Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Ислом пайғамбарининг шахсиятларини таҳқирлаш ҳаракатларини Ғарб сиёсатчилари ҳимоя қилишмоқда

Ислом пайғамбарининг шахсиятларини таҳқирлаш ҳаракатларини Ғарб сиёсатчилари ҳимоя қилишмоқда

c533f9014a9bccbdd6f9e02257678814_XL

Ғарбнинг сиёсатчилари ҳамиша исломнинг муқаддас тушунчаларини ва жойларини таҳқирлаш ва масхара қилишни ҳимоя қилиш учун ҳар қандай фурсатдан фойдаланиб келишган. Мисол тариқасида келтирадиган бўлсак, яқиндагина Англия бош вазири Дэвид Камэрон Американинг Си Би Эс канали билан суҳбат ўтказган чоғида ушбу мавзу ҳақида: «менинг фикримча озод жамиятда бошқа динларни таҳқирлаш ҳуқуқига эгамиз» деб қайд этди. Поп Франциснинг сўз эркинлиги ўзининг чекловлари ва меъёри бор деган сўзларига жавобан Дэвид Камэрон шундай деди: «озод жамиятда бошқа динларни таҳқирлаш ва камситиш ҳуқуқи мавжуддир.» Рим папаси Франциянинг Шарли Эбдо нашриёти томонидан ислом динининг азиз пайғамбари ҳазрати Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)ни таҳқирловчи ва масхара қилувчи карикатураларни чоп этилишига нисбатан ўзининг эътирозини билдириб, сўз эркинлиги инсон ҳуқуқларидан биридир, аммо инсон ҳуқуқининг муайян меъёрлар ва чекловлари ҳам бор деб, ўзи билан Шриланка мамлакатига учоқ билан сафар қилаётган ҳамроҳи доктор Олберто Гаспарийга ишора қилиб айтди: «мен ушбу масалага ойдинлик киритиш учун яқин дўстимдан ёрдам оламан деди-да, агар у онамни ҳақорат қилса, шубҳасиз, мен унинг юзига бир мушт ураман. Бу иш табиийдир. Сизлар инсонларни таҳқирлашга ҳақларингиз йўқ. Сўз эркинлиги одамларнинг эътиқодлари ва иймонларига келганда ўзининг меъёри ва чегараси бўлади», дея Рим папаси ўз фикрларини билдирган эди.

Сўз эркинлиги билан таҳқирлаш ва масхара қилиш ўртасида фарқ бор. Сўз эркинлиги инсоннинг қадри ҳисобланади, аммо таҳқирлаш ва масхара қилиш инсон қадрига зиддир. Сўз эркинлиги инсоннинг табиий ҳаққидир, аммо масхара қилиш ва таҳқирлаш бошқаларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш саналади. Бу эса жиноятнинг бир тури ҳисобланади. Илоҳий пайғамбарларни масхара қилиш ва таҳқирлаш оддий ва кичик жиноят эмас, балки тарихий буюк шахсларни таҳқирлагани учун улкан жиноятдир. Илоҳий пайғамбарларни таҳқирлаш нафақат уларнинг издошларини таҳқирлаган бўлади, балки бутун инсониятни таҳқирлаш ҳисобланади. Шунинг учун бунинг гуноҳи ва жинояти икки ҳисса кўп бўлади.

Демократия, сўз эркинлиги, инcон ҳуқуқлари ва озодлик каби иборалар Ғарб давлатларининг сиёсатчилари учун муқаддас ҳисобланади. Зеро, ўзларининг сиёсатларини амалга оширишда ушбу сўзлардан фойланишади. Кези келганда эса ўзларини оқлаш мақсадида ҳам ушбу сўзларни қўллашади. Агар сўз эркинлиги ёки озодлик ва демократиялар уларнинг манфаатларига зид бўлса, ушбу муқаддас тушунчаларни кўрмаганга олишади. Англиянинг тарихига бир назар соладиган бўлсак, озодлик, инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги каби барча муқаддас тушунча ва қарашларни оёқ-ости қилишларига гувоҳ бўламиз. Англиянинг узоқ тарих давомида жаҳоннинг турли бурчакларида амалга оширган мустамлакачилик ва босқинчилик ишлари ҳақида гапирадиган бўлсак, соатлаб ёки кунлаб сўз юритишга тўғри келади. Биз Ғарбнинг ўтмишда қилган мустабид амалиётларини чекага суриб қўйиб, бугунги кунда Ўрта Шарқ минтақасида содир этаётган жиноятлари ва ҳаракатлари ҳақида гапирсак. Англия давлати Франция давлати ҳамроҳлигида Сурия халқининг озодлигини талаб қилиш ва демократияни ҳимоя қилиш шиори билан ИШИД террористик гуруҳлар каби экстремистик ва террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш ва кучайтиришда Европанинг бошқа баъзи давлатларидан кўра кўпроқ рол ўйнамоқда. Ушбу давлатлар АҚШдаги 11-сентябр воқеалари сингари Парижда содир этилган террористик ҳодисадан ўзларининг разил ва қабиҳ сиёсатларини беркитиш мақсадида Ўрта Шарқ минтақасида нотинчликлар яратишмоқда. Ғарб давлатларининг сиёсатчилари шу баҳона билан терроризмга қарши кураш ниқоби остида ўзларининг бўҳрон ва нотинчликлар келтириб чиқарадиган сиёсатларини давом эттиришмоқда.

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.