Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Ғарб дунёсида аёлларнинг муаммолари

Ғарб дунёсида аёлларнинг муаммолари

IMAGE63464871054

Ушбу мақолада Ғарб дунёсидаги аёлларнинг айрим муамоларига ишора қилинади.

Аёлларни қадрлаш ва уларнинг ҳуқуқларига эътибор бериш халқаро аёл куни сифатида дунёнинг аксарият мамлакатларида нишонланади.

Айтиш жоизким, 1857 – йилнинг 8 – март санасида, Нью – Йорк шаҳрининг тўқимачилик ва кийим тўқиш фабрикаларнинг аёллари кўчаларга чиқиб, ойликларини кўтарилиши, иш соатларини камайтирилиши ва АҚШдаги аёллар учун яратилган ўта номуносиб иш шароитини яхшилашни талаб этишди.

Аммо ушбу норозилик намойишлар полиция томонидан бостирилди. Кейинги йиларда ушбу бостириш феминистик ҳаракатларнинг шаклланишига замин яратди.

Бу ҳаракатлар шу даражада кенгайиб бордики, ниҳоят БМТ ҳам бу санани ўзининг расмий йилномасида «Халқаро тинчлик ва аёллар ҳуқуқларининг куни» деб эълон қилди.

Халқаро аёл куни ўтган йиллар ичида Ғарбда инсоний ҳуқуқларнинг топталаниши, хусусан аёлларга нисбатан раво кўрилаётган зулм-зўравонликларга ишора қилишга фурсат яратади. Ушбу зулм ва камситишлар турли соҳаларда аёлларга қарши амалга оширилаётир ва сўнгги йиллар мобайнида янги шаклларда давом этмоқда.

Эрон ислом инқилобинининг буюк раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий бу борада ғарбликларга хитобан: сизлар бутун инсониятга, хусусан аёлларга хиёнат қилгансиз, деб айтганлар. Шунингдек, ул ҳазрат Ғарбнинг залворли ҳолатга мубтало бўлиб қолган дунёсига ишора қилиб, аёлни оила тизимидан ажратиб уни бегоналарнинг хилма-хил нигоҳлари қаршисида қўядиган Ғарб олами аёлни ҳимоясиз этди ва унинг ҳуқуқини оёқ-ости этилиши учун замин яратиб берди. Бу эса оилани нобуд қилиб кейинги авлодни хатар остига қўяди. Бундай ҳолат хавфли селларга ўхшаш бўлиб, уни вайрон этувчи таъсири яққол кўзга ташланади ва Ғарб маданияти биносига ҳам барҳам беради. Қисқа муддат ичида бу ҳақиқатни пайқаш қийин. Бу муаммолар юз йил ва икки юз йил давомида ўзининг ўта хавфли таъсирини кўрсатади ва унинг белгилари эса ҳозирги кунда Ғарбда яққол назарга ташланмоқда, деб айтадилар.

Турли тармоқларда Ғарб давлатларининг сезиларли даражада ривожланишлари билан бирга афсуски, Ғарб дунёси жиддий залворлар ва муаммоларга дуч келмоқда. Оқибат, бу ҳолат инсонийлик, аёлнинг мавқеи ва шахсиятини ҳам таҳдид остида қўяди.

Ғарб жамияти ҳақида бир неча масала мавжуд бўлиб, уларни ўртага қўйиш билан дунёнинг ҳозирги инқирозларининг бир қисмига ишора қилиш мумкин. Ғарб дунёсида аёллардан абзал ва восита сифатида фойдаланиш, уларни жинсий бир товарга айлантириш Ғарблик аёлларнинг инсоний каромат ва шахсиятини савол остига қўйган. Ғарбда ишлаб чиқариладиган кинофильмларга эътибор берсак, бундай фильмларда аёлларга жинсий қараш мавжуд бўлмаганида, фильм ҳам кутилган шаклини олмаслиги маълум.

Голивуднинг 100 та ҳаёсизликка асосланган фильмлари борасида ўтказилган таҳқиқотларда Жанубий Калифорния универститетининг Унберг оммавий ахборот воситалари ва алоқа тадқиқотчилари бу фильмларда аёлларнинг жазб этадиган жиҳатларини таъкидлаб олдинги фильмларга кўра бир неча баравар кўпайган деган хулоса чиқаришди.

Ушбу тадқиқотда қатнашган тадқиқотчилардан бири ўртача миқдорда ҳар йили суратга олиниб ишлаб чиқариладиган 100 та ҳаёсиз фильмларда қарийб 4300 киши роль ўйнайдилар ва улардан 3 дан 1 қисмини аёллар ташкил этишади. Шу тартибда, бундай ҳаёсиз фильмларни суратга олувчи кишилар томонидан шу миқдордаги аёл актриссаларни ишга олиш оддий бир масалага айланган, бунинг ўзи эса афсусланарли вазиятни яратади деб уқтирди.

Ғарб дунёси дучор бўлган яна бошқа муаммолардан бири аёларга қарши амалга ошаётган зўравонликларнинг янги шаклидир. Айни ҳолда Ғарбда янги меъёрлар ва андозалар яратилган бўлиб улар асосида аёллар жисмий ва руҳий нуқтаи назардан босим остига олинаётирлар. Масалан; Ғарбда қадрият сифатида ҳисобланадиган аёл фигурасининг стандарти аёлларнинг овқатланишига ўз таъсирини ўтказган. Ҳозирги кунда Ғарбнинг эстетика доиралари, оммавий ахборот воситалари ва яратилаётган фильмлар орқали муваффақиятли аёл деб таъриф этилган меъёрлар ўртага қўйилаётир. Бошқа сўз билан айтганда, бундай меъёрлар талабига жавоб берадиган аёл соғлом озиқ – овқат режимидан маҳрум бўлиб, ушбу бичимга эга бўлган аёл ҳеч қачон лозим миқдорда овқатланмайди. Хасталикка ўхшаш мазкур қарашлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғибот қилиниш оқибатида бундай нотўғри фикрга кўп кишилар ишониб қолишган.

Ғарб жамиятининг кўп муаммоларга дучор этган бошқа мавзулардан бири аёлнинг ижтимоий ўрни ва ўзлигини йўқотишидир.

Афсуски, Ғарб капиталистик тузумининг тарғиботлари натижасида 3 – жаҳон аёллари ҳам ушбу нотўғри ва асоссиз маданиятнинг таъсирига гирифтор бўлишган.

Швейцариялик психолог ва мутаффакир Карл Гостав Юнг турли руҳиятлар ўртасида мўътадиллик мавжуддир, бу масала эса аёллар ва эркаклар ўртасида фарқ қилади. Аёллар куч-қобилияти билан эркаклар куч-қобилияти буткул фарқ қилади. Шунинг учун ҳам эркаклар дунёда нуфуз ва қудратга эгадирлар. Ушбу фарқ ҳам инсонни такомиллаштирадиган омилдир.

Бунга қўшимча, Ғарбда аёллар ва эркаклар руҳиятлари ўртасидаги мувозанатнинг барҳам топиши уларнинг оилалари ва болаларига ҳам салбий таъсир кўрсатган.

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.