Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / АҚШ ва Ғарб давлатларида аёллар ҳақ-ҳуқуқларининг поймол этилиши

АҚШ ва Ғарб давлатларида аёллар ҳақ-ҳуқуқларининг поймол этилиши

images999

Бугунги ғарб мамлакатлари хусусан Америка қўшма штатлари ўзларини инсоният ҳуқуқлари, хусусан аёлларнинг ҳуқуқлари бўйича давогарлик қилашади. Америка бошқа юртларга, хусусан мусулмон ўлкаларига зарба бериш учун инсон ҳуқуқларини рўкач қилиб олади. Аммо, Америка ва Оврўпа мамлакатларининг ўзлари эса аёлларнинг оддий ва элементар ҳақ-ҳуқуқларини кенг кўламда ва ошкора тарзда поймол қилишмоқда.

Маълумотлар ва ахбаротлар шундан дарак берадики, Америка ва ғарб мамлакатларида аёллар ҳуқуқларига риоя қилмаслик ва эътибор бермаслик ҳозирги кунда авж олган. Гарчанд ғарб мамлакатларидаги бугунги аёллар баъзи бир ҳуқуқларини қўлга киритишган бўлса-да, лекин бу мамлакатларда ҳанузгача систематик ва мунтазам тарзда аёллар ҳуқуқлари поймол бўлаётганини очиқ-ойдин ва яққол кўриш мумкин.

Америкалик ёзувчи ва Америкада фалсафа бўйича олий маълумотларни қўлга киритган Венди Шелит хоним ўзининг «Америкада Феминизм» номли китобида қуйидаги жумла ва ибораларни ёзган.

«Бу жамият фақат бизнинг яккажинслигимизни намоён этиб, айнан аёллардан кўпроқ фойдаланиш имкониятини, номусга тегиш учун тенг имкониятлар, жинсий тажовузлар, нафсониятга тегишлар, калтакланишлар, ўлим билан баробар имкониятларни вужудга келтирди.»

Бу Америкалик ёзувчининг сўзларига кўра, Америкада аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқли эканлиги баҳонасида суд идораларида жорий бўлаётган қонунлар ҳам мутлақо аёлларнинг озодлиги ва эркинлигини таъминламайди. Хотин-қизлар ҳуқуқларининг бузилишининг яна бир кўриниши шундан иборатки, аёлларга нисбатан зўравонлик ва жинсий тажовуз қилиш кундан кунга кўпайиб бормоқда. Америкалик ёзувчи Виктор Би Клайн ўз китобида қуйидагиларни ёзади.

Америкада аёлларга нисбатан жинсий тажовуз ва жиноятлар бўйича ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу мамлакатда хотин-қизларга нисбатан бўлаётган жинсий тажовуз ҳолатлари жиддий муаммога айланмоқда. Америкалик ёзувчи Виктор Би Клайн Сенатнинг суд ишлари бўйича комитетининг олдинги йиғилишида қуйидагиларга ишора қилди ва ушбу йиғилиш якунида хулосалар чиқарилди. Бу хулосалар қуйидагилардан иборат.

«Охирги 10 кунда содир бўлган жинсий тажовузлар ҳамма жиноятлардан кўра 4 баробар ошган. Ҳақиқатдан ҳам, Америкада жинсий тажовузлар ва номусга тегиш ҳолатлари дунёда биринчи ўринда туради ва бу кўрсаткичлар шуни кўрсатадики, Америкадаги жинсий тажовузлар сони Германияга нисбатан 4 баробар, Англияга нисбатан 13 баробар ва Японияга нисбатан 20 баробар кўпроқдир.»

Америкада ўттиздан ортиқ аёлларни кетма-кет ўлдирган Тед Банди ўзининг ўлим жазосини ижро этилишидан олдинги сўзларига эътиборингизни қаратамиз.

«Сизлар мени қатл қилиш билан жамиятни менинг ёмонлигим ва зарарларимдан қутқарасизлар, аммо ташқарида гиёҳвандлик ва наркотикага мубтало бўлган жуда кўплаб безорилар борки, сизлар уларга нисбатан ҳеч бир чора кўрмайсизлар.»

Ҳозирги пайтларда баъзи сайтлар ва фаол муассасалар Америкада аёллар ҳақ-ҳуқуқларининг поймол бўлаётганлиги кўрсаткичи ошаётгани ҳақида маълумотлар тарқатиб туришади. Интернет тармоқларидаги Олтернет Веб-сайтининг қўрқинчли бир хабарига кўра, Америкада ҳар дақиқада 1 нафар аёлга тажовуз қилинади, ҳар 15 сонияда эса бир аёл зоти калтакланиш ва ҳақоратланишга дучор бўлади. Албатта, бундай тажовузлар ҳар доимгидек эълон қилинмайди. Америкадаги жинсий зўравонликка қарши фаолият кўрсатадиган энг катта ташкилот, яъни РАИНН миллий тармоғининг тажовузлар ва безориликлар ҳақидаги хабарига асосан, 2000 – йилдан 2005 – йилгача Америкада содир этилган жинсий тажовузлар тўғрисидаги маълумотларнинг 59 фоизи қонунни ижро этувчи идораларга тақдим этилмаган.

Бу ташкилотнинг тарқатган хабарига кўра, жинсий тажовузнинг қурбони бўлганларнинг аксари 30 ёшдан кичик бўлган ўспиринлардир. Бу борада зўравон ва тажовузкорларни жазолаш учун Америка қонунчилигида қаттиқ чоралар белгиланмаган. Мазкур сайтнинг берган статистика маълумотига кўра, жиноятчиларнинг 97 фоизи қамалмас экан. Жинсий тажовузга учраганларнинг деярли 3 дан 2 қисми ўзларига нисбатан тажовуз қилганларни танишади ҳамда уларнинг 38 фоизи қурбон бўлганларнинг яқин дўстларидир. Шунингдек, Нью-Йорк Таймз газетаси нашр этган мақолаларининг бирида шундай ёзади: «деярли Американинг ташкилот ва идорларида ишлайдиган ҳар 5 аёлдан бир нафари тажовуз қурбонига айланишади.»

Ҳатто Американинг армиясида ҳам хотин-қизлар жинсий озорланишдан омонда эмаслар. Ассошиэтедд Пресс ахборот агентлигининг тарқатган маълумотларида Америка армиясида фаолият олиб бораётган аёлларга нисбатан жинсий тажовузлар миқдори 2013 – йилнинг ўзида 50 фоиздан ошгани кўрсатилади. Американинг қамоқхоналаридаги маҳбус аёлларга қилинган тажовуз миқдори ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлиши ачинарли ва фожиалидир.

Американинг Вашингтон пост рўзномаси ўзининг одамни сескантирувчи ва даҳшатга солувчи хабарига кўра, Американинг турли штатларидаги қамоқхоналарда маҳбус аёлларнинг вазиятини фош қилиб шундай ёзади:

Маҳбус аёлларнинг ҳатто кўз ёриши пайтида ҳам қўлларига солинган кишанлар ечилмас экан. Ушбу газетанинг ахбаротига биноан, Америкадаги қамоқхоналарда аёллар хомиладорлик даврида ҳам, туғиш ҳолатида ҳам, туғишдан кейинги соғайиш пайтида ҳам қўлларидаги кишанлар ечилмаслиги маҳбус аёлларга нисбатан зулм-зўравонлик ўта юқори даражада эканлигини кўрсатади. Шу нарсани эслатиб ўтиш лозимки, 2006 – йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича комитети ҳомиладор маҳбус аёлларнинг туғиш пайтида қўлидаги кишан ечилмаслиги ҳақидаги баёнотида хавотирланиш ва ташвишланишни билдириб бундай ишларни тўхтатиш кераклиги ҳақида тавсиялар берган эди.

Юқоридаги сўзларга мисол тариқасида, Америкалик Никол Терреро хоним икки йил олдин ҳомиладорлик пайтида Америка полициясининг зўрлаш натижасида бир кишилик камерада азоб-уқубатлар билан ёлғизликда туғишга мажбур бўлди. Янги чақалоқни дунёга келтирган Никол Терреро хоним номуносиб шароит оқибатида кўз ёриш пайтида жон берди. Бундай ишлар нафақат фуқаролик ва сиёсий халқаро битимларга зид, балки Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қийноқларни ман этиш бўйича конвенциясига қаршидир. Ушбу конвенцияга кўра, қасддан инсонга ҳар қандай жисмоний ёки руҳий жиҳатдан оғриқ ва азоб беришлар инсон ҳуқуқларини бузиш ҳисобланади.

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.