Home / Аҳли-Байт / Имом Жавод (а.с) / Имом жавод (а) нинг ҳаётларидан қисқача лавҳалар (1)

Имом жавод (а) нинг ҳаётларидан қисқача лавҳалар (1)

  Аҳли-Байт издошларининг тўққизинчи имоми, ҳазрат Муҳаммад ибн Али ибн Мусо ар-Ризо (алайҳис салом) 195 – ҳижрий қамарий йили, Ражаб ойининг ўнинчи кунида Мадинаи Мунавварада таваллуд топдилар. Ул ҳазратнинг оталари, имом Ризо (алайҳис салом) бўлиб, оналари хоним Сабика Навабиядирлар.

Имом Жавод (алайҳис салом) нинг кунялари Абу Жаъфар бўлиб, бундан ташқари ул ҳазрат Боб ул-Мурод, Тақий, Муртазо, Қоне ва бошқа лақабларинг ҳам соҳиби ҳисобланадилар. Аммо Имомизнинг энг машҳур лақаблари «Жавод»дир. Имом Жавод (алайҳис салом) зулҳижжа ойининг охирги куни 220 – ҳижрий қамарий йили, 25 ёшда Мутаваккил аббосий буйруғи билан заҳарланиб, шаҳодатга ноил бўлганлар. Ул ҳазратнинг муқаддас қабрлари Ироқнинг Козимайн шаҳрида жойлашган бўлиб, имом Жавод (алайҳис салом) дан икки ўғил ва тўрт қиз ёдгор қолган.

ИМОМ ЖАВОД (алайҳис салом) НИНГ АХЛОҚИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

  Қуйидагиларни имом Жавод (алайҳис салом) нинг энг юксак сифатлари ва хусусиятлари деб ҳисоблаш мушкин:

А) Илмий устунлик

  Шиалар эътиқодига кўра, имомнинг энг муҳим хусусиятларидан бири, Аллоҳ таоло томонидан ато этилган махсус илмга эга бўлиб, унинг воситасида ислом дини шариатини муҳофаза қилишдир. Турли шахслар имом Жавод (алайҳис салом) нинг Тангри томонидан ато этилган илмларига имони комил бўлиши учун, баҳс ва мунозара мажлисларини ташкил қилишарди. Имом Жавод (алайҳис салом) дан кўплаб ҳадислар: Ақоид, Қуръон тафсири, ҳадис, фиқҳ ва бошқа илмлар ҳақида нақл қилинган. Имом Жавод (алайҳис салом) да мавжуд бўлган илм илоҳий илмлар денгизидан келиб чиққан бўлиб, ул зот бу илмларни ўрганиш учун, одатий таълим тизимида умр ўтказишга эҳтиёжлари бўлмаган.

Б) Ибодат ва Тангри таолога илтижо

  Имом Жавод (алайҳис салом) ўз замоналарининг энг кўп ибодат қулувчиси бўлганлар. Ота-боболари сингари шу қадар Тангри таолога ибодат қилардиларки, Аллоҳ таолога яқинлашмоқ учун ҳар бир мустаҳаб ибодатдан фойдаланганлар. Имом Муҳаммад Тақий (алайҳис салом) кўп кунларда рўза тутар, кўплаб мустаҳаб намозларни ўқир ва оз умр кўрганларига қарамай, неча бор ҳаж зиёратига мушарраф бўлганлар. Бундан ташқари, имом Жавод (алайҳис салом) нинг муножотлари жуда ҳам машҳур бўлиб, у кишидан кўплаб дуолар ҳам нақл қилинган.

В) Саховат ва фазл – карам

  Имом Жавод (алайҳис салом) нинг энг муҳим хусусиятларидан бири, ул ҳазратнинг чексиз фазлу карам ва саховатлари бўлган. Шу сабабли, у кишига «Жавод» лақаби танланган. Шиалар, аҳли суннат ва ҳатто ғайримусулмонлар ҳам ул ҳазратнинг уйларига мурожаат қилар ва ўз қийинчиликларини ул зотга айтиб бериб, у кишининг саховатлари ва бахшида этишларидан баҳраманд бўлишарди. Шунинг учун, шиалар ва аҳли суннат ул ҳазратни «Боб ул-Мурод» деб, ҳам аташади.

Г) Биринчи ёши кичик Имом

  Имом Жавод (алайҳис салом) болалик чоғида имомат ва пешволик мақомига ноил булган биринчи имом эдилар. Шуни айтиш жоизки, имомат мақоми Аллоҳ томонидан махсус бандаларга берилган бўлиб, инсоннинг касбий илми ёки ёши билан алоқаси бўлмаган. Имом Жавод (алайҳис салом) имомлик ва пешволик мақомига эришганларида, шиаларнинг бир гуруҳи ажабланиб, ҳайратда қолишган эди. Имом Жавод (алайҳис салом) вазиятни ислоҳ қилиш ва имом эканликларини далиллар билан исботаш учун турли услублардан фойдаланганлар. Бешикда сўзламоқ ва болалик чоғларидаги илмий ва мураккаб баҳс ва мунозаралардан тортиб, то имоматларининг аниқланиши учун бўлган далилларгача; ушбу барча масалалар у кишидан кўплаб кароматлар (мўъжизалар) кузатилган бўлиб, тарих саҳифаларида битилишига сабаб бўлган.

ИМОМ ЖАВОД (алайҳис салом) ИМОМАТЛАРИ ДАВРИДА ИСЛОМИЙ ЖАМИЯТНИНГ ВАЗИЯТИ

А) Фикрий янглишишлар;

  Имом Ризо (алайҳис салом) валиаҳдликлари воситасида шиалар мафкурасининг баён қилиниши туфайли, аббосийлар ҳукуматининг шиалар эътиқодини четга суриб ташлаш сиёсати кескинлашганди. Ушбу уринишлар ва имомларнинг инсонларни ҳидоят қилиш учун бўлган ўринларидан узоқлаштиришга доир хатти-ҳаракатлар, қуйидаги эътиқодий хатога йўл қўйшиларни келтириб чиқарганди:

А – 1) Ғайриҳақиқий илмларнинг кўпайиши

  Шиаларнинг эътиқодига мувофиқ, ҳақиқий илм пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг Аҳли- Байтлари (алайҳимас салом) ҳузурида бўлиб, бошқа йўлдан қўлга киритилган илмнинг машаққат ҳосил қилишдан бўлак фойдаси йўқ. Имом Жавод (алайҳис салом) имоматлари даврида, аббосийлар шиаларнинг илмий фаолиятларидан огоҳ бўлиб, илмий марказлар ва турли таълим олиш тизимларини кенгайтириш билан мусулмонларни асосий илм манбаидан узоқлаштиришга ва уларни ғайриҳақиқий ва фойдасиз илмларни ўрганиш билан машғул қилишга тиришишарди.

А – 2) Сохта ҳадис ва ақидаларни ривожлантириш

  Бир фикрий гуруҳ чеҳрасини номуносиб қилиб кўрсатмоқ учун иккита оддий усул мавжуд бўлиб, бири у гуруҳ мутафаккирларини сиқувга олиш бўлса, иккинчиси ёлғон фикрларни уларга дахлдор деб, билишдир.

  Имом Жавод (алайҳис салом) имоматлари замонида, ушбу шартларнинг барчаси мавжуд бўлиб, ёлғон эътиқодлару ҳадислар сохталаштирилиб ривож топарди. Қуръоннинг махлуқ (яратилган) ёки махлуқ эмаслиги, Худонинг одил ёки одилмаслиги, инсоннинг мажбур ёхуд мажбурмаслиги ва бошқа шунга ўхшаш ақида-ю ёлғон ҳадислар ҳам шу қадар кўп эдики, имом Жавод (алайҳис салом) уларга жавоб беришга эҳтиёт қилар ва очиқчасига улар билан курашмасдилар. Чунки, бу ҳадсилар вақт ўтиши билан мусулмонларнинг эътиқодига айланган ва улар ушбу ҳадисларга нисбатан жуда ҳам қизғанувчан бўлиб қолган эдилар.

А – 3) Шак – шубҳалар ва ёлғончи фирқаларнинг ҳужуми;

  Имом Жавод (алайҳис салом) имомликлари даврида, кўплаб гуруҳлар турли-турман ақидаларни мусулмонлар онгига сингдиришга уринар, бошқа гуруҳлар эътиқодига шубҳа уйғотиб, мусулмонларни ўз рақибларидан узоқлаштирарди. Имоми Жавод (алайҳис салом) уларнинг адашган ақидаларига жавоб беришни лозим деб, топган фирқалардан энг муҳими; ғулот, мўътазила, воқифия, зайдия ва мужассама бўлган. Уларнинг ҳар бири ўз нуфузига кўра, мусулмонлар ичида кўплаб асоссиз ақида ва шубҳаларни тарқатарди.

Б) сиёсий хатога йўл қўйишлар;

Имом Жавод (алайҳис салом) даврларидаги энг муҳим сиёсий янглишишлар;

Б – 1) Истибдод

  Бани Аббос хонадони ҳукумати зулму истибдодга асосланган бўлиб, халифанинг ақидаси жамият қонунларини шакллантирарди. Аббосий халифалар одамлар устидан ҳукмронлик қилиш учун ислом қонунлари ва кўрсатмаларига эътибор бермай, ёлғиз ҳавойи нафслари асосида ҳукмронлик қилишарди. Бу даврда халифа ақидасига қарши чиқиш қаттиқ жазоланиб, гоҳида ўлим жазоси билан якун топарди.

Б – 2) Халифаликнинг меросийлиги

  Муовия ибн Абу Суфён давридан бошлаб, халифалик ва Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) га ворис бўлмоқ меросиий ҳисобланиб, яъни ҳар бир халифа ўлимидан сўнг, унинг катта фарзанди отасининг ўринбосари ва мусулмонлар халифасига айланарди. Шу тартибда, халифанинг керакли ахлоқий хусусияти ва унинг иқтидорлиги сира ҳам инобатга олинмай, халифа бўлиш учун фақат халифа фарзанди бўлмоқ етарли эди.

  Ушбу катта хатога йўл қўйиш имом Жавод (алайҳис салом) даврларида ҳам мавжуд бўлиб, Маъмун ўлганидан сўнг, Мўътсим ҳукуматга келади. У исломдан хеч нарса билмас ва унинг ҳукмронлик услуби ислом дини йўл-йўриқларига зид ва қарама-қарши эди.

Б – 3) Натижасиз оёққа туришлар

  Шиалар имомлари Бани Аббос ҳукумати замонида, қуролли ҳаракатни нотўғри деб, ҳисоблардилар. Зероки, ҳақиқий ёр-дўстларсиз бундай оёққа турмоқ, мағлубият ва ҳалокатдан ўзга оқибатдан бошқа бирор нарсани натижа бермасди. Алавийларнинг баъзилари Имом (алайҳис салом) нинг шарт ва кўрсатмаларига риоя қилмай, онда-сонда оёққа турар ва шу боис, шиаларнинг кўпчилиги Бани Аббос томонда ҳалокатга учрарди.

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.