Home / Аҳли-Байт / Имом Ҳусайн (а.с) / Ошуро – фидойилик ва шаҳодатнинг энг олий жилваси

Ошуро – фидойилик ва шаҳодатнинг энг олий жилваси

  Ошура кунида имом Ҳусайн (алайҳис салом) Аҳли-Байтлари ва асҳоблари билан биргаликда душманга юзланиб, дин, Қуръон ва Оли Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг шон-шарафларини ҳимоя қилишлари керак эди.

Зулм ва туғённинг ҳисобсиз лашкари башарият тарихидаги энг улкан жиноятни содир қилиш учун одамизод фарзандларининг энг яхшиси бўлган зотларни қамал қилишган.

  Имом Ҳусайн (алайҳис салом) ва ул зотнинг вафоли ёронлари бутун дунё ва барча келажакдаги инсонлар учун зулм ва зўравонликдан озод бўлиш дастурини амалга оширдилар.

  Имом Ҳусайн (алайҳис салом) Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг небираларидир. Оналари Фотима (саломуллоҳу алайҳо) иймон ва фазилатда дунё аёлларининг энг афзалидир. Оталари Али (алайҳис салом) ҳақталаблик, адолат ва аҳлоқий камолотда тарих саҳифасини безаб турган шахсдир. Ана шундай улуғ инсонларнинг фарзанди имом Ҳусайн (алайҳис салом) ва ул ҳазратнинг фарзандлари, вафоли ёронлари томонидан Карбало даштида барпо этилган ишқ, жасорат ва фидоийлик достони нақадар гўзал!

  Ҳижрий қамарийнинг 61- йили Ошуро куни эди. Имом Ҳусайн (алайҳис салом)нинг шон-шарафли шаҳодатларига саноқли соатлар қолган. Ул ҳазратнинг вафоли ёронлари имом Ҳусайн (алайҳис салом) улуғвор руҳиятида жилваланган инсонийлик ва жасорат ҳисларини ҳимоя қилиш учун жанг майдонига отланишади. Уларнинг ҳар бири, «Қани энди бир неча жоним бўлсаю, бу жонларнипайғамбаримизМуҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг фарзандини ҳимоя қилиш учун фидо этсам эди», дея орзу қилишарди.

  Имом Ҳусайн (алайҳис салом) намоз бажо келтириш учун душмандан жангни бир оз тўхтатишни сўрадилар. Ёвуз душман қабул қилмади. Имом Ҳусайн (алайҳис салом) ўқ ёмғири тагида намозга турдилар. Намоз пайтидаги ором ва осуда чеҳраларига назар солган ёронлари гўё имом Али (алайҳис салом)ни тасаввур қилишарди. Оталари имом Али (алайҳис салом) ҳам, жанг майдонида намоз вақти етгач, Аллоҳнинг фарз қилган амалини бажариш учун намозга туриб буюрган эдилар:

  «Биз ахир, намозни барпо қилиш учун жанг қилаяпмиз.»

  Кун ярмидан оққанда, фожеанинг нақадар улкан эканлиги ошкор бўлди. Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг азиз фарзандлари, адолат ва озодлик тарафдорларининг пешвоси имом Ҳусайн (алайҳис салом)нинг муборак бошлари танларидан жудо этилиб, золимлар найзасига қадалди. Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) «ҳидоят чироғи ва нажоткемаси» деб, атаган имом Ҳусайн (алайҳис салом)нинг муборак бошлари … Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) бошқа бир ўринда огоҳлантирадилар:

  «Менинг воситам-ла огоҳ бўлдингиз, Али орқали ҳидоят топдингиз, Ҳасан орқали сизларга яхшиликлар ато этилади, аммо саодат ва шақоватнинг ўлчови Ҳусайндир.Огоҳ бўлингиз, Ҳусайн жаннат эшикларидан биридир!Унинг душманларига Аллоҳ таоло жаннат ҳидини ҳаром қилгай.»

  Қадим замонлардан буён Ошуро куни ҳақ ва ботилнинг жилваланиши, дин ва ақида йўлидаги фидокорлик куни сифатида нишонланган.

  Ҳусайн бин Али (алайҳимас салом) айни шу куни оз сонли иймон ва эътиқодли ёронлари билан Язид ҳукуматининг тошбағир ва гумроҳ лашкарига қарши жангга киришдилар ва Карбало даштини қиёматгача Аллоҳнинг ишқи ва фидойилик саҳнасига айлантирдилар.

  Ошуро гарчи бир кунда бўлиб ўтган бўлса-да, аммо унинг таъсир доираси абадийдир. У инсонларнинг қалби, виждони, иймон ва эътиқодининг тубидан ўрин олган. Шу сабабли, ҳар йили муҳаррам ойининг 10- куни, яъни Ошуро куни шаҳодат ва ҳидоятнинг улуғ муаллими Ҳусайн бин Али (алайҳис салом)га нисбатан ишқ ва ихлос авж олади. Барча инсоният, ҳатто мусулмон бўлмаганлар ҳам ул ҳазратнинг улуғвор руҳияти қаршисида таъзим бажо келтиришади.

  Ҳа, имом Ҳусайн (алайҳис салом) ҳамда ул зотнинг вафоли ёронларининг инқилобий ҳаракатлари, Аллоҳ учун суюкли бўлган бу бандаларнинг шаҳодат ва фидойиликлари башарият аҳлига озодлик, ор-номус, дину диёнат йўлидаги курашда ибрат намунаси эди.

  Ҳиндистон озодлик ҳаракатининг пешвоси Маҳатма Гандий ёзади:

  «Мен ҳинд халқи учун янгилик киритганим йўқ. Фақат Карбало даштининг қаҳрамонлари ҳақида ўқибўрганган илмни ўз миллатимга ҳадя этдим. Агар Ҳиндистонга нажод бахш этмоқчи бўлсак, Ҳусайн бин Али (алайҳис салом) тутган йўлдан боришимиз керак.»

Share

Check Also

Турли халқларда Ошуро ва Муҳаррам ойида мотам мажлисларининг ўтказилиши

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Муҳаррам ойи ҳижрий-қамарий йилнинг биринчи ойи бўлиб, «Шаҳрул-Ҳаром» ёки «Муҳаррамул-Ҳаром» деб аталади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.