Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Нега Амирул-мўъминин Али (а) уч ўғилларининг исмини Абу Бакр, Умар ва Усмон деб қўйганлар? (1)

Нега Амирул-мўъминин Али (а) уч ўғилларининг исмини Абу Бакр, Умар ва Усмон деб қўйганлар? (1)

  Шубҳанинг баёни: Шиаларнинг иддаосича, биринчи ва иккинчи халифа (ҳазрат Абу Бакр ва Умар (разияллоҳу анҳумо)) ҳазрат Фотима (разияллоҳу анҳо) нинг уйларига бостириб кириб, уни ёқиб юборишган.

Ҳолбуки, ҳаммамизга маълумки, Али (разияллоҳу анҳу) ўзларининг бир неча фарзандларининг исмини ўша халифалар, яъни шиаларнинг эътиқодича, ҳазрат Фотиманинг қотили бўлган шахсларнинг исмига қўйганлар. Бунинг ўзи халифалар бундай туҳматлардан йироқ эканликларини яққол кўрсатади. Ахир ким ўз фарзандларининг исмини завжасининг қотили исмига қўяди? Айримлар эса бу миқдордан ҳам ошиб ўтиб, ушбу масалани ҳазрат Али (алайҳис салом) олдинги уч халифани яхши кўриб, уларга муҳаббатлари бўлганига далил сифатида келтирганлар.

  Шубҳанинг жавобини икки томонлама кўриб чиқишимиз лозим бўлади; бири қисқа ва лўнда шаклда, иккинчиси эса, атрофли ва батафсил тарзда.

Қисқа ва лўнда жавоб:

Абу Бакрнинг исмига қўйиш борасида уч масалани ўрганишимиз керак бўлади:

  Биринчидан; агар мўъминлар амири Али (алайҳис салом) ўз фарзандларининг номини Абу Бакр деб қўймоқчи бўлсалар эди, унинг кунясини[1] эмас, балки асл номини (Абул Каъба, Атиқ, Абдуллоҳ ва… бу борада турли хил назар мавжуд) танлаб қўярдилар.

  Иккинчидан; Абу Бакр номи, ҳазрат Али (алайҳис салом) фарзандларининг куняси бўлган ва инсонларга куня танлаш эса, ота ва ўғиллик билан чекланиб қолмаган, балки инсоннинг ўзи ҳаётида рўй берган воқеларни инобатга олиб, ўзи учун куня танлар эди.

  Учинчидан; бир ривоятга кўра, мўъминлар амири Али (алайҳис салом) ўз фарзандларининг номини Абдуллоҳ деб қўйганлар ва бу фарзандлари Карбало воқеасида 25 ёшда шаҳид бўлган.

Абул Фараж Исфаҳоний бу ҳақда ёзади:

 قتل عبد الله بن علي بن أبي طالب، وهو ابن خمس وعشرين سنة ولا عقب له.

  «Абдуллоҳ ибн Али ибн Аби Толиб 25 ёшида бўлганида Карбалода шаҳид бўлади ва ундан насл қолмайди.»[2]

  Бинобарин, Абдуллоҳнинг таваллуд топган йили мўъминлар амири Али (алайҳис салом) нинг халифалик даврларининг аввалига тўғри келади ва ҳазрат Али (алайҳис салом) ўша даврда олдинги халифаларни ва уларнинг содир этган ишларини қоралаб, ўзларининг ўта шиддатли танқидларини баён қилар эдилар.

Умарнинг исмига қўйиш борасида бир неча масалаларни кўриб чиқиш лозим:

  Биринчидан; Умарнинг одатларидан бири, инсонларнинг исмини ўзгартириш эди. Тарихчи олимларнинг айтишига қараганда, Умарнинг ўзи бу исмни имом Али (алайҳис салом) нингфарзандларига қўйган ва у ҳам ушбу исм билан танилади.

  Балозирий ўзининг Ансобул Ашроф номли китобида бу ҳақда ёзади:

وکان عمر بن الخطاب سمّى عمر بن علي بإسمه.

  «Умар ибн Хаттоб ҳазрат Алининг ўғилларини ўзининг исмига Умар деб, ном қўйди.»[3]

 Заҳабий Сияру аъломун-нубало номли китобида бу ҳақда ёзади:

ومولده في أيام عمر. فعمر سماه باسمه.

  «У (ҳазрат Алининг ўғли) Умарнинг халифалик даврида дунёга келади ва Умар ўз исмини унга қўяди.»[4]

  Умар ибн Хаттоб бошқа шахсларнинг ҳам исмини ўзгартирганлиги тарихда айтилган. Биз бу ерда фақат уч ўринга ишора қилиб ўтамиз:

  1. Иброҳим ибн Ҳориснинг исмини Абдур-Раҳмонга ўзгартирди.

عبد الرحمن بن الحارث…. کان أبوه سماه إبراهيم فغير عمر اسمه.

  «Абдур-Раҳмон ибн Ҳориснинг отаси унинг исмини Иброҳим деб қўйган эди, аммо Умар уни ўзгартириб, унга Абдур-Раҳмон деб, ном қўйди.»[5]

2. Ал- Аждаъ бин Моликнинг исмини Абдур-Раҳмонга ўзгартирди.

الأجدع بن مالک بن أمية الهمداني الوادعي… فسماه عمر عبد الرحمن.

  «Умар ибн Хаттоб Ал- Аждаъ бин Моликнинг исмини ўзгартириб, унга Абдур-Раҳмон, деб ном берди.»[6]

  3. Саълаба ибн Саъднинг исмини Муаллога ўзгартирди.

وکان إسم المعلى ثعلبة، فسماه عمر بن الخطاب المعلى.

  «Муаллонинг исми Саълаба эди, Умар ибн Хаттоб уни ўзгартириб, Муалло деб исм қўйди.»[7]

  Иккинчидан; Ибн Ҳажар ўзининг «Ал- Исобаҳ» номли китобининг «Умар исмли шахслар» бобида исми Умар бўлган йигирма бир нафар саҳобани бирма – бир келтиради. Уларнинг исмини бу ерда зикр этишни ўринли, деб биламиз.

  1. 1. Умар ибн Ҳакам Ас – Салмий;
  2. 2. Умар ибн Ҳакам Ал – Баҳзий;
  3. 3. Умар ибн Саъд Абу Кабшаҳ Ал – Анморий;
  4. 4. Умар ибн Саъид ибн Молик;
  5. 5. Умар ибн Суфён ибн Абдул Асад;
  6. 6. Умар бин Абу Салама бин Абдул Асад;
  7. 7. Умар бин Акрама бин Абу Жаҳл;
  8. 8. Умар ибн Амр Ал – Лайсий;
  9. 9. Умар бин Умайр бин Удай;
  10. 10. Умар ибн Умайр ғайримансуб;
  11. 11. Умар ибн Авф Ан – Нахаъий;
  12. 12. Умар ибн Лоҳиқ;
  13. 13. Умар ибн Молик;
  14. 14. Умар ибн Муовия Ал – Ғозирий;
  15. 15. Умар ибн Ваҳаб Ас – Сақафий;
  16. 16. Умар ибн Язид Ал – Каъбий;
  17. 17. Умар Асламий;
  18. 18. Умар Ал – Жумуъий;
  19. 19. Умар Ал – Хасъамий;
  20. 20. Умар Ал – Ямоний;
  21. 21. Умар ибн Хаттоб.[8]

  Юқоридаги исмларнинг ҳаммаси иккинчи халифа Умар ибн Хаттобга бўлган муҳаббат сабабли қўйилган, деб айта оламизми?!

Усмоннинг исмига қўйишга доир бир неча масалалар:

  Биринчидан; Усмон ибн Аффоннинг исмига қўйиш унинг билан исмдош бўлмоқ сабабли ёки унга нисбатан бўлган муҳаббат туфайли бўлмаган, балки мўъминлар амири Али (алайҳис салом) айтганларидек, Усмон ибн Мазъун (разияллоҳу анҳу) га бўлган муҳаббатлари сабабли, ўз фарзандларига Усмон номини танлаганлар. Бу борада Абул Фаража Исфаҳоний ҳазрат Али (алайҳис салом) дан шундай нақл қилади:

إنّما سمّيته بإسم أخي عثمان بن مظعون.

  «Фарзандимнинг исмини биродарим Усмон ибн Мазъуннинг номига қўйдим.»[9]

  Иккинчидан; Аҳли суннатнинг машҳур олими Ибн Ҳажар Асқалоний исми Усмон бўлган йигирма олти нафар саҳобани тилга олади. Бу исмларнинг ҳаммаси, хоҳ учинчи халифа Усмон ибн Аффондан олдин бўлсин ёки ундан кейин келган бўлсин, унга бўлган муҳаббат сабабли қўйилган, деб айтиш мумкинми?! Биз ҳам бу ўринда уларнинг исмини бирма – бир зикр этишни ўринли деб, биламиз.

  1. 1. Усмон ибн Абу Жаҳм Асламий;
  2. 2. Усмон ибн Ҳаким ибн Абул Авқас;
  3. 3. Усмон ибн Ҳамид ибн Зуҳайр ибн Ҳорис;
  4. 4. Усмон ибн Ҳунайф;
  5. 5. Усмон ибн Рабиъа ибн Аҳбон;
  6. 6. Усмон ибн Рабиъа Ас – Сақафий;
  7. 7. Усмон бин Саъид бин Аҳмар;
  8. 8. Усмон бин Шамос бин Шарид;
  9. 9. Усмон бин Талҳа бин Абу Талҳа;
  10. 10. Усмон ибн Абул Ос;
  11. 11. Усмон ибн Омир ибн Амр;
  12. 12. Усмон ибн Омир ибн Муътаб;
  13. 13. Усмон ибн Абду Ғанам;
  14. 14. Усмон ибн Убайдуллоҳ ибн Усмон;
  15.  15. Усмон бин Усмон бин Аш – Шарид;
  16. 16. Усмон бин Усмон Ас – Сақафий;
  17. 17. Усмон бин Амр бин Руфоъа;
  18. 18. Усмон бин Амр Ал – Ансорий;
  19. 19. Усмон бин Амр бин Ал – Жумуҳ;
  20. 20. Усмон бин Қайс бин Абул Ос;
  21. 21. Усмон бин Мазъун;
  22. 22. Усмон ибн Маъоз ибн Маъоз;
  23. 23. Усмон ибн Навфал Заъм;
  24. 24. Усмон ибн Ваҳаб Ал – Махзумий;
  25. 25. Усмон Ал – Жаҳаний;
  26. 26. Усмон ибн Аффон.[10]                                         2014-03-21. 10:53:44


Манбалар: [1]. Арабларда исмдан ташқари куня ҳам бўлган. Куня эркаклар учун Абу билан, аёллар учун эса, Умму билан бошланган. Масалан; ҳазрат Али (алайҳис салом) нинг кунялари Абул Ҳасан бўлган. Шунинг учун, Абу Бакр унинг исм эмас, балки куняси эди.
[2]. Исфаҳоний, Абул Фараж Али ибн Ҳусайн (вафот этган санаси: 356 – ҳижрий қамарий йили) Мақотилут Толибийн, 1- жилд, 22- бет.
[3]. Балозирий, Аҳмад ибн Яҳё ибн Жобир (вафот этган санаси: 279 – ҳижрий қамарий йили) Ансобул Ашроф, 1- жилд, 297- бет.
[4]. Заҳабий, Шамсиддин Муҳаммад ибн Аҳмад бин Усмон, (вафот этган санаси: 748 – ҳижрий қамарий йили) Сияру аъломун-нубало, 4- жилд, 134- бет, тадқиқотчи: Шуайб Ал-Арновуут, Муҳаммад Наим Ал-Арқасусий, ношир: Муассасатур- Рисола, Байрут, 9- нашри, чоп этилган йили; 1413- ҳижрий қамарий йили.
[5]. Асқалоний Аш-Шофеий, Аҳмад бин Али бин Ҳажар Абул- Фазл (вафот этган санаси: 852 – ҳижрий қамарий йили) Ал-исобаҳ фий тамйизис – саҳобаҳ, 5- жилд, 29- бет, тадқиқотчи: Али Муҳаммад Ал- Бажовий, ношир: Дорул жайл, Байрут, 1 – нашри, чоп этилган йили; 1412- ҳижрий қамарий йили ва 1992 – милодий йили.
[6]. Юқоридаги манба, 1- жилд, 186- бет, 425- рақам.
[7]. Ас-Саҳоро Ал-Утбо, Абу Мунзир Салама бин Муслим бин Иброҳим (вафот этган санаси: 511 – ҳижрий қамарий йили) Ал-Ансоб китоби, 1 – жилд, 250- бет.
[8]. Асқалоний Аҳмад бин Али бин Ҳажар Абул- Фазл, Аш-Шофеий Ал-исобаҳ фий тамйизис – саҳобаҳ, 4 – жилд, 587 ва 597 – бетлар, тадқиқотчи: Али Муҳаммад Ал- Бажовий, ношир: Дорул жайл, Байрут, 1 – нашри, чоп этилган йили; 1412- ҳижрий қамарий йили ва 1992 – милодий йили.
[9]. Исфаҳоний, Абул Фараж Али ибн Ҳусайн, (вафот этган санаси: 356 – ҳижрий қамарий йили) Мақотилут – толибийн китоби, 1 – жилд, 23 – бет.
[10]. Асқалоний Аҳмад бин Али бин Ҳажар Абул- Фазл, Аш-Шофеий Ал-исобаҳ фий тамйизис – саҳобаҳ, 4 – жилд, 447 ва 463 – бетлар, тадқиқотчи: Али Муҳаммад Ал- Бажовий, ношир: Дорул жайл, Байрут, 1 – нашри, чоп этилган йили; 1412- ҳижрий қамарий йили ва 1992 – милодий йили.
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.