Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Шиалик тафаккури қачондан бошланган? (8)

Шиалик тафаккури қачондан бошланган? (8)

Еттинчи омил: Аҳли-Байтнинг диний пешволикларига далолат қилувчи ҳадислар мажмуи;

Кўплаб саҳиҳ ҳадислар пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) дан сўнг ул зотнинг Аҳли-Байтларини Ислом умматининг диний пешволиклари деб биз мусулмонларга баён этган. Бу ерда ушбу ҳадисларнинг айримларини келтирамиз:

1. Сақалайн ҳадиси;

Термизий буюк саҳоба Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий (разияллоҳу анҳу)дан шундай нақл қилади:

«رأيت رسول الله (ص) في حجته يوم عرفة وهو علي ناقته القصواء يخطب، فسمعته يقول: يَا أَيُّهَا النَّاسُ! قَدْ تَرَکْتُ فِيکُمْ مَا إِنْ أَخَذْتُمِ بِهِ لَن تَضِلُّوا: کِتَابَ اللهِ وَعِتْرَتِي أَهْلَ بَيْتِي»

«Ҳажжатул видо (видолашув ҳажжи)да Арафа куни Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ни «Қасво» номли туялари устида хутба ўқиётган ҳолда кўрдим. Ул ҳазрат шундай марҳамат қилаётганларини эшитдим: эй халойиқ, мен сизларнинг орангизда икки нарса қолдираяпман, агар у иккисини маҳкам тутсангиз, ҳаргиз йўлдан адашмагайсиз: Аллоҳнинг Китоби ва Аҳли-Байтим.»[1]

Мазкур ҳадиснинг маъно-мазмунини саҳобалардан ўттиз тўрт киши Сарвари оламдан нақл қилганлар ва шунингдек, аҳли сунна уламоларидан икки юз олтмиш олти нафар уни ўз китобларида ривоят қилиб келтирганлар.

Ушбу ҳадиси шариф мусулмонларнинг рушду ҳидоятда бўлишларини ошкора кафолатган, фақат шарти шуки, улар Аллоҳнинг китоби билан Сарвари олам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг Аҳли-Байтларини маҳкам тутиб, эътиқодий, фиқҳий ва ахлоқий таълимотлар ва қонун-қоидаларни бу иккисидан ўрганиб олишлари лозим. Мазкур ҳадиси шарифнинг ёрқин таъкидлаб айтишича, бу иккаласи зинҳор бир-биридан ажралмайди. Бунинг маъноси кимки, бу иккаласидан ёлғиз бирини тутиб унга амал қилса, шубҳасиз, залолатга учраб ҳидоят йўлидан оғган бўлади.

2. «Мен илмнинг шаҳриман» ҳадиси;

Ҳоким Нишобурий ўз санади билан Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий (разияллоҳу анҳу)дан қилган ривоятига кўра, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай марҳамат қилганлар:

«أَنَا مَدِينَةُ الْعِلْمِ وَعَلِيٌّ بَابُهَا فَمَنْ أَرَادَ الْعِلْمَ فَلْيَأْتِهَا مِن بَابِهَا»

«Мен илмнинг шаҳридирман ва Али эса унинг эшигидир. Демак, кимки илм шаҳрини хоҳласа, унинг эшигидан кирсин.»[2]

Ва шунингдек Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) буюрганлар:

«أَنَا دَارُ الْحِکْمَةِ وَعَلِيٌّ بَابُهَا»

«Мен ҳикмат ва донолик уйидирман ва Али эса унинг эшигидир.»

Мазкур ҳадиснинг маъно-мазмунини саҳобалардан ўн киши ва тобеинлардан ўн беш киши ҳамда ўнлаб нафар аҳли сунна вал жамоа уламолари ўз китобларида ривоят қилиб келтирганлар. Биз бу ўринда айрим аҳли суннат уламоларини зикр этамиз.[3]

Имом Али (алайҳис салом)нинг ўзлари Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) илмларининг вориси эканликларининг сабабини қуйидагича баён этганлар:

عن عبد الله بن عمرو بن هندٍ الْجَمَلَيِّ قال قیل لعليٍّ (ع) ما لک أکثر أصحاب رسول الله (ص) حديثًا؟ قال عليٌّ (ع) «کُنتُ إِذَا سَأَلْتُ رَسُولَ اللهِ (ص) أَعْطَانِي، وَإِذَا سَکَتُّ ابْتَدَأَنِي»

Абдуллоҳ ибн Амр Ал-Жамалийнинг ривоятига кўра, ҳазрат Али (алайҳис салом)дан қандайига сиз Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) саҳобаларининг ҳаммасидан кўра кўпроқ ҳадисга эгасиз деб сўралганда, мўъминлар амири ушбу саволга жавобан шундай дедилар: «Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан сўраганимда, ул зот менга жавоб берардилар ва жим турганимда эса ул ҳазратнинг ўзлари менга таълиб беришни бошлардилар.»[4]

Ҳазрат Али (алайҳис салом) Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) илмларининг вориси бўлганликлари учун ул ҳазрат мендан сўрангиз, мендан нимани сўрасангиз у ҳақида сизларга хабар бергайман деб бир неча маротаба марҳамат қилганлар.

Бу борада қуйидаги ривоятга диққатингизни жалб этамиз:

روي معمر، عن وهب بن عبد الله، عن أبي الطُّفيل، قال: شهدتُ عليًّا يخطب، وهو يقول: «سَلُونِي، فَوَاللهِ لَاتَسْأَلُونَنِي عَن شَيْءٍ إلَّا أَخْبَرْتُکُمْ بِهِ، وَسَلُونِي عَن کِتَابِ اللهِ؛ فَوَاللهِ مَا مِن آيَةٍ إلَّا وَأَنَا أَعْلَمُ أَبِلَيْلٍ نَزَلَتْ أَمْ بِنَهَارٍ، أَمْ فِي سَهْلٍ أَمْ فِي جَبْلٍ»

Муаммар номли шахс Ваҳаб бин Абдуллоҳдан ва у эса Абу Туфайлдан шундай ривоят қилади: Али (а.с)ни ушбу сўзларни айтиб хутба қилаётган ҳолда кўрдим: «(эй халойиқ, сизларнинг орангиздан кетишимдан олдин) мендан сўрангиз. Аллоҳга қасамки, ниманики мендан сўраманг, сизларни ундан хабардор этгайман. Аллоҳнинг китоби ҳақида мендан сўранглар. Аллоҳга қасамёд этаманки, Мен ҳар бир оятнинг кечаси нозил бўлганми ёки кундузими, текисликда нозил бўлганми ёхуд тоғдами биламан.»[5]

Тобеинлардан бўлмиш Саид ибн Масаййиб имом Али (алайҳис салом)нинг юқоридаги сўзлари борасида айтади:

عن سعيد بن المسيِّب، قال: لم يکن أحد من الصَّحابة يقول: سَلُونِي، غير عليِّ بن أبي طالب رضي الله عنه»

Али ибн Абу Толиб (разияллоҳу анҳу)дан бошқа ҳеч бир саҳоба «мендан сўранглар» деб айтмаган.

Абдул Малик бин Абу Сулаймон бу ҳақда айтади:

عن عبد الملک بن أبي سليمان، قال قلت لعطاء: أکان في أصحاب محمَّد (ص) أحدٌ أعلم من عليٍّ، قال: لا واللهِ، مَا أَعْلَمُهُ»

Абдул Малик бин Абу Сулаймон айтади: Мен Атодан Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг саҳобалари орасида Алидан ҳам билимлироқ ва донороқ бирор ким бўлганми? деб сўрадим. Ато саволимга жавобан: «Йўқ. Аллоҳга қасамки, Алидан билимлироқни танимайман», деди.[6]

Буюк саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу) мўъминлар амири Али (алайҳис салом)нинг теран илм соҳиби эканликлари борасида шундай айтади:

قال عبد الله بن مسعود (رضي الله عنه): إنَّ القرآن أُنْزِلَ علي سبعة أَحْرُفٍ، ما منها حرفٌ إلَّا وله ظهرٌ وبطنٌ، وإنَّ عليَّ بن أبي طالب عنده علم القرآن ظاهره وباطنه»

«Шубҳасиз, Қуръон етти ҳарф асосида нозил қилинган. Ушбу ҳарфларнинг ҳар бири зоҳирий ва ботиний маънога эга. Шак-шубҳасиз, Али ибн Абу Толибнинг наздида Қуръоннинг зоҳирий ва ботиний илми тўла-тўкис мавжуддир.»[7]

Ҳибрул уммаҳ, яъни умматнинг доноси бўлмиш Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу) ҳам мўъминлар амири Али (алайҳис салом)нинг чуқур илм соҳиби эканликлари борасида шундай айтади:

قال ابن عباس (رضي الله عنه): والله لقد أُعْطِيَ عَلِيُّ بْنُ أَبِي طالبٍ تسعةَ أَعْشَارِ العلم! وأيم الله لقد شارکهم فِي الْعُشْرِ العاشر»

«Аллоҳга қасамки, шак-шубҳасиз, Али ибн Абу Толибга илмнинг ўндан тўққиз қисми берилган. Аллоҳга қасамёд этаманки, Али қолган саҳобалар билан илмнинг ўндан бир қисмида ҳам шерикдир.»[8]

Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу)дан нақл қилинган бошқа бир ривоятга кўра, у киши шундай деганлар:

قال ابن عباس (رضي الله عنه): عَلِيٌّ عَلِمَ عِلْمًا عَلَّمَهُ رَسُولُ الله (ص)، ورسول الله (ص) عَلَّمَهُ اللهُ، فَعِلْمُ النَّبِيِّ (ص) مِنْ عِلْمِ الله، وعِلْمُ عَلِيٍّ من عِلْمِ النَّبِيِّ (ص)، وعلمي من علم عليٍّ، ومَا عِلْمِي وعِلْمُ أَصْحَابِ مُحَمَّدٍ (ص) فِي عِلْمِ عَلِيٍّ إلَّا کَقَطْرَةٍ فِي سَبْعَةِ أَبْحُرٍ.»

«Али Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ўргатган илмга эга ва Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) эса Аллоҳ ўргатган илмга эгадирлар. Демак, Пайғамбаримизнинг илмлари Аллоҳнинг илмидан, Алининг илми Пайғамбаримизнинг илмларидан ва менинг илмим эса Алининг илмидандир. Менинг илмим ва Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) саҳобаларининг илми Али илмининг баробарида фақатгина етти денгиздан бир қатра кабидир, холос.»[9]

Ушбу ҳадис ва ривоятлардан ошкора маълум бўладики, мўъминлар амири Али (алайҳис салом) ҳам сарвари олам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) каби илоҳий ва ладунний илмлар соҳиби бўлиб, бошқа саҳобалардан мутлақо фарқланиб турганлар ва ул ҳазрат болалик чоғлариданоқ сарвари оламнинг махсус тарбиялари остида бўлганликлари эса Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг барҳақ ворис ва ўринбосарлари эканликларига ёрқин далилдир.

3. Сафийна (кема) ҳадиси;

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ўз Аҳли-Байтларига эргашиш зарурлиги ҳақида шундай буюрадилар:

«أَلَا إِنَّ مَثَلَ أَهْلِ بَيتِي فِيکُمْ کَمَثَلِ سَفِينَةِ نُوحٍ، مَنْ رَکِبَهَا نَجَي وَ مَنْ تَخَلَّفَ عَنْهَا غَرِقَ»

«Менинг хонадоним ва Аҳли-Байтим мисоли сизларнинг орангизда Нуҳнинг кемасига ўхшайди. Кимки, унга минса, нажот топур ва кимки, ундан ажралса ғарқ бўлур.[10]»

Сарвари оламдан худди шу ҳадис бошқача таъбир билан қуйидагича баён қилинган:

«مَثَلُ أَهْلِ بَيتِي کَمَثَلِ سَفِينَةِ نُوحٍ، مَنْ تَخَلَّفَ عَنْهَا زَخَّ في النَّار»

«Менинг хонадоним ва Аҳли-Байтим мисоли Нуҳнинг кемасига ўхшайди. Кимки, ундан жаҳаннам оловига дохил бўлур[11]

Ушбу ҳадисни саҳобалардан саккиз киши, тобеинлардан етти нафар ва бир юз эллик нафар аҳли суннат уламолари нақл қилганлар.

4. Омонлик ҳадиси;

Ҳоким Нишобурий Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу)дан пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг қуйидаги ҳадисларини ривоят қилади:

«النُّجُومُ أَمَانٌ لِأَهْلِ الْأَرْضِ مِنَ الْغَرَقِ، وَأَهْلُ بَيتِي أَمَانٌ لِأُمَّتِي مِنَ الِاخْتِلَافِ، فَإِذَا خَالَفَتْهَا قَبِيلَةٌ مِنَ الْعَرَبِ اخْتَلَفُوا فَصَارُوا حِزْبَ إِبْلِيسَ»

«Юлдузлар осмон аҳлини ғарқ бўлишдан омонликда сақловчи бўлгани каби, Менинг Аҳли-Байтим ҳам умматимни ихтилоф ва келишмовчиликдан омонликда сақловчидирлар. Демак, қачонки араблар қабиласидан бирортаси Аҳли-Байтимга қарши чиқса, улар ихтилофга дучор бўлиб Шайтон гуруҳидан бўлурлар.»[12]

Мазкур ҳадис бир оз лафзий ихтилоф билан қуйидагича ҳам нақл қилинган:

«النُّجُومُ أَمَانٌ لأَهْلِ السَّمَاءِ، إِذَا ذَهَبَتِ النُّجُومُ ذَهَبَ أَهْلُ السَّمَاءِ، وَأَهْلُ بَيتِي أَمَانٌ لأَهْلِ الأَرْضِ، فَإِذَا ذَهَبَ أَهْلُ بَيتِي ذَهَبَ أَهْلُ الأَرْضِ»

«Юлдузлар осмон аҳли учун омонликдир. Қачонки, юлдузлар ўртадан кетсалар, осмон аҳли ҳам ўртадан кетадилар. Ва менинг Аҳли-Байтим ҳам ер аҳли учун омонликдирлар. Демак, қачонки менинг Аҳли-Байтим ўртадан кетсалар, ер аҳли ҳам ўртадан кетурлар.»

Ушбу ҳадисни бир неча саҳобалар Сарвари оламдан ривоят қилганлар ва аҳли суннат уламолари уларни ўз китобларида ёзиб қолдирганлар. Биз бу ерда мазкур ҳадисни ривоят қилган саҳобаларни аҳли суннат уламолари китобларидан зикр этамиз.

Биринчи ровий: Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий (разияллоҳу анҳу)[13]

Иккинчи ровий: Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу)[14]

Учинчи ровий: Салама ибн Акваъ[15]

Тўртинчи ровий: Имом Али (алайҳис салом)[16]

Бешинчи ровий: Салама ибн Амр[17]

Олтинчи ровий: Абу Саъид Худрий[18]

Еттинчи ровий: Анас ибн Молик[19]

5. «Али ҳақ билан биргадир» ҳадиси;

Сарвари олам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Али (алайҳис салом) ҳақида шундай марҳамат қилганлар:

«رحم الله عليا، اللَّهمَّ أَدِرِ الْحَقَّ مَعَهُ حَيثُما دارَ»

«Аллоҳ таоло Алини Ўз раҳматига олсин. Эй Аллоҳим, Али қаерда бўлса, Ҳақни унинг билан бирга айла.»

Ҳоким Нишобурий онамиз Умми Саламадан қилган нақлига биноан, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай буюрганлар:

«عَلِي مَعَ الْحَقِّ وَالْحَقُّ مَعَ عَلِي وَلَن يفْتَرِقَا حَتَّي يرِدَا عَلَي الْحَوْضَ يوْمَ الْقِيامَةِ»

«Али ҳақ билан бирга ва ҳақ ҳам Али билан биргадир ва Қиёмат куни Ҳавзи Кавсар ёнида бу иккаласи менга кириб келгунга қадар, ҳаргиз бир-биридан ажралмас.»

Мазкур ҳадис Сарвари оламдан қуйидаги мазмунда ҳам ривоят қилинган:

«عَلِي مَعَ الْقُرآنِ وَالْقُرآنُ مَعَ عَلِي، لَن يفْتَرِقَا حَتَّي يرِدَا عَلَي الْحَوْضَ»

«Али Қуръон билан бирга ва Қуръон ҳам у билан биргадир, улар Ҳавзи кавсар ёнида менга кириб келгунларига қадар бир-бирларидан асло ажралмаслар.»

Ушбу ҳадисни саҳобалардан йигирма уч киши ва ўнлаб аҳли суннат уламолари нақл қилганлар.[20]

Аҳли-Байт ҳақларида баён этилган оят ва ҳадислар уларнинг фазилатларини исботлаш билан бирга, ушбу фазилатлар фақат Аҳли-Байтга хос бўлгани сабабли улар бошқалардан афзал ва устун эканликларига ҳамда Сарвари олам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан сўнг фақат уларгина пешво ва йўлбошчи бўлишлари зарур эканлигига очиқ далилдир. Ибн Таймийя каби бир неча аҳли суннат уламоларининг айтган сўзларига кўра, имомат ва пешволик умматнинг энг афзалига хосдир. Шу ергача Қуръон ва суннатдан келтирган далилларимиздан яққол маълум бўлдики, мўъминлар амири Али (алайҳис салом) умматнинг энг афзали бўлганлар. Қуйида келтириладиган саккизинчи омилда янада ушбу ҳақиқат равшан бўлади, иншо Аллоҳ.


 Фойдаланилган манбалар:

[1]. Абу Исо Тирмизий, «Сунанут-Тирмизий», Китаабул манаақиб ан Расулиллааҳ (с.а.о), 73/18 – боб, ҳадис рақами: 3730 ва шунингдек, Муслим, «Саҳиҳи Муслим», китаабу фазоилус саҳааба, мин фазоили Алий ибн Аби Толиб (разияллоҳу анҳу) боби, ҳадис рақами: 1873/4 ва шунингдек, Ҳоким Нишобурий, «Ал-Мустадрак алас-саҳиҳайн», 4 – жилд, ҳамда 3 – жилд, 148 – бет, ҳадис рақами: 4765.

[2]. Ҳоким Нишобурий, «Ал-Мустадрак алас-саҳиҳайн», 3 – жилд, 126 ва 127 – бетлар ҳамда 4 – жилд, 96 ва 97 – бетлар, ҳадис рақами: 4693.

[3]. Мўъминлар амири Али (алайҳис салом) ҳақидаги ушбу ҳадисни ўз китобида нақл қилган баъзи аҳли суннат уламолари қуйидагилардан иборат:

  1. Абу Исо Термизий, «Сунанут-Тирмизий», Китаабул манаақиб ан Расулиллааҳ (с.а.о), 73/20 – боб, ҳадис рақами: 3744
  2. Ҳоким Нишобурий, «Ал-Мустадрак алас-саҳиҳайн», 3 – жилд, 126 ва 127 – бетлар ҳамда 4 – жилд, 96 ва 97 – бетлар, ҳадис рақами: 4693.
  3. Табароний, «Ал-Мўъжамул кабийр», 11 – жилд, 55 – бет, ҳадис рақами: 11061.
  4. Ибн Абдул Барр Ал-Қуртубий, «Ал-истийъоб фий маърифатил асҳоб», 3 – жилд, 1102– бетлар, дорул жайл нашрида, аммо дорул кутубил илмийяҳ нашрида эса 3 – жилд, 205 – бет.
  5. Ибн Асир, Жазарий, «Усдул ғоба фий маърифатис-саҳобаҳ», 4 – жилд, 22 – бет, дору иҳёит-туросил арабий нашрида, дорул фикр нашрида эса 3 – жилд, 596 – бет.
  6. Муттақий Ал-Ҳиндий, Канзул уммол, 11 – жилд, 600 – бет ҳамда 13 – жилд, 147 ва 148 – бетлар, ҳадис рақами: 32889 ва 32890.
  7. Муҳаммад Тоҳир бин Али Ал-Ҳиндий Ал-Фатаний, «Тазкиратул мавзуаат», 95 – бет.

[4]. Ушбу ривоятни ўз китобида келтирган баъзи аҳли суннат уламолари қуйидагилардан иборат:

  1. Абу Исо Термизий, «Сунанут-Тирмизий», Китаабул манаақиб ан Расулиллааҳ (с.а.о), 72/20 – боб, ҳадис рақами: 3743 ва 77/20 – боб, ҳадис рақами: 3750.
  2. Ибн Асир, Жазарий, «Усдул ғоба фий маърифатис-саҳобаҳ», 4 – жилд, 29 – бет, дору иҳёит-туросил арабий нашрида, дорул фикр нашрида эса 3 – жилд, 606 – бет.
  3. Абул Улоъ Ал-Муборакфурий, «Туҳфатул аҳвазий бишарҳи жаамиъит-Тирмизий», 10 – жилд, 225 – бет, абваабул манаақиб, 20 – боб, ҳадис рақами: 3806.

[5]. Ушбу ривоятни ўз китобида нақл қилган аҳли сунна вал жамоа уламолари қуйидагилардан иборат:

  1. Ибн Абдул Барр Ал-Қуртубий, «Ал-истийъоб фий маърифатил асҳоб», 3 – жилд, 1107 – бет, дорул жайл нашрида, аммо дорул кутубил илмийяҳ нашрида эса 3 – жилд, 208 – бет.
  2. Абу Зайд Ас-Саъолибий Ал-Моликий, «Тафсиру Саъалибий, ал-мусаммаа бил жавааҳирил ҳисаан фий тафсийрил Қуръон», 1 – жилд, 52 – бет.
  3. Ал-Муваффиқ ибн Аҳмад Ал-Хоразмий, «Ал-Маноқиб», 7 – фасл, 92 – рақам, 94 – бет.
  4. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 2 – жилд, 250 – бет, 56 – боб.

[6]. Ушбу икки ривоятни ўз китобида нақл қилган аҳли сунна вал жамоа уламолари қуйидагилардан иборат:

  1. Ибн Абдул Барр Ал-Қуртубий, «Ал-истийъоб фий маърифатил асҳоб», 3 – жилд, 1103 ва 1104 – бетлар, дорул жайл нашрида, аммо дорул кутубил илмийяҳ нашрида эса 3 – жилд, 206 – бет.
  2. Абу Зайд Ас-Саъолибий Ал-Моликий, «Тафсиру Саъалибий, ал-мусаммаа бил жавааҳирил ҳисаан фий тафсийрил Қуръон», 1 – жилд, 52 ва 53– бетлар.
  3. Ибн Ҳажар Ҳайтамий, «Ас-Савоиқул муҳриқаҳ», 9 – боб, 3 – фасл, 127 – бет.

[7]. Ушбу ривоятни нақл қилган аҳли сунна вал жамоа уламолари қуйидагилардир:

  1. Абу Зайд Ас-Саъолибий Ал-Моликий, «Тафсиру Саъалибий, ал-мусаммаа бил жавааҳирил ҳисаан фий тафсийрил Қуръон», 1 – жилд, 53– бет.
  2. Жалолуддин Суютий, «Ал-Итқон фий улумил Қуръаан», 2 – жилд, 319– бет.
  3. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 1 – жилд, 14 – боб, 82 – бет.

[8]. Ушбу ривоятни нақл қилган аҳли сунна вал жамоа уламолари қуйидагилардан иборат:

  1. Ибн Асир, Ал-Жазарий, «Усдул ғобаҳ фий маърифатис-саҳобаҳ», 4 – жилд, 22 – бет, дору иҳёит-туросил арабий нашрида, дорул фикр нашрида эса 3 – жилд, 596 – бет.
  2. Ибн Абдул Барр Ал-Қуртубий, «Ал-истийъоб фий маърифатил асҳоб», 3 – жилд, 1104 – бет, дорул жайл нашрида, аммо дорул кутубил илмийяҳ нашрида эса 3 – жилд, 207 – бет.
  3. Ибн Шаҳр Ошуб Ас-Сарвий Ал-Мозандароний «Маноқибу Оли Аби Толиб», 2 – жилд, 38 – бет.
  4. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 1 – жилд, 14 – боб, 82 – бет.

[9]. Ушбу ривоятни нақл қилган аҳли сунна вал жамоа уламолари қуйидагилардан иборат:

  1. Ибн Шаҳр Ошуб Ас-Сарвий Ал-Мозандароний «Маноқибу Оли Аби Толиб», 2 – жилд, 38 – бет.
  2. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 1 – жилд, 14 – боб, 82 – бет.

[10]. Ҳоким Нишобурий, «Ал-Мустадрак алас-саҳиҳайн», 3 – жилд, 163– бет, китаабу маърифатис саҳааба ва мин манаақиби Аҳлир-Расул (с.а.о) ҳадис рақами: 4720.

[11]. Ибн Асийр, «Ан-Ниҳоя», زَخَّ моддаси.

[12]. Ҳоким Нишобурий, «Ал-Мустадрак алас-саҳиҳайн», 3 – жилд, 162– бет, китаабу маърифатис саҳааба ва мин манаақиби Аҳлир-Расул (с.а.о) ҳадис рақами: 4769.

[13]. Ҳоким Нишобурий, «Ал-Мустадрак алас-саҳиҳайн», 3 – жилд, 162– бет, китаабут- тафсир, тафсиру суратиз- Зухруф, ҳадис рақами: 3605. صَحِيحُ الإِسْنَادِ وَلَمْ يُخَرِّجَاهُ Ушбу ҳадиснинг санади саҳиҳдир, агарчи Бухорий ва Муслим ривоят қилмаган бўлсалар-да.

[14]. Ҳоким Нишобурий, «Ал-Мустадрак алас-саҳиҳайн», 3 – жилд, 162– бет, китаабу маърифатис саҳааба ва мин манаақиби Аҳлир-Расул (с.а.о) ҳадис рақами: 4769. هذا حديث صحيح الإسناد ولم يخرجاه Ушбу ҳадиснинг санади саҳиҳдир, агарчи Бухорий ва Муслим ривоят қилмаган бўлсалар-да.

[15]. Жоруллоҳ Ас-Саъдий, «Ан-Навофиҳул ъатира», 423 – бет ёки рақам ва шунингдек, Жалолуддин Ас-Суютий, «Ал-Жомиъус – сағийр», 9313 – бет ёки рақам.

[16]. Аҳмад ибн Ҳанбал, «Фазоилус саҳааба», Ахбаару амийрил мўъминин Али ибн Абу Толиб (алайҳимас салом) ҳадис рақами: 999.

[17]. Ибн Ҳажар Асқалоний, «Ал-Матолибул ъаалияҳ бизавааидил масаанийдис – самаания», ҳадис рақами: 4105.

[18]. Жувайний Хуросоний, «Фароидус симтайн», 1 – жилд, 45 – бет ҳамда 2 – жилд, 241 ва 252 – бетлар, 515 ва 521 – ҳадислар ва шунингдек, Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 1 – жилд, 72 – бет.

[19]. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 1 – жилд, 72 – бет шунингдек, Самҳудий, «Жавоҳирул ақдайн», 2 – жилд, 189 – бет.

[20]. Ушбу ҳадисни ўз китобида ривоят қилган аҳли суннат уламоларининг айримлари қуйидагилардан иборат:

  1. Ибн Мағозилий, «Маноқибу Амирил муъминийн», 244 – бет.
  2. Ибн Асокир, «Тариху мадинати Дамашқ», 3 – жилд, 119 – бет, 1162 – ҳадис.
  3. Ҳоким Нишобурий, «Ал-мустадраку алас-саҳиҳайн», 3 – жилд, 124 – бет, 3 – ҳадис, 61 – ҳадис, бобу маноқиби Алиййин.
  4. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 103 ва 104 – бетлар, 20 – боб.
  5. Хатиб Бағдодий, «Тариху Бағдод», 14 – жилд, 321 – бет, 7643 – ҳадис.
  6. Ибн Касир, «Ал-бидояту ван-ниҳояҳ», 7 – жилд, 321 – бет, бобу фазоили Алиййин.
  7. Ҳайсамий,«Мажмаъуз-завоид ва манбаъул-фавоид», 9 – жилд, 134 ва 135 – бетлар.
  8. Термизий, «Сунанут- термизий», 13 – жилд, 166 – бет, 3 – ҳадис, бобу маноқиби Алиййин.
  9. Хоразмий, «Маноқибу Амирил муъминийн», 223 – бет.
  10. Ал-Муттақил Ҳиндий, «Канзул уммол», 11 – жилд, 621 – бетдан 643 – бетларгача ва бошқа алломалар ушбу ҳадисни ўз китобларида нақл қилганлар.
  11. Жалолуддин Суютий, «Тарихул хулафо», 173 – бет, боб фазоилу Алиййин.
  12. Ал-Муттақил Ҳиндий, «Канзул уммол», 11 – жилд, 603 – бет ва бошқа олимлар ушбу ҳадисни нақл қилганлар.
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.