Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Ислом Инқилоби Раҳбарининг мурожаати

Ислом Инқилоби Раҳбарининг мурожаати

32543_620

Францияда охирги кунларда вужудга келган ҳодисалар натижасида содир этилган мурожаат мактуби.

Ислом инқилобининг муаззам раҳбари Шимолий Америка ва Европа ёшларига йўллаган мурожаат мактубини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Асри Эрон интернет сайтининг хабарига кўра, Оятуллоҳ ал-узмо Сайид Али Хоманаий ҳазратларининг асарларини нашр этиш ва сақлаш маркази khamenei.ir ушбу мактубнинг матнини қўйидагича нашр этди. Ушбу номанинг матнини форс тилига қўшимча, инглиз, араб, немис ва фарнцуз тилларида khamenei.ir сайтида кўриш мумкин.

Бисмиллоҳи раҳмонир-раҳим.

Шимолий Америка ва Европанинг барча ёшларига;

Францияда вужудга келган охирги воқеалар ва бошқа Ғарб мамлакатларида шунга ўхшаш ҳодисаларнинг вужудга келиши сизлар билан тўғридан тўғри суҳбат қилишимизга ишонтирди. Мен сиз ёшларни ота-оналарингизнинг мавқеларини назарга илмаслик юзасидан эмас, балки ўз миллатингиз ва ватанингизнинг келажагини сизларнинг қўлларингизда кўраётганим ҳамда ҳақиқатсеварлик ҳисс-туйғусини сизларнинг юракларингизда кучлироқ ва устуворроқ ўрин олганига ишонганим сабабли ўз сўзларимни тинглашга сазовор топдим. Шунингдек, бу мактубда сизларнинг сиёсатчиларингиз ва давлат арбобларингизга мурожаат қилмайман. Зеро, менинг эътиқодимга кўра, улар огоҳлик билан сиёсатни садоқат ва тўғрилик йўлидан ажратиб юборишган.

Менинг сизлар билан суҳбатим ислом ҳақидадир, айниқса, сизларга кўрсатилаётган ислом чеҳраси ва уни тасвирлаш ҳақида. Икки ўн йиллик бундан бурун, яъни тахминан Шўролар Иттифоқи давлатининг парчаланишидан сўнг бу буюк динни қўрқинчли бир душман қилиб кўрсатиш учун жиддий сайъ-ҳаракатлар амалга оширилган. Қурқув ва нафрат туйғуларини қўзғатиб ундан фойдаланиш афсуски, Ғарб мамлакатларининг сиёсий тарихида узоқ ўтмишга эга. Мен бу ерда ҳозирги кунга қадар Ғарбликларга талқин қилинган турли «хавфу хатарлар» ҳақида сўз юритмоқчи эмасман. Сиз ўзингиз тарих ҳақида амалга оширилган сўнгги танқидий тадқиқотларни қисқача кўздан кечиришингиз билан янги тарих ёзишларда Ғарб мамлакатларининг дунёнинг бошқа халқлари ва уларнинг маданиятларига нисбатан маккорона ва носамимий муносабатлари маломат қилинганини яққол кўрасиз. Европа ва Америка тарихи қулдорликдан саримсордир. Мустамлакачилик давридан уялиб қолган, қора ва қизилтанлилар ҳамда ғайринасронийларга қилган зулмидан хижолатдадир. Сизларнинг тадқиқотчи ва тарихчи олимларингиз католик ва протестантлар ўртасида дин номи билан олиб борилган қонли тўқнашувлар ёки биринчи ва иккинчи жаҳон урушларида миллатчилик ва этник келиб чиқишлар номи билан қон тўкишларнинг вужудга келишидан чуқур хижолат тортишларини изҳор этишади.

Бу эса ўзидан ўзи таҳсинга сазовордир ва менинг ушбу тарихда рўй берган айрим воқеаларни тилга олишдан мақсадим тарихни койиш эмас, балки сизлардан истаган нарсам шуки, ўз зиёлиларингиздан нима учун Ғарбда умумий виждон ҳамиша бир неча ўн йиллаб ва гоҳида эса юз йиллаб кечикиб уйғониши керак экан? Нима учун умумий ва коллектив виждонни қайта кўриб чиқиш бугунги масалаларга эмас, балки фақат узоқ ўтмишдаги масалаларга тегишли бўлиши керак? Нимага исломий тушунча ва маданиятга муносабат билдириш усуллари каби муҳим мавзуларда жамоатчилик фикрида уйғониш ва огоҳлик шаклланишига тўсқинлик қилинади? деб сўранглар.

Сиз яхши биласизким, «бошқалардан» сохта қўрқув, таҳқир ва нафрат ҳиссиётини яратиш барча золимона манфаатдорликларнинг муштарак заминалари ҳисобланади. Энди мен ўзингиздан нима учун эски сиёсат бўлмиш қўрқув солиш ва нафрат уйғотиш бу гал олдингидан ҳам шиддатлироқ тарзда ислом ва мусулмонларни нишонга олган? Нима учун бугунги дунёда қудрат тизими ислом тафаккурини чекага суриб қўйиш ва уни эътибордан четга қолдиришга интилмоқда? Исломнинг қайси тушунча ва қадриятлари зўравон қудратларнинг кўзлаган дастурларига халақит бермоқда ва ислом ҳақида нотўғри тасаввурлар яратиш ортида қандай фойдаларга эришиш кўзда тутилган? деб сўрашингизни истайман. Демак, менинг биринчи истагим шуки, сиз исломга қарши амалга оширилаётган кенг кўламли қоралашларнинг сабаблари ҳақида изланиб ўрганингиз.

Менинг иккинчи истагим шулким, салбий тарғиботлар ва олдиндан хулоса чиқаришларга муносабат билдирганда дин ҳақида тўғридан тўғри ва бевосита маълумот қўлга киритишга ҳаракат қилинг. Соғлом мантиқ шуни тақозо этадики, ҳеч бўлмаса сизларни ундан қўрқитадиган ва узоқлаштирадиган нарсалар нима эканлигини ва уларнинг моҳияти қандайлагини билиб олинг. Менинг Ислом ҳақидаги тушунчаларимни ёки Ислом ҳақидаги бошқа тушунчаларни қабул қилишларингизни сизлардан қатъий суратда талаб қилмайман, балки айтмоқчи бўлган нарсам; бугунги дунёда ҳаракатчан ва таъсирчан бўлган ушбу ҳақиқат (ислом дини) ғаразли мақсадлар билан сизларга таништирилишига йўл қўймангиз. Риёкорларча ўз хизматларида бўлган террористларни ислом намояндалари сифатида сизларга таништиришларига рухсат бермангиз. Ислом динини асл манбалар ва биринчи даражали адабиётлар орқали ўрганиб олингиз. Ислом билан Қуръони Карим ва унинг буюк Пайғамбари (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг ҳаёти орқали танишингиз. Мен бу ерда сизлардан ҳозирги кунга қадар мусулмонларнинг Қуръонига бевосита мурожаат этганмисиз? Ислом пайғамбари (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг таълимотлари, ул ҳазратнинг ахлоқий ва инсоний таълимотларини ўқиб чиққанмисиз? Ҳозирги кунгача ислом ғоясини оммавий ахборот воситаларидан ташқари бошқа манбалардан ҳам қўлга киритиб ўқиганмисиз? деб сўрамоқчиман. Ўзингиздан бирор вақт ушбу ислом қандайига ва қайси қадриятларга асосланиб асрлар давомида дунёнинг энг юксак илмий ва фикрий маданиятини юзага келтирган, энг йирик мутафаккирлар ва олимларни тарбия этган, деб сўраганмисиз?

Мен сизлардан камситувчи ва бемаъни саҳналарни уюштириш билан сиз ва ҳақиқат ўртасида ҳис-туйғули тўғон яратиб холисона ва бетарафларча ҳукм чиқариш имконини олиб қўйишларига ижозат бермангиз. Алоқа воситалари географик чегараларни босиб ўтган бугунги кунда, сизларни сохта ва мавҳум чегаралар билан қуршаб олишларига рухсат бермангиз. Агарчи ҳеч ким ёлғиз ҳолда юзага келган ёриқларни тўлдира олмаса-да, аммо сизларнинг ҳар бирингиз ўзининг атроф- муҳитига ойдинлик киритиши билан ушбу ёриқларнинг устига инсоф ва тушунчадан бўлган кўприк қура олади. Сиз ёшлар билан ислом ўртасида олдиндан режалаштирилган тўқнашув аччиқ бўлмаса-да, бироқ сизларнинг изланувчан ва синчков онгларингизда янги саволларни пайдо этиши мумкин. Бу саволларга жавоб топиш мақсадида қиладиган саъй-ҳаракатларингиз янги ҳақиқатларни кашф этиш учун сизларга қулай фурсат яратиб беради. Бинобарин, исломни тўғри англаш ва олдиндан хулоса чиқармасдан фаҳмлаб олиш учун ушбу фурсатни қўлдан бой берманглар. Шояд сизларнинг ҳақиқат баробаридаги жавобгарлик ҳиссингиз баракоти билан келажак авлод бу даврнинг Ғарб ва ислом ўртасидаги муносабатлар тарихини озроқ ранжиш ва осойиштароқ виждон билан ёзиб қолдирсалар.

Саййид Али Хоманаий

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.