – Қорий номли китобида ёзади:

وَکَانَ عُمَرُ رَضِيَ الله تَعَالَى عَنْهُ کَتَبَ إِلَى أَهْلِ الْکُوفَةِ أَلَّا تُسَمُّوا أَحَدًا بِاسْمِ نَبِىٍّ وَأَمَرَ جَمَاعَةً بِالْمَدِينَةِ بِتَغْيِيرِ أَسْمَاءِ أَبْنَائِهِمِ الْمُسَمِّينَ بِمُحَمَّدٍ حَتَّى ذُکِرَ لَهُ جَمَاعَةٌ مِنَ الصَّحَابَةِ أَنَّهُ أَذِنَ لَهُمْ فِي ذَلِکَ فَتَرَکَهُمْ.

  «Умар (разияллоҳу анҳу) Кўфа аҳолисига: «Ҳеч кимга Пайғамбарнинг исмини қўйманглар», деб мактуб йўллади ва Мадинадаги бир жамоатга Муҳаммад деб, номлаган ўғилларининг исмини ўзгартиришни буюрди. Ҳатто айтилишича, Умар саҳобалардан бир гуруҳга бу борада изн бериб, уларни ўз ҳолига қўйган[3]

  4. Саҳобалардан бирининг номи «Умар ибн Абу Саламаи Қураший» бўлиб, у Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг Умми Салама исмли завжаларининг ўғли эди ва ул зотга ўгай ўғил ҳисобланарди. Қаердан маълум, ҳазрат Али (алайҳис салом) ўз фарзандларининг исмини Умар деб, қўйишлари Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг ўгай ўғилларига нисбатан бўлган муҳаббатлари туфайли содир этилгандир?

  5. Буюк аллома Шайх Муфид ҳазратларининг нақл қилишларига биноан, имом Ҳасан Мужтабо (алайҳис салом) фарзандларидан бирининг исми Амр бўлган. Ўз фарзандларига бу исмни танлашларидан мақсад, Амр бин Абдувад ёки Амр ибн Ҳишом (Абу Жаҳл)нинг исмини қўйиш бўлган, деб айтиш мумкинми?[4]

  6. Саҳиҳ Муслимда, Умар ибн Хаттобнинг ўзидан нақл қилинган ривоятда мўъминлар амири Али (алайҳис салом) нинг Абу Бакр ва Умарга нисбатан қандай фикрда эканликлари ёрқин тарзда айтилган. Ушбу ривоятда мўъминлар амири Али (алайҳис салом), Абу Бакр ва Умарни ёлғончи, гуноҳкор, фирибгар (товламачи) ва хоин деб, билишлари яққол баён этилган. Умар ушбу ривоятда ҳазрат Али (алайҳис салом) ва Пайғамбаримизнинг амакилари Аббос (разияллоҳу анҳу) га қарата шундай дейди:

فَلَمَّا تُوُفِّىَ رَسُولُ اللَّهِ – صلى الله عليه وسلم – قَالَ أَبُو بَکْرٍ أَنَا وَلِىُّ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- فَجِئْتُمَا تَطْلُبُ مِيرَاثَکَ مِنَ ابْنِ أَخِيکَ وَيطْلُبُ هَذَا مِيرَاثَ امْرَأَتِهِ مِنْ أَبِيهَا فَقَالَ أَبُوبَکْرٍ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- «مَا نُورَثُ مَاتَرَکْنَا صَدَقَةٌ». فَرَأَيتُمَاهُ کَاذِبًا آثِمًا غَادِرًا خَائِنًا وَاللَّهُ يعْلَمُ إِنَّهُ لَصَادِقٌ بَارٌّ رَاشِدٌ تَابِعٌ لِلْحَقِّ ثُمَّ تُوُفِّىَ أَبُو بَکْرٍ وَأَنَا وَلِىُّ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- وَوَلِىُّ أَبِى بَکْرٍ فَرَأَيتُمَانِى کَاذِبًا آثِمًا غَادِرًا خَائِنًا.

  «Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) вафот этгач, Абу Бакр деди: «Мен Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг вориси ва ўринбосариман. Сиз иккалангиз (яъни Аббос ва Али) келдингиз, ҳолбуки, сен эй Аббос оғайнинг ўғлининг меросидан ўз улушингни талаб қилдинг ва бу (Али) эса завжаси Фотима Пайғамбар қизининг меросини талаб қилди. Шунда Абу Бакр деди: Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам): «Биз мерос қолдирмаймиз, биз қолдирган нарса садақадир», деб марҳамат қилганлар. Ва сиз иккалангиз эса уни ёлғончи, гуноҳкор, фирибгар ва хоин деб, билардингиз. Ваҳоланки, Аллоҳ биладики, Абу Бакр тўғри сўз, яхшилик қилувчи, диндор ва ҳаққа тобе эди.Сўнгра Абу Бакр вафот этгач, Мен Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг вориси ва Абу Бакрнинг вориси ва ўринбосари бўлдим ва сизлар эса мени ҳам ёлғончи, гуноҳкор, фирибгар ва хиёнаткор деб, билдиларингиз.»[5]

  Саҳиҳи Бухорийда келган ривоятга кўра, мўъминлар амири Али (алайҳис салом) Абу Бакрни «мустабид ва золим» деб, билганлар:

وَلَکِنَّکَ اسْتَبْدَدْتَ عَلَينَا بِالْأَمْرِ وَکُنَّا نَرَى لِقَرَابَتِنَا من رسول اللَّهِ صلى الله عليه وسلم نَصِيبًا حتى فَاضَتْ عَيْنَا أبي بَكْرٍ.

  «Лекин сен хилофат масаласида бизга нисбатан зулм ва истибдод йўлини тутдинг ва биз Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) га яқин ва қариндош бўлганимиз учун, халифаликда ҳаққимиз ва насибамиз бор деб, ишонамиз (ул ҳазрат ушбу сўзларни айтавердилар) токи,  Абу Бакрнинг кўзлари ёшга тўлди.»[6]

  Юқоридаги ривоятнинг аввалида ҳазрат Али (алайҳис салом) Умарни кўришни ёқтирмасликлари айтилган:

فَأَرْسَلَ إلى أبي بَكْرٍ أَنْ ائْتِنَا ولا يَأْتِنَا أَحَدٌ مَعَكَ كَرَاهِيَةً لِمَحْضَرِ عُمَرَ فقال عُمَرُ لَا والله لَا تَدْخُلُ عليهم وَحْدَكَ فقال أبو بَكْرٍ

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.