Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Ислом Инқилоби Раҳбарининг баёнотлари дунё ОАВда кенг ёритилди

Ислом Инқилоби Раҳбарининг баёнотлари дунё ОАВда кенг ёритилди

35112_231 Ислом инқилоби йирик Раҳбарининг Шимолий Америка ва Европа ёшларига билдирган баёнотлари дунё оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Айтиш керакки, ислом инқилоби йирик раҳбари Европа ва Шимолий Америка ёшларига қилган мурожаатларида уларни фақат Қуръони Карим оятлари ҳамда сарвари олам Муҳамад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳаёт-фаолиятлари орқали буюк ислом дини билан танишишлари лозимлигини тавсия қилгандилар.

Американинг СИ ЭН ЭН телеканали ҳам ўз сайтида Ғарб ёшларига «Эрон Ислом Инқилоби Раҳбарининг мурожаати» унвон остидаги мақоласида Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Ғарб ёшларидан ислом динини Париждаги Шарли Эбдо журналига уюштирилган террорчилик ҳужум асосида баҳоламасликка даъват этдилар деб ёзди.

Америкада босиб чиқариладиган «Форин полиси» журналининг ёзишича, Ислом Инқилоби Раҳбари АҚШ халқи билан душманларча муносабатга эга бўлмаганини ҳар доим таъкидлаб келган, у кишининг сўзлари ҳам АҚШ сиёсатчиларига қаратилган деб уқтирди.

«Ньюйорк Мегзин» газетаси ҳам Ислом Инқилоби Раҳбарининг баёнотларини чоп этиши билан, у кишининг Ғарб ёшларига ўз мурожаатларини етказиш учун ижтимоий ва ахборот сайтларидан фойдаланганини, у киши дунё ўзгаришларидан олий даражада огоҳ бўлганларининг белгиси эканлигини эълон қилди.

«Голос Россия» сайти ҳам француз тилидаги эшитиришларида қуйидагича ёзади: Ислом Инқилоби Раҳбари Ғарб ва Шимолий Америка ёшларига йўллаган мурожаатларида Ғарб давлатлари ислом ва мусулмонларга қарши душманларча хатти- ҳаракталарини давом эттиришмоқда деб айтдилар.

Бундан ташқари дунёнинг кўп мамлакатлари, жумладан Туркия, Ервопа ва Американинг бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳам Ислом Инқилоби Раҳбарининг мурожаатлари кенг ёритилди.

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.