Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Абу Толиб дунёдан имонли ўтганми? Нимага шиалар унинг зиёратига боришади? (2)

Абу Толиб дунёдан имонли ўтганми? Нимага шиалар унинг зиёратига боришади? (2)

Абу Толибнинг имонини исботловчи далиллар

1. Абу Толибнинг илмий ва адабий асарлари;

  Ислом уламолари ва тарихчи олимлар Абу Толибдан кўпгина фасоҳатли қасидаларни нақл қилганлар. Ушбу юқори даражали илмий ва адабий асарлар орасидан Абу Толибнинг чиндан ҳам имонли инсон бўлганини тушуниб оламиз ва биз кўплаб асарлар орасидан уларнинг айримларига ишора қиламиз:

لِيعلَمْ خِيارُ النَّاسِ أَنَّ مُحَمَّدًا                       نَبِي کَمُوسَي وَالْمَسِيحِ ابْنِ مَرْيمَ

أَتَــانَا بِهُدًي مِثْلَ مَا أَتَـيا بِـهِ                          فَکُلٌّ بِأَمْرِ اللهِ يهْدِي وَ يعْصِم

  «Ҳурматли ва шарафли одамлар билсинларким, Муҳаммад ҳам Мусо ва Исо (алайҳимас салом)лар сингари пайғамбардир. У ҳам айнан улар келтирган ҳидоятни бизга келтирди, демак, (Аллоҳ томонидан юборилган) пайғамбарларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг фармони билан одамларни ҳидоятга бошлаб, гуноҳ ишлардан сақлаб қоладилар.[1]»

أَلَمْ تَعلَمُوا أَنَّا وَجَدْنَا مُحَمَّدًا                     رَسُولًا کَمُوسَي خُطَّ فِي أَوَّلِ الْکُتُبِ

وأَنَّ عَلَيهِ فِي الْعِبَادِ مَحَبَّةً                        وَلَا حَيفَ فِيمَنْ خَصَّهُ اللهُ بِالْحُبِّ

  «Наҳотки, билмасаларингиз, биз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)ни Мусо (алайҳис салом) каби самовий (илоҳий) китобларда битилганидек пайғамбар топдик? Xалқ уни севади, шундай экан, Аллоҳ xалқ қалбида суюкли қилиб қўйган одамга жабру ситам қилиш ярамайди.[2]»

لَـــقَدْ أَکْرَمَ اللهُ النَّبِي مُحَمَّدًا                     فَأَکْرَمُ خَلْقِ اللهِ فِي النَّاسِ أَحْمَدُ

وَشَقَّ لَهُ مِنِ اسْمِهِ لِيجِلَّهُ                         فَذُو الْعَرْشِ مَحْمُودٌ وَ هَذَا مُحَمَّدٌ

  «Буюк Аллоҳ Ўз пайғамбари Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ни эъзозлади, шунинг учун, Аллоҳ яратган бандалар орасида энг мукаррам ва улуғ зот Аҳмаддир. Аллоҳ таоло пайғамбарини улуғлаш учун, унинг исмини Ўзининг исмидан танлади. Буюк Арш эгаси Маҳмуд (мақталган ва ҳамду сано айтилган зот) ва Унинг пайғамбари эса – Аҳмад (жуда кўп ҳамду сано айтувчи)дир.[3]»

 وَاللهِ لن يَصِلُوا إِلَيْکَ بِجَمعِهِمْ                حتَّي أُوَسَّد فِي التُّرابِ دفينًا

فاصدع بامرک ما عليکَ غَضَاضة             وابشر بذلک و قَرَّ منک عُيونًا

ودَعَوْتَنِي وَعَلِمْتُ أَنَّک ناصحي               وَلَقَد دعوْتَ و کُنْتَ ثمَّ أَمِينًا

ولقد علمْتُ بِأَنَّ دِينَ محمُّدٍ (ص)                مِنْ خَيرِ أَدْيانِ البَريَّةِ دِينًا

  «Аллоҳга қасамки, эй Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) токи, мен тирик эканман, душманлар сенга ҳеч зарар етказа олмаслар, шундай экан, xотиржам бўлиб, сенга буюрилган ишни ошкор қилавер. Одамларга xушxабар бериб, уларнинг кўзларини ойдинлаштир (уларни xурсанд қилавер). Сен мени ўз динингга даъват этдинг ва мен биламанки, сен менга хайрхоҳ ва яхшилик тиловчисан. Сен ўз даъватингда устивор ва ишончлисан. Ва мен ошкора тушуниб етдимки, дунёдаги энг яxши дин Муҳаммад динидир.[4]»

يا شاهدَ اللهِ عَلَيَّ فَاشْهَدْ                           أَنِّي عَلَي دِينِ النَّبِيِّ أَحْمَدَ

مَن ضَلَّ فِي الدِّينِ فَأِنِّي مُهْتَدِي

  «Эй Аллоҳнинг менга бўлган гувоҳи, мен Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг динида эканимга гувоҳлик бергин. Кимлардир гумроҳ бўлса-да, мен ҳидоят топганман.[5]»

  Абу Толиб ўзининг баракотли умрининг оxирги кунларида ундан нақл қилинган қуйидаги байтларда Қурайш бошлиқларига Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)ни буткул ҳимоя қилишларини тайинлаб шундай деган:

أُوصِي بِنَصرِ نَبِيِّ الْخَيرِ أربعةً                      إِبْنِي عَلِيًّا و شيْخَ الْقومِ عَبَّاسا

وحمزةَ الْأَسَدَ الْحامِي حقيقةً                      وجعفرًا أن تَذُودُوا دونه النَّاسا

کونوا فداءً لکم اُمِّي و ما ولدت                في نصر أحمد دُونَ النَّاسِ أتراسا

  «Тўрт кишига яхшилик пайғамбарига ёрдам бериб, уни ҳимоя қилишларини васият қиламан: Ўғлим Алига, қабиламиз каттаси Аббосга, Аллоҳнинг арслони Ҳамзага у шу пайтгача ҳамиша Пайғамбарни ҳимоя қилиб келган ва (бошқа ўғлим) Жаъфарга васият қиламанки, Пайғамбарни (ёмон) одамлардан ҳимоя қилинглар. Азиз инсонларим сизларга фидо бўлсин, сизлар доимо қалқондек душманлар баробарида Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ни ҳимоя қилинглар.[6]»

  Ҳар бир инсофли одам юқоридагилар каби Абу Толибдан ёзиб қолдирилган фасоҳатли адабий асарларни ўқиб, унинг ягона Аллоҳ таолога ва пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) га чуқур имон ва эътиқоди бўлган инсон эканлигини ва бу масалада шиаларнинг эътиқоди ҳақ ва тўғри эканлигини эътироф этмай иложи йўқ. Негаки, аҳли суннатнинг мўътабар тарихий китобларида битиб қолдирилган ушбу асарлар Абу Толибнинг имон ва эътиқодини ёрқин тарзда акс эттирган. Бироқ баъзи ғаразли ёзувчилар муайян бир сиёсий мақсадлар асосида Қурайшнинг мўъмини, Пайғамбаримизнинг амакилари ва Исломнинг дастлабки кунларидаги оғир шароитда шариатнинг буюк қўриқловчиси бўлмиш Абу Толиб ҳақида асоссиз туҳматларни илгари суришган. Ваҳоланки, Ислом динининг энг оғир кунларида Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ни ва ул зотнинг келтирган динини ҳимоя қилган шаxс ҳам айнан Абу Толиб бўлган.



Фойдаланилган адабиётлар:

[1]. Aл- ҳужжaт, 57- бeт, «Мустaдрaкул- Ҳoким» 2- жилд, 623- бeт, Байрут нaшри.

[2]. «Ибн Кaсир тaриxи», 1- жилд, 42- бeт; «Шaрҳу Нaҳжул бaлoғaҳ», (муаллиф: Ибн Абул Ҳадид) 14- жилд, 72- бeт, 2- нашри.

[3]. «Нaҳжул бaлoғa шaрҳи», 2- нашри, 14- жилд, 78- бeт; «Ибн Aсoкир тaриxи», 1- жилд, 275- бeт; «Ибн Кaсир тaриxи», 1- жилд, 266- бeт; «Тaриxул xомис», 1- жилд, 254- бeт.

[4]. Бағдoдий, «Xaзoнaтул aдaб», 1- жилд, 261- бeт; «Ибн Кaсир тaриxи», 3- жилд, 42- бeт; «Шaрҳу Нaҳжул бaлoғa», 14- жилд, 55- бeт, 2- нaшри; «Фaтҳул бoрий», 7- жилд, 153 ва 155 бeтлaр; «Aл- исoбaҳ», 4- жилд, 116- бeт, Миср нaшри, 1358- ҳижрий қамарий йили; «Дивoну Aби Тoлиб», 12- бeт.

[5]. «Шaрҳу Нaҳжул бaлoғa», Ибн Aби Ҳaдид, 2- нaшр, 14- жилд, 78- бeт; «Дивoну Aби Тoлиб», 75- бeт.

[6]. «Мутaшoбиҳoтул Қуръoн», Ибн Шaҳр Oшуб Мoзaндaрoний, Ҳaж сурaсининг <وَلَيَنصُرَنَّ اللَّهُ مَن يَنصُرُهُ> ояти тaфсиридa (22-оят).

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.